Вставка увертюра талаба
Download 32.92 Kb.
|
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳасад
- БОЙЛИК
- ДОНИШМАНДЛИК
- Талаба
Ҳасад- Қачонгача қурбон бўлиб юрмоқчисан? Ичингда ўксинасан, лекин индамайсан. Қорнингга эмас, қадрингга йиғлайсан, ҳеч ким эшитмайди. “ДОД” дегани қўрқасан.
Талаба- Йўқ! Қўрқмайман, андиша қиламан. Ҳасад- Андишангни отини қўрқоқ қўйишди-ку?! Талаба- Мен қўрқоқ эмаслигимни исботладим. Курашдим,.... Илм- Қўйсанг-чи ҳеч ҳам курашганинг йўқ, ўзингни ҳимоя қилдинг холос. Орзу-Курашиб нима қилади? Энг осони ҳам шу-да: “Оч қорним, тинч қулоғим”. Донишмандлик- Бўлди, бас қилинглар.(қизга) Булардан хафа бўлма. Сенга ачинганларидан гапиришяпти. Яратган ҳам “Сендан ҳаракат, мендан баракат”-деб қўйибди. Пушти кўзойнакни ечмас экансан, ҳаётнинг ҳақиқий фалсафасини англай олмайсан. Чунки, фалсафа-ақлий маданиятдир. БОЙЛИК- Менимча шу ерда тўхтатсак ҳам бўлааар... Текиндан - текинга маслаҳатни қориштириб юбораверсак ҳам бўлмас дейман. ҲАСАД - Тўғри айтасан. Бу йўлланмаю қўлланмаларни хазм қилиш ҳам бор. Бизни “буюк” ишлар кутиб қолди... БОЙЛИК - Шундай қилиб, БЕЛГА ҚУВВАТ, ЧЎНТАККА МАЛҲАМ КЕРАК БЎЛСА, ЖОЙИМ БОЗОРДА. МЕН БОЙЛИКМАН! ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСАМ, ИЗЛА МЕНИ ФАҚАТ БОЗОРДАН. ИЛМ: МЕН ИЛММАН! ЧЕКСИЗ МАКОНДА, ЧЕКЛАНГАНДА ҲАДСИЗ ИМКОНИМ. ИЗЛА МЕНИ САФҲАЛАР АРО, ЎША ЕРДА СЎНГГИ МАКОНИМ..... ДОНИШМАНДЛИК-Инсон руҳий куч-қувват ёрдамида эриша олмаган нарсасига баъзан “ОР-НОМУС” кўмагида эришади. Лекин Ор-Номуснинг бу дунёда беркинар манзили йўқ. Уни бир бор йўқотган кимсалар излаб овора бўлмасинлар, барибир топа олмайдилар. Сен бу ёғига ҳам Номусингни маҳкам ушла. Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат,.... ҳа, майли,.. (Кета бошлашади) НОМУС- ТЎХТАНГЛАР!!! Сиздек йўлбошчига энди етишдик деганимизда бизларни ташлаб кетманг. Сизларсиз, бир ўзим эплолмайман. (қизга юзланади) Нега индамайсан?! Жим ўтиравермай бирон нарса десангчи! Талаба- Нима ҳам дер эдим, улар ҳақ! Номус- Йўқ! Улар шавқатсиз! Ўзингни оқла. Уларга тушунтир. Ахир бизни “Эртаклар-яхшиликка етаклар”- деб тарбиялашган-ку! Тўғри бунинг ўзи етарли эмас, лекин сен изларнишдан тўхтаганинг йўқ-ку. Доим ўз устингда ишлайсан. Атрофингдагиларни кўпи газета ҳам ўқимайди. Сен бўлсанг, билимингни ошириш учун Аспирантурага кирдинг. Дунёда энг танқис туйғу – оқибат, энг арзони -инсон қадри бўлган бир пайтда, оналар сериалдан ортиб фарзан тарбиясига вақт ажратолмай, мурғаккина гўдакка телефон тутқазиб умрини увол қилиб юрган бир пайтда, айниқса баъзи ёшларни Интернет деган бало ўз домига тортиб, деградацияга юз буриб, манқуртлашиб бораётган бир пайтда, сен ижтимоий тармоқдан ҳам унумли фойдаланасан. Жамиятга фойдам тегсин деб куйиб пишасан, энг муҳими атрофингда воқеликлар, ўзгаришлар, янгиликлар, имкониятларга бефарқ эмассан. Талаба-Қўйсангчи бунақа гапларни. Нега энди мен ўзимни дангаса, чаласаводлар билан таққослашим керак? Ҳақиқий илм соҳиблари билан солиштирса мен ҳеч ким эмасман. Менга “довюракликдан кўра донишмандлик афзал”-дейишган эди. Энди билсам, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзини тингламас эканлар. Мана фожеа қаерда! Download 32.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling