Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


-расм. Устуннинг энини ўзгартириш ойнаси


Download 351.8 Kb.
bet10/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

6-расм. Устуннинг энини ўзгартириш ойнаси.


Сатрнинг баландлигини ўзгартириш учун ФорматСтрокаВысота буйруқлари танланади ва экранда пайдо бўлган сўровга (7-расм) сатр баландлиги(сонларда) киритилади ва ОК тугмачаси босилади. Одатда жадвал сатрининг баландлиги стандарт ҳолатда 12,75 ўлчамда бўлади. Фойдаланувчи бу соннинг ўрнига керакли ўлчамни ўрнатиши мумкин. Масалан, 12,75 сонининг ўрнига 18,50 сонини киритиши мумкин. У ҳолда жадвалнинг курсор турган сатрининг баландлиги ўзгаради.



7-расм. Сатрнинг баландлигини ўзгартириш ойнаси.




4.3. Математик функциялар

Excel электрон жадвалида ҳисоблашларни бажариш учун қуйидаги математик функциялар ишлатилади. Бу ерда математик функцияларнинг русча ва лотинча версиялари келтирилган.


ПРОИЗВЕД(ёки РRODUCT)(аргументлар рўйхати) - аргумент қийматларининг кўпайтмасини ҳисоблайди. Масалан, ПРОИЗВЕД(F25:F30)- F25 ячейкадан F30 ячейкагача бўлган сонларнинг кўпайтмасини ҳисоблайди.
Корень(ёки sqrt)(сон ёки ячейка номери) - соннинг квадрат илдизини ҳисоблайди. Масалан, Корень(D5)- D5 ячейкадаги соннинг квадрат илдизини ҳисоблайди.
ФАКТР(ёки FACT)(сон) - бутун сон факториалини ҳисоблайди. Масалан, ФАКТР(5)- 5 сонининг факториалини ҳисоблайди. Фактр(E6)-E6 ячейкада турган соннинг факториалини ҳисоблайди.
ОКРУГЛ( ёки ROUND)(сон; рақамлар сони)- ҳақиқий сонни берилган аниқликда яхлитлаш. Масалан, ОКРУГЛ(2,157;2)-берилган 2,157 сонини вергулдан кейин 2 та рақамгача яхлитлайди ва натижа 2,16 га тенг бўлади.ОКРУГЛ(G5;4)- G5 ячейкадаги сонни вергулдан кейин 4 та рақамгача яхлитлайди.
ABS(сон) - соннинг модулини ҳисоблайди;
LN (сон) - соннинг натурал логарифмини ҳисоблайди;
EXP (сон) - соннинг экспонентасини ҳисоблайди;
SIN (сон) - соннинг синусини ҳисоблайди;

Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling