Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Матнларни киритиш ва таҳрирлаш


Download 351.8 Kb.
bet3/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

3. Матнларни киритиш ва таҳрирлаш

Матнли маълумотларни компьютер хотирасига киритиш Microsoft Office таркибига кирувчи барча матн муҳаррирлари учун қарийб бир хил.


Матн курсор қаерда турган бўлса, ўша жойдан киритилади. Матн, одатда, клавиатура тугмачаси орқали киритилади. Киритилган символ курсор турган жойда пайдо бўлади. Курсор матнни киритиш вақтида ўнгга қараб силжийди. Бош ҳарф билан ёзиш учун [Shift] тугмачаси босилади ва уни қўйиб юбормасдан керакли ҳарф клавиатурадан киритилади. Агар фойдаланувчи бош ҳарф билан кўп жумлаларни киритмоқчи бўлса, у ҳолда [Caps Lock] тугмачасини босиш мақсадга мувофиқ. Бош ҳарфларни киритишни бекор қилиш учун [Caps Lock] тугмачасини қайтадан босиш керак. Фойдаланувчи матнни киритиш вақтида хатога йўл қўйса, у ҳолда хатоларни тўғрилаш учун қуйидаги тугмачалардан фойдаланилади:

  • [Backspace] – курсордан чап томондаги символни ўчиради;

  • [Del] – курсордан ўнг томондаги символни ўчиради;

  • [Ctrl][Del] – курсордан ўнгдаги сўзни ўчиради;

  • [Ctrl][Backspace] – курсордан чапдаги сўзни ўчиради;

Матнни киритишда агар қатор тўлган бўлса, курсор автоматик равишда кейинги қаторга ўтади.
Клавиатурада мавжуд бўлмаган символни киритиш учун менюдан ВставкаСимвол буйруқлари танланади. Натижада, экранда қуйидаги тасвир пайдо бўлади(3-расм).



3-расм. Қўшимча символларни қўйиш ойнаси.


Мисол тариқасида грек алфавити ҳарфи ни киритишни кўриб чиқамиз. Дастлаб курсор символ қўйилиши керак бўлган жойга келтирилади. «Сичқонча» тугмачаси билан ҳарфи танланади (3-расм) ва Вставить тугмачаси босилади. Натижада, ҳарфи керакли жойга ёзилади.
Матнни киритиш мобайнида кўп учрайдиган клавиатурада йўқ бўлган символларни ишни осонлаштириш мақсадида клавиатура тугмачаларига ўрнатиш ҳам мумкин. Масалан, кирилл алифбосида мавжуд бўлмаган ў, қ, ғ, ҳ ҳарфлари. Мисол тариқасида ў ҳарфини клавиатура тугмачасига ўрнатишни кўриб чиқамиз. Бунинг учун 3-расмдаги ойнадан ў ҳарфи танланади ва у ердаги «Клавиша...» тугмачаси босилади, экранда пайдо бўлган мулоқот ойнасининг «Новое сочетание клавиш:» дарчасига ў ҳарфи ўрнатилиши керак бўлган тугмача ёки тугмачалар мажмуаси киритилади (масалан, Alty)(4-расм).






Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling