Вставка увертюра талаба
Download 32.92 Kb.
|
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ
ВСТАВКА.... УВЕРТЮРА... Талаба – (қоронғуликдан –саҳна ортидан чиқиб келади. ) Йўл юряпман, йўл юряпман, юрганда ҳам мўл юряпман, Бир сахро, бир чаман кезиб, бир тикан бир гул теряпман. Ўн саккиз минг олам аро сир-асрор мўл, синоат мўл, Бир йўл кўрсат тангрим менга - Ҳақиқатга элтувчи йўл! Бир йўл кўрсат, юра-юра охир сенга етай мен, Илтижомни қабул айла, изҳори дил этай мен. Бир қалам бер қўлларимга қудрати илоҳингдан Сенга манзур хикматарни дунёларга битай мен. Бир куй берган оҳангида адашмасин сўзларим, Бир нур бер-ки, қараганда қамашмасин кўзларим. Умр бергин Раҳмон билан ҳамроҳ бўлсин ҳар куним, Дўсту душман ўртасида сарғаймасин юзларим. Бир ишқ бергин ҳавас қилсин менга барча дўсту ёр, Ҳасадгўйга тавба учун фурсат бер такрор-такрор. Ёшга умр, қариларга иймон бергин беҳисоб, Бахтим ва омадимни тўкис қил Парвардигор! Миннатли ошдан кўра, беминнат ёвғон бергин, Бефарзандларга фарзанд, бебахтларга бахт бергин. Юртга қуту-барака, дини исломга қувват, Одил раҳбарга қудрат, ёмонга инсоф бергин. Золим зулми, подшоларнинг ғазабидан йироқ қил. Раҳбарларнинг йўлига адолатни чироқ қил, Махфий ҳамда ошкора бало-қазодан омон, Сақла қуруқ тухматдан, ҲАҚИҚАТГА ЎРТОҚ ҚИЛ!!! Мусиқа авжига чиқади. Ҳар хил персонажлар талабани ўраб олади. Талаба йўлида давом этади. Персонажлар саҳна ортига ўтиб кетади. Фақат дарвеш ролининг ижрочиси саҳнанинг бир четига томошабинга яқин жойга биринчи планга ўтириб олади. Саҳна ортидан талаба монолог айтиб аста олдинги планга кела бошлайди: Дунё қизиқ, доим бойнинг иши чопар, Камбағални туяда ҳам итлар қопар. Хониш қилмоқ истаса хушовоз булбул, Қари қарға дарров унинг оғзин ёпар...... Нега шундай? Сиздан сўраяпман! Нимага жимсиз? Ахир сиз дарвеш бўлиб туғилмагансиз-ку! Тарки дунё қилгунингизча бошингиздан не-не савдолар ўтган. Бирон маслаҳат беринг. Нима учун чумчуқдай жонимга калхатдек чанг солаверишади? (дарвешни силтаб) ҚАЧОНГА-ЧА?!!! (дарвешдан жавоб бўлмаганини кўриб ҳазабга минади) Нега индамайсан? Шунчалар хасисмисан? (яна силтаб) Қанақа одамсан?! (ўзига келиб) Ҳа, айтгандай,... Ахир сен одамликдан воз кечгансан-ку! .... Ҳар холда бу дунёнинг одами эмассан. Шунчалар хотиржамсанки,... Мен бўлсам хотиржамлик излаб чарчадим. Йўл бошласанг, этагингдан тутиб жон деб эргашардим. Бу дунёнинг савдолари, орзу-ҳавас ғавғолари жонимни толдирди. Душманларимнинг найрангу-нағмалари кўнглимни оздирди. Дўстларимнинг Лоқайдлиги мени чорасиз қолдирди. Чарчадим..... (Чорасиз деворга суяниб ўтириб қолади. Бундан таъсирланган дарвеш ва ниҳоят тилга киради): ДАРВЕШ - Ё Олло дўст ё Оллоо, Ҳааақ дўст ё Олло! Арпа емас отларни, ажриққа зооор этдиии Худо! Эҳ, билсайдинг, лоқайдликнинг қанчалар хавфлилигини. Лоқайдлик- иллатлар ўчоғи азал, дўст лоқайд бўлмайди, йўқса у дўстмас. Хужумкор душманинг минг марта афзал, лоқайд жон куйдирганингга арзимас! Таслим бўлишга шошилма,.. Сабрли бўл. Ранж ва алм чекмай туриб эзгу ишларни амалга ошириш мумкин эмас. Ўзгалардан қўрқувчи кимса, гарчи ўзи буни сезмаса-да, қулдир. Сен қул бўлма, мард бўл! Мардларга кулади толе. ЭГИЛМА! Ҳеч қачон, ҳеч кимга эгилма... (талабани билагидан ушлаб турғизади) Эгилсанг, йиқилганни турғизмоқ учунгина эгил! Индамаганимга қўймаганинг учун айтяпман бу гапларни. Бир кам дунё бу, қандоқ қилсан?! Айтдим – қўйдим. Яна ўзинг биласан. (Дарвеш чиқиб кетади. Ҳар томондан “Бир кам дунё”- деган овозлар эшитилади. Қиз жаҳл билан қулоқларини икки қўллаб ёпади. ҚИЗ -Бас!!! Бас қилинг! Қанақа бири кам?! Мингги кам дунё бу, мингги кам дунё! Бу дунёда фақат ранжу алам кўрдим. Дунё бир кам деманг, асли минг кам кўрдим. Бу дунёнинг бойи фақат бойга боқар, Сойи эса, жилғагамаааас, сойга оқар. Оқибатсиз дунёнгизда иллат бисёр, (Меҳр орқа фонда кузатиб, бир икки кўринадида, кейин йўқ бўлиб қолади) Сирдошим деб дил берганим чиқди ағёр. Камбағалга қўл узатсам қўлим юлса, Ёмон қолиб, яхши холи забун бўлса. Йиқилганни суяйман деб йиқилсам гар, Тўкилганин тўлдирай деб тўкилсам гар. Химмат қўлин чўзай десам бўлсам хароб, Қандай қилиб меҳридарё бўлай ё раб? Дунёнг оғир, кўмагингдан қилмай жудо, Йўл кўрсат мен ожизингга қодир Худо! (Ҳасад командаси билан қуршаб рақсга тушади, ўртага олиб мазахлагандек, ҳаракатлар қилишади) Қиз -Тангрим! Сенга битта ўтинчим, ҳеч йўқ бир бор омадим кулсин, Номардга тиз чўккандан кўра, Тикка туриб ўлганим бўлсин! Шерман дейди шерлиги йўқлар, “Зўрман”- дейди эрлиги йўқлар, Яшагса гар зўр бўлиб улар, Тикка туриб ўлганим бўлсин. Кўриб тўйдим ситамларингни, Бутлолмадим ҳеч камларингни. Елкамга қўй бор ғамларингни Тикка туриб ўлганим бўлсин. (Сиртмоқни бўйнига солади. Шу пайт, Саҳнада образлар: ИЛМ, БОЙЛИК, ОРЗУ, ДОНИШМАНДЛИК пайдо бўлади-лар. Уларни Меҳр (оқибат) бошлаб келади. Download 32.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling