Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар
Матн бўлаклари билан ишлаш
Download 351.8 Kb.
|
WORD МАТН МУҲАРРИРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПравкаВыделить все
- EXCEL ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛИДА ИШЛАШ 1. Бошланғич маълумотлар
6. Матн бўлаклари билан ишлаш
Компьютер хотирасига киритилган матн бўлаклари билан ишлаш учун дастлаб у белгиланади. Матн бўлагини белгилаш қуйидаги усулларда бажарилади: Курсор белгиланиши керак бўлган матн бўлагининг бошига келтирилади ва [Shift] тугмачаси билан биргаликда , [End], [Home], [Page Up], [Page Down] ва ҳоказо тугмачаларидан бири босилади. «Сичқонча»нинг чап тугмачаси босилади ва уни қўйиб юбормасдан белгиланиши керак бўлган матннинг охиригача сурилади. Матннинг барча қисмини белгилаш учун менюдан ПравкаВыделить все буйруғи танланади ёки клавиатурадан [Ctrl][5] тугмачалари босилади(5 сонини клавиатуранинг ўнг томонидаги сонлардан босиш керак). Белгиланган матн бўлаклари устида турли амалларни бажариш мумкин: - уни ўчириш учун [Delete] тугмачаси босилади; - уни бошқа жойга нусхалаш учун ускуналар мажмуасидан белгиларидан бири танланади; - тугмачаси белгиланган матн қисмини қирқиб олади; - тугмачаси белгиланган матн қисмидан нусха олади; - тугмачаси қирқиб олинган ёки нусхаланаётган матн қисмини керакли жойга қўяди. Агар матн бўлаги белгиланган вақтда бирон-бир символ киритилса, у белгиланган матн қисмининг ўчирилишига олиб келади, бундан эса эҳтиёт бўлиш керак. EXCEL ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛИДА ИШЛАШ 1. Бошланғич маълумотлар Кўпинча маълумотларни қайта ишлашда уларни жадвал кўринишда тасвирлашга тўғри келади. Жадвалли маълумотларни фақат сақлаш эмас, балки уларни қайта ишлаш ҳам мумкин. Жадвал сатр ва устунлардан ташкил топади. Маълумотлар устун ва сатрлар кесишмасидан ҳосил бўлган ячейкалар(катакчалар)га ёзилади. Бу ҳолда, жадвалнинг бир қисм ячейкалари олдиндан берилган маълумотлар билан, бошқа қисм ячейкалари эса, олдиндан маълум бўлган маълумотлар устида бажарилган турли хил арифметик ва бошқа амаллар натижасида тўлдирилади. Жадвалдан фойдаланишга ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, синф журналини олайлик. Ундаги дарс ўтилган саналар устунни, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириши сатрни белгилайди. Жадвал кўринишдаги маълумотларни қайта ишлаш учун махсус дастурлар пакети, яъни электрон жадваллар(spreadsheet) ёки электрон процессорлар ишлаб чиқилган. Электрон жадваллар асосан иқтисодий характерга эга бўлган масалаларни ечиш учун мўлжалланган. Лекин бу электрон жадваллар ёрдамида бошқа масалаларни, масалан формулалар бўйича ҳисоблашлар бажариш, графикли боғланишни қуриш ва ҳоказоларни ҳам бажариш мумкин. Электрон жадвалларда ишлашни ўрганиш масалани дастурловчи ёрдамисиз ечишни амалга ошириш имконини беради. Электрон жадваллар шахсий компьютерларда, асосан, 1980 йилдан кейин қўлланила бошлаган. Дастлаб, асосан Lotus 1-2-3 электрон жадвали қўлланилган. Кейинчалик, компьютерларда SuperCalс электрон жадвали қўлланилган. Ҳозирги вақтда замонавий компьютерларда анча такомиллашган электрон жадваллар қўлланилмоқда, хусусан Microsoft Excel. Excel Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у Windows операцион қобиқ дастури бошқарувида ишловчи ҳамда маълумотли электрон жадвалларни тайёрлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган. Excelда тайёрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал) ихтиёрий ном ва .XLS кенгайтмадан иборат файл бўлади. Excel атамасида бундай файл “Иш китоби” (Workbook) деб юритилади. Microsoft Excelнинг асосий иш майдони - бу “Иш китоби” бўлиб, у бир ёки бир нечта иш варақларидан иборат. Иш варағида бухгалтер(ҳисобчи) китоби каби, сонлар, матнлар, арифметик ифодалар, ҳисоблар қатор ва устунларда жойлашган бўлади. Excel нинг бухгалтер китобидан асосий фарқи шундаки, барча ҳисоб ишларини унинг ўзи бажаради, лекин маълумотларни киритиш фойдаланувчи зиммасида қолади. Excel электрон жадвали 65536 та сатр (row) ва 256 та устун (column)дан иборат. Қаторлар 1 дан 65536 гача бўлган бутун сонлар билан тартибланган, устунлар эса, лотин алифбосининг ҳарфлари билан белгиланади: A, B, ... , Z. Агар ҳарфлар етишмаса, иккита ҳарфлар бирикмасидан фойдаланилади: AA, AB, ... , IV. Қатор ва устун кесишмасида электрон жадвалнинг асосий таркибий элементи - ячейка (cell) жойлашган. Ячейка номери устун ва сатр номерларининг бирикмасидан ташкил топади. Ҳар бир ячейкага сон, матн ёки формула тарзидаги маълумотлар киритилади. Устун ёки сатрнинг ўлчамини ўзгартириш ҳам мумкин. Жадвалнинг танланган ячейкасига ўтиш учун аниқ манзил (адрес) кўрсатилиши керак. У қатор ва устун кесишмасида, масалан A1, B4, F9, AB3 каби кўрсатилади. Download 351.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling