5. EXCEL менюси билан ишлаш
EXCEL экранининг юқори қаторида матн ва унинг қисмлари устида турли хил амаллар бажариш учун мўлжалланган унинг менюси жойлашган.
Excel дастурининг менюси Файл, Правка, Вид, Вставка, Формат, Сервис, Данные, Окно, ? бўлимларидан иборат. Меню бўлими билан ишлаш учун «сичқонча» кўрсаткичи шу бўлимга келтирилади ва чап тугмачаси босилади. Натижада, экранда вертикал ҳолатда шу меню бўлимининг буйруқлари пайдо бўлади ва керакли буйруқ танланади.
Excel менюси бўлимлари билан қисқача танишиб чиқамиз.
Файл бўлими. Бу меню бўлими ёрдамида янги электрон
жадвални тайёрлаш учун ойна очиш(Создать), хотирадаги файлни экранга чақириш(Открыть), жорий файлни ёпиш(Закрыть), тайёрланган маълумотли ҳужжатни компьютер таклиф қилган ном билан(Сохранить) ёки фойдаланувчи ўзи ҳоҳлаган ном билан (Сохранить как...) файл кўринишда дискда сақлаш, саҳифалар параметрларини ўрнатиш (Параметры страницы), файлни принтерда чоп қилишдан олдин саҳифаларда қандай жойлашганлигини экранда кўриш (Предварительный просмотр), файлни принтерда чоп қилиш (Печать), Excel дастуридан чиқиш ва ҳоказо ишларни бажариш мумкин.
Правка бўлими. Бу меню бўлими ёрдамида жадвалнинг
бирор бир бўлагини қирқиб олиш(Вырезать) ёки нусха кўчириш (Копировать), қирқиб олинган жадвал бўлагини керакли жойга қўйиш(Вставить), жадвални тўлдириш(Заполнить), жадвал ячейкасини тозалаш(Очистить), ячейкадаги маълумотларни ўчириш (Удалить), жадвал варақларини ўчириш (Удалить лист) ва ҳоказо ишларни бажариш мумкин.
Вид бўлими. Бу меню бўлими ёрдамида саҳифа ўлчамлари, саҳифага белги қўйиш, формулалар ёзиш учун махсус бўлимлар билан ишлаш, асбоблар ускуналарни олиб ташлаш ёки ўрнатиш, жадвал масштабини бериш каби ишларни бажариш мумкин.
Вставка бўлими. Бу меню бўлими ёрдамида жадвалга сатр ёки устун бўйича ячейка қўшиш(Ячейки), жадвалга устун (Столбцы) ёки сатр(Строки) қўшиш, диаграмма ҳосил қилиш (Диаграмма), расм қўйиш(Рисунок), функциялар билан ишлаш ва ҳоказо бир қатор амалларни бажариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |