Вставка увертюра талаба
Орзу- Муҳаббат- бу Тоат! Меҳр
Download 32.92 Kb.
|
ДУНЁНИ ҚУТҚАРГАЙ МУҲАББАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Орзу-Меҳр
- Донишмандлик
- НОМУС
Орзу- Муҳаббат- бу Тоат!
Меҳр- Тоат – бу Ибодат! Орзу- ИБОДАТ- бу Яратганга итоат! ИЛМ - Яратганга итоат, бу – Ўн саккиз минг оламга бўлган муҳаббат! Орзу-Меҳр- Ўн саккиз минг оламга бўлган муҳаббат- бу,... Илоҳий Муҳаббат- Дунёни қутқаргувчи муҳаббат! Дарвеш-Йўлларни мингтаси мақсаддан узоқлаштиради. Фақат биттаси манзилга - мақсадга етказади. Шунинг учун қалбинг доим “Хасталик”ни ихтиёр этсин. Қутқарса шу муҳаббат қутқаради. Донишмандлик- Маст қилиб минг битта жилоси, Тугамай мол-дунё ғавғоси, Авжига минганда қабоҳат, Дунёни қутқаргай муҳаббат! Орзу- Беш кунлик бевафо дунёда Нима бор севгидан зиёда? Меҳр- Гўзаллик вақтинча - омонат, Дунёни қутқаргай муҳаббат! ИЛМ- Ишқ, меҳр—оқибат йўқолса, Диёнат узлатга йўл олса, Ишончни емирса хиёнат, Дунёни қутқаргай муҳаббат! Донишмандлик- Муҳаббат-Ватанга-тупроққа! Маҳбубга, дилдорга, ўртоққа! Қалбларни тарк этса мурувват, Дунёни қутқаргай муҳаббат! ТАЛАБА- Хасталик истайди кўнглим! Чунки, хасталик бу муҳаббат! НОМУС-Ҳа-а, сархуш қилгувчи муҳаббат! ТАЛАБА - Кел, азизим, ошиқликдан маст бўламиз. Ошиқларга ўлим йўқ дейишади-ку! Тўғрими? ТАЛАБА-Тўғри айтасан! (фонда мусиқа бошланади) Номус - Биз маст бўлсак, муҳаббатдан маст бўламиз. Гўзалликдан, нафосатдан маст бўламиз. Т - Яйрашимиз учун шароб керак эмас, Ёр амрига итоатдан маст бўламиз МЕҲР - Суҳбатлашиб ўтирганда доно билан, Тўймай ширин мулоқотдан маст бўламиз. Т - Интиламиз донишмандлар даврасига, Улар айтган ривоятдан маст бўламиз. НОМУС - Сиз май ичиб, бода ичиб юраверинг, Биз қўрқишиб қиёматдан маст бўламиз. Т- Ҳофиз қўшиқ куйлаганда тебранишиб, Авж парда-ю даромаддан маст бўламиз. НОМУС - Шаробсиз ҳам бандани маст қилар иш кўп, Ҳисоб вақти хижолатдан маст бўламиз. Download 32.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling