Вставка увертюра талаба
Download 32.92 Kb.
|
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бойлик
- Донишмандлик
- Талаба
- ҲАСАД
ИЛМ ва БОЙЛИК истеҳзоли куладилар: ХА-ХА-ХА!
ИЛМ- Осонгина қутулмоқчимисан? Бойлик-Нима, сен ўлганинг билан ер тўярмиди?! Донишмандлик -Сенга билдирилган ишончни шундай оқлайсанми? Бойлик-Шунчалар ожизмисан? ИЛМ-Уят эмасми?! ҲАСАД – ШАР-МАН-ДА-А-А!!! ТАЛАБА- Сизлар кимсизлар? Бунчалар танқиднинг сабаби нима? ИЛМ- Мен Илмман! Донишмандлик -Мен - Донишмандлик. Бойлик -Мен эса Бойликман! ИЛМ - Булар ОРЗУ билан МЕҲР. Бу эса, НОМУС - сенинг номусинг. Аёвсиз танқид ҳам, бошингга тушаётган барча кўргуликлар ҳам вақтида менинг этагимдан тутмаганинг учун бўляпти. Талаба- Ундай дема, этагингдан туганман Илм. Ёшлигимдан... Фақат , қўл калталик қилиб ҳа деб китоб сотиб олаверишга пулимиз бўлмаган. Бойлик- Эй, қўйсангчи!!! Сен ўзи ёшлигингдан шунақа маҳмадона, баланд дорга осиладиган, ўз билганидан қолмайдиган, ушлаган ерини қўйиб юбормайдиган бўлгансан. ИЛМ- Албатта сотиб олиб ўқиш шарт эмас-ку китобни. Кутубхона-чи?! А?! ҲАСАД- Менга қара, ёшлигингда онанг мактабда тушлик қиласан деб берган, музқаймоққа деб берган пулларини йиғиб-йиғиб “рўзғорга ишлатинг”- деб онангга қайтариб берар эдинг-ку! Эсингдан чиқдими? Талаба-.............. ҲАСАД - Ўша пулларга қанча китоб келар эди? Талаба............. ИЛМ- Ана кўрдингми? Сен бўлсанг, эртак китоб ўқиб юравергансан. ҲАСАД - Шунинг учун ҳам ҳаётни ҳалигача пушти рангда кўрасан. ИЛМ - Кутубхонага кирсанг ҳам эртак, адашиб биронта китоб сотиб олсанг у ҳам эртак,... Шундан асли бошингда синаётган калтак! ҲАСАД -Шу ёшга кириб яхши билан ёмонни фарқига бормайсан. Ҳаммани ўзингга ўхшатасан. БОЙЛИК –Шунчалар ҳам содда бўладими одам?! Нега ҳамма бирдек бағрингни очасан? ИЛМ - Ахир бундан фойдаланган нопок кимсалар, шумниятлар, бағрингга илондек судралиб кириб, зулукдек қонингни сўриб, канадек чақишяпди-ку. Сен эса, билмасликка олиб юраверасан, гўё ҳеч нарса бўлмагандек. Download 32.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling