Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Файлни сақлаш ва ишга тушириш


Download 351.8 Kb.
bet5/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

4. Файлни сақлаш ва ишга тушириш

Агар фойдаланувчи файл номини кўрсатмасдан Word дастури билан ишлашни бошласа, компьютер янги матнли ҳужжатни «Документ1», кейингиларини «Документ2», «Документ3» ва ҳоказо ном билан номлашни тавсия қилади. Фойдаланувчи дастлаб матнни компьютер хотирасига киритиши, сўнгра эса уни компьютер тавсия қилган ёки ихтиёрий бошқа ном билан сақлаб қўйиши мумкин.


Фойдаланувчи файлни ихтиёрий бошқа ном билан сақлаши учун менюнинг Файл бўлимидан Сохранить как... буйруғини танлайди ва мулоқот ойнасининг(5-расм) «Имя файла» дарчасига файлнинг янги номи киритилади ва Сохранить тугмачаси босилади.





5-расм. Word дастурида матнни сақлаш.


Файл бир марта номланади. Дискда сақланган файлга киритилган кейинги ҳар бир ўзгаришни сақлаш учун менюнинг Файл бўлимидан Сохранить буйруғи ёки ускуналар мажмуасидаги


белгида «сичқонча» тугмачаси босилади.
Дискдаги файлни оператив хотирага чақириш учун менюдаги Файл  Открыть буйруғи танланади ёки ускуналар мажмуасидаги белгида «сичқонча» тугмачаси босилади. Файлни чақириш учун [Ctrl][F12] ёки [Ctrl][O] тугмачалар мажмуаси ҳам ишлатилиши мумкин. Экранда файллар рўйхати пайдо бўлади(6-расм).
Кўрсаткич орқали керакли файл танланади (бизнинг мисолимизда 10 номли файл) ва «сичқонча» тугмачаси босилади. Файл мазмуни экранда пайдо бўлади ва фойдаланувчи матн устида таҳрирлаш ишларини бажариши мумкин.





6-расм.Word дастурида файлни хотирадан чақириш.




5. Матнни саҳифаларга ажратиш

Матнни саҳифаларга ажратиш учун менюнинг Вставка бўлимидан Номера страниц буйруғи танланади ва қуйидаги дарча пайдо бўлади(7-расм).







7-расм. Саҳифа параметрларини ўрнатиш ойнаси.


Бу дарчада саҳифалаш параметрлари ўрнатилади. Положение бўлимида саҳифа номерини варақнинг юқорисидан(Вверху страницы) ёки пастидан(Внизу страницы), Выравнивание бўлимида эса номерни варақнинг ўртасидан(От центра), чап томондан(слева), ўнг томондан(справа) қўйиш кераклиги аниқланади.





Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling