Вставка увертюра талаба


ИЛМ - Кўз нурини китобга тўкиб, Нахри-илмга ким кетса чўкиб, Билинг, умрин сўнгги саодат. ХАЛОЛ НОННИНГ ЛУҚМАСИ РОҲАТ!


Download 32.92 Kb.
bet7/7
Sana07.03.2023
Hajmi32.92 Kb.
#1245976
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ

ИЛМ - Кўз нурини китобга тўкиб,
Нахри-илмга ким кетса чўкиб,
Билинг, умрин сўнгги саодат.
ХАЛОЛ НОННИНГ ЛУҚМАСИ РОҲАТ!
ҲАММА - ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ!!!
ИЛМ - Беллашадир тенг-тенги билан,
Фараҳ сўрсанг Оллоҳдан тилан.
Эй замондош! Илмга белан,
Сўз мағзига қилгил итоат:
ХАЛОЛ НОННИНГ ЛУҚМАСИ РОҲАТ!
ҲАММА - ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ!!!
ИЛМ – Ҳалол билан харомни фарқлаш учун ҳам, ризқни ҳалоллаб ейиш учун ҳам илм керак... Маккор одамлар мени назар-писанд қилмайдилар. Соддадил одамлар мендан ҳайратга тушадилар, донолар эса биздан фойдалана биладилар. Сен учинчилар сафида бўл.
Донишмандлик ёки Дарвеш – Илм ҳақ гапни айтди. Сен уни ўзлаштирибгина қолмасдан ундан фойдаланишни ҳам ўргангин. Билмаганингни сўрашга уялма. Илм ҳаракатдир.
ИЛМ – Сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Сен тақдири азални эмас, аввало ўзингни енгишга ҳаракат қил. Дунёни тартибга солишга уринма, ўз истакларинги бошқара бил.
ҲАСАД(киноя қилади) Нафсингни дегииин тушунарлироқ бўлади.
ИЛМ(Ҳасадга қараб битта ўқраяди, у жим бўлади) Шон-шуҳратга интилишда ҳам, ундан қочишда ҳам меъёрни сақлай бил. УҚДИНГМИИ?
Қиз – Уқдим...
Донишмандлик – Ундай бўлса ОМИН,.. (дарвешга қарайди)
Дарвеш – Йўлларинг оқ, келажагинг порлоқ бўлсин.
Ҳамма – Аллоху-Акбар!!!
Номус ва талаба Донишмандлик ва Дарвешни этагини ўпадилар.
Қиз – Денгизга чўкмайман, учмайман кўкка, Она Ер бағрида эмасман якка.
Бўронлар қутуриб тўфон турса ҳам, Бошим эгилмайди қоламан тикка!!! Залга, томошабинлар орасига кириб, халқ ичига сингиб кетадилар.
Йўл бўлсин-еей, йўл бўлсин-е-е-е-й... Босган изларингиз гул бўлсине-е-ей,
Зиё излаганинг чин бўлсин-е-е-е-е-ей....
Финал мусиқаси янграйди. Саҳнада қолган персонажлар бир саф бўлиб териладилар.
Сўнгги сўз кейинроқ ёзилади...


Ушбу асарда Мирзо, Аҳмад Хасан, Раъно Ярашева, Нуриддин Аминжон ва Марҳабо Каримова шеърларидан ҳам фойдаланилди.
Муаллиф – МУҚАДДАС МАМАДАЛИЕВА. 97- 755-94-68. 71-229-37-36.



Download 32.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling