Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Справка бўлими ёрдамида Power Pointда дастурида ишлаш ҳақида маълумот олиш мумкин. 4. Презентация ва слайдлар ташкил этиш


Download 351.8 Kb.
bet16/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

Справка бўлими ёрдамида Power Pointда дастурида ишлаш ҳақида маълумот олиш мумкин.


4. Презентация ва слайдлар ташкил этиш

Power Pointда презентация ва слайдлар ташкил этишнинг турли хил услублари мавжуд. Масалан, «Автосодержания» мастери ёрдамида керакли дизайнли ва мазмундаги презентация тегишли жавоблар асосида ташкил қилинади.


Тайёр презентацияни очиб ва тегишли таҳрирлашлар киритиб, презентация ва слайдлар ташкил этиш мумкин. Ёхуд дизайнга мос шаблон асосида (мазмунга эмас) презентация ташкил қилиш мумкин. Ёхуд презентация таркибидан бошқа иловага нусха олиб ёки мазмун ва дизайнга эга бўлмаган бўш презентациядан фойдаланган ҳолда мутлақ янги презентация ва слайдлар яратилади.
Шундай қилиб, презентация ташкил этишнинг қуйидаги услублари мавжуд.
— таклиф қилинаётган мазмун ва дизайн асосида презентация яратиш;
— мавжуд презентация асосида янги презентация яратиш;
— дизайн шаблони асосида презентация яратиш;
— мавжуд таркиб асосида презентация яратиш;
— тезкор услубда, презентация яратиш.


5. Презентация ва слайдлар ташкил этишда амаллар бажариш

Power Pointда яратиладиган презентация ва слайдлар устида турли амаллар бажариш мумкин. Масалан, янги презентация ва слайдлар ташкил этиш, Power Pointдаги мавжуд файлни очиш, таҳрирлаш, тўлдириш, хотирада сақлаш, маълум бир қисмини ўчириш, диаграмма, расм ва графиклар қўйиш, MS Office дастур­лардан ҳужжатлар олиб келиш ва ҳоказо.


5.1. Мавжуд файлни очиш

1. Ускуналар мажмуасидан очиш тугмачасини босинг.


2. Файл жойлашган дискдан папкани очинг ва керакли файл устига кўрсаткични келтириб, “сичқонча” тугмачасини босинг.
Мавжуд файлни очишнинг иккинчи услуби «Файл» бўлимидан «Открыть» буйруғи берилади, сўнгра диск, папка ва файллар рўйхатидан керакли файл танланади.


5.2. Файлни хотирада сақлаш

1. Папкалар рўйхатидан файл сақланаётган диск ва папкани танланг, уни очинг.


2. Ускуналар мажмуасидаги (хотирада сақлаш) тугмачасини босинг.
3. Компьютер сўровига файлга ном беринг.
4. Сохранить тугмачаси устига “сичқонча” кўрсаткичини олиб келиб, унинг чап тугмачасини босинг.

Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling