Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Excel дастурини ишга тушириш ва ундан чиқиш


Download 351.8 Kb.
bet7/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

2. Excel дастурини ишга тушириш ва ундан чиқиш

Excel дастурини ишга тушириш учун "сичқонча" кўрсаткичи дастлаб, Пускка келтирилади, экранда пайдо бўлган асосий вертикал меню қаторидан Программы бўлими танланади ва ундаги мавжуд дастурлар рўйхатидан Microsoft Excel танланади ва «сичқонча» тугмачаси босилади(1-расм).







1-расм. Excel дастурини ишга тушириш.


Умуман олганда, Excel дастури қуйидагича юкланади: Пуск ПрограммыMicrosoft Excel.


Excel дастури юклангандан сўнг, экранда унинг умумий кўринишдаги ишчи столи экранга чиқади(2-расм).



2-расм. Excel дастурининг ишчи столи.


Ишчи столнинг биринчи қаторида дастур сарлавҳаси ишга туширилган файл номи билан биргаликда (Microsoft Excel-Книга1) ҳамда ойнани бошқариш тугмачалари жойлашган.


Иккинчи қаторида Excel дастурининг буйруқларини сақловчи меню сатри жойлашган.



Меню сатридан кейинги бир нечта қаторда Excel дастури билан ишлашни осонлаштирувчи Стандартная





ва Форматирование





ускуналар мажмуаси жойлашган. Агар дастур билан ишлаш жараёнида бошқа ускуналар мажмуаси билан ишлаш зарурияти туғилса, уни ҳам ойнанинг ихтиёрий чегарасига ўрнатиш мумкин.


Бунинг учун менюнинг Вид бўлимидан Панели инструментов бандидан Настройка танланади. Экранда қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади(3-расм).





3-расм. Ускуналар мажмуаси элементларини ўрнатиш ойнаси.


Бу ердан керакли ускуна «сичқонча» кўрсаткичи ёрдамида танланади. Танланган ускуна «сичқонча» тугмачасини қўйиб юбормасдан ойна чегарасига ўрнатилади.


Ойнанинг асосий қисмини жадвал эгаллайди ва [A1] ячейкада курсор туради(2-расм). Курсорни [],[],[],[] кўрсаткичлар ёрдамида жадвал бўйлаб силжитиш мумкин.
Excel дастури билан ишни тугаллаш қуйидаги усулларнинг бири билан бажарилади:
1. [ALT][F4] тугмачаларини биргаликда босиш билан.
2. Excel ишчи столининг юқори ўнг бурчагида жойлашган [x] белгида «сичқонча» тугмачасини босиш билан.
3. Менюнинг Файл бўлимидан Выход буйруғини танлаш билан.
Агар Excel дастуридан чиқишда экранда сақланмаган файл бўлса, у ҳолда, экранда мулоқот ойнаси пайдо бўлади ва ундаги сўровга жавоб берилади: Yes(Да)- файлни сақлаш, No(Нет)-файлни сақламасдан чиқиш, Cancel(Отмена)-дастурга қайтиш.



Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling