Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар
- символларни ҳар хил шрифтларда –оддий
Download 351.8 Kb.
|
WORD МАТН МУҲАРРИРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- - бир вақтда бир нечта ойнада турли хил ҳужжатлар
- - маълумотли жадваллар тузиш ва ундаги сонли маълумотлар
- 1-расм. Word дастурини юклаш.
- 2-расм. WORD дастури ишчи ойнаси.
- символларни ҳар хил шрифтларда –оддий,қуюқ(жирный), оғма(курсив), тагига чизиб(подчеркнутый) ёзиш;- қатор оралиқлари абзацини ўрнатиш;- автоматик тарзда матнни саҳифаларга бўлиш;- бир вақтда бир нечта ойнада турли хил ҳужжатлартайёрлаш ва таҳрирлаш;- компьютер хотирасидаги ёки бошқа график муҳаррирларида тайёрланган ҳар хил шакл,график ва расмлардан фойдаланиш;- маълумотли жадваллар тузиш ва ундаги сонли маълумотларустида арифметик амаллар бажариш;- автофигуралар чизиш, титул варақларини жиҳозлаш;- ҳужжат мундарижасини тузиш ва шу каби яна бир туркумишларни бажариши мумкин.2. Word дастурини ишга тушириш ва ундан чиқиш Word дастурини ишга тушириш учун "сичқонча" кўрсаткичи дастлаб Пускка келтирилади, экранда пайдо бўлган асосий вертикал меню қаторидан Программы бўлими танланади ва ундаги мавжуд дастурлар рўйхатидан Microsoft Word танланади ҳамда «сичқонча» тугмачаси босилади(1-расм). Умуман олганда, Word дастури қуйидагича ишга туширилади: ПускПрограммы Microsoft Word. 1-расм. Word дастурини юклаш.Натижада, экранда Wordнинг ишчи столи пайдо бўлади (2-расм). Ишчи столнинг биринчи қаторида дастур сарлавҳаси ишга туширилган файл номи билан биргаликда (Microsoft Word-Документ1) ҳамда ойнани бошқариш тугмачалари жойлашган. Иккинчи қаторида Word дастурининг буйруқларини сақловчи меню сатри жойлашган. Меню сатридан кейинги бир нечта қаторда Word дастури билан ишлашни осонлаштирувчи «Стандартная» ва «Форматирование» ускуналар мажмуаси жойлашган. Агар дастур билан ишлаш жараёнида бошқа ускуналар мажмуаси билан ишлаш зарурияти туғилса, уни ҳам ойнанинг ихтиёрий чегарасига ўрнатиш мумкин. Бунинг учун менюнинг Вид бўлимидан Панели инструментов бандидан Настройка танланади. Экранда қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Бу ердан керакли ускуна «сичқонча» кўрсаткичи ёрдамида танланади. Танланган ускуна «сичқонча» тугмачасини қўйиб юбормасдан ойна чегарасига ўрнатилади. Ускуналар мажмуасининг тагида саҳифалаш элементларини ўрнатиш ва матнни форматлаш амалларини бошқаришни таъминловчи «линейка» жойлашган. Ишчи столнинг асосий қисмини матнларни киритиш ва таҳрир қилиш учун мўлжалланган ишчи дарчаси эгаллайди. 2-расм. WORD дастури ишчи ойнаси.Word дастури билан ишни тугаллаш қуйидаги усулларнинг бири билан бажарилади: [ALT] [F4] тугмачаларини биргаликда босиш билан. Word ишчи столининг юқори ўнг бурчагида жойлашган[x] белгида «сичқонча» тугмачасини босиш билан. 3. Менюнинг Файл бўлимидан Выход буйруғини танлаш билан. Агар Word ойнасини ёпиш пайтида ҳужжатга айрим ўзгартиришлар киритилган бўлиб, у дискда сақланмаган бўлса, экранда "Хотели вы сохранить изменения в документе ?" деган савол чиқади, у ҳолда ўзгаришни дискда сақлаш учун Yes(Да), ўзгаришни сақламаслик учун No(Нет) ёки таҳрир қилишни давом эттириш учун Cancel(Отмена) тугмачалари танланади. Download 351.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling