Xалқаро муносабатлар тарихи
Назорат топшириқлари (ѐзма ѐки оғзаки назорат учун)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича ўз ечимини кутаѐтган илмий муаммолар
- Учинчи савол
- Идентив ўқув мақсадлари
- 3-нчи саволнинг баѐни
Назорат топшириқлари (ѐзма ѐки оғзаки назорат учун)
1.Папаликнинг дипломатик фаолиятини ѐритиб беринг. 2.Буюк Карлнинг дипломатияга қўшган хиссасини тахлил қилинг. 3.Араблар дипломатиясига шарх беринг (VII – XI асрлар) 4.Қадимий русь дипломатиясининг ривожланиши. Русь – Византия муносабатлари 5. Рим папаларининг дипломатик фаолиятини кўрсатиб беринг. 6. Буюк Карл ва унинг ташқи сиѐсатини шархлаб беринг. 7. Араблар дипломатиясини ѐритиб беринг. Мавзу бўйича ўз ечимини кутаѐтган илмий муаммолар: 1.Рим папалари дипломатиясининг ўша даврдаги протокол қисмини ѐритиш. 2.Шарқ дипломатиясини ғарб дипломатиясига таъсири муаммолари. Учинчи савол: Феодал тарқоқлик даврида халқаро муносабатлар ва дипломатия. 3-савол юзасидан дарс мақсади: Феодал тарқоқлик давридаги халқаро муносабатлар ва дипломатиянинг асосий мазмунини ѐритиб, талабаларга сингдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Буюк Карл империясининг барбод бўлишини кўрсатади. 1.2. Европани бўлиниш муаммолари 1.3. Хусусий уруш ҳуқуқининг моҳиятини очиб бериш 3-нчи саволнинг баѐни: Тажоввузлар асосида пайдо бўлган варварлар давлатлари мустахкам эмас эди. Буюк Карл давлатининг умри биринчи императорнинг умридан узоқ бўлмади. Карл ҳаѐтининг охирги йилларида давлатнинг барбод бўлѐтгани сезиларди. Империяни барбод бўлиши айниқса унинг ўғли Людовик (814-840) даврида тезлашиб кетди. Людовик империяни ўғилларига бўлиб берди – ўзига олий ҳукмдорлик вазифасини қолдирди. Ўғиллар отасига қарши уруш бошладилар. Унинг вафотидан кейин (840) эса ўзаро уруш олиб бордилар. Карл ва Людовик немисли Страсбургда императорлик тожига эга бўлган катта акалари Лотарга қарши шартнома имзоладилар. Страсбург келишуви лотин ва грек тилларида эмас, балки немис ва француз тилларида тузилган биринчи дипломатик хужжат эди. Мағлуб бўлган Лотар чекинди ва 843 йили империяни уч оға – ини ўртасида тақсимлаш тўғрисида шартнома имзоланди. Расман империяни сақланиб қолиши тан олинган эди, аниқроғи Лотар зиммасига юкланган императорлик мансаб сақланиб қолиши тан олишган эди, императорлик мансаб сақланиб қолди. Лекин империя ҳудуди уч қисмга бўлинган эди. Империянинг ғарбий ерлари – «ғарбий франклар қироллиги», кейинчалик «Франция деб номланган – Карлга ўтди; шарқий қисми – «шарқий франклар қироллиги» - кейинчалик Германия 22 деб номланган Людовикга ўтди; Лотарга эса Карл ва Людовик ерларининг ўртаси Рейндан то Ронагача ва Италия ўтди. Буюк Карл империяси бир қатор мустақил давлатларга бўлиниб кетди – Франция, Германия, Италия, Бургундия ѐки Арлеатга. Лекин булар фақат номи билан давлат эди. IX – XI асрларда Ғарбий Европанинг барча ҳудудида сиѐсий тарқоқлик хукм сурар эди. Ва айрим феодал ерлар ўртасидаги муносабатларни ўрнатишда куч хал қилувчи далилга айланар эди. Ушбу холатда, давлат ва хусусий ерлар ўртасидаги, жамоа ва хусусий ҳуқуқда ҳамда ички ва халқаро муносабатлар ўртасидаги чегара сезиларли даражада эмас эди. Солиқ йиғиш, бошқарув ва суд ҳуқуқига ҳамда, ҳарбий кучга эга бўлган ҳар бир кучли сеньор ўзини мустақил ҳукмдор деб хис қилар эди, хохлагани билан жанг олиб бориб хохлагани билан, сулх тузиш имконига эга эди. Халқаро муносабатлар тушунчаси ҳам Европадаги феодал тарқоқлик холатида нисбий тушунча эди. Аксарият ерларда хусусий урушлар ҳуқуқи ўрнатилган эди. Бундан келиб чиқиб хусусий дипломатия ҳам мавжуд эди. Масалан, икки феодал сеньорлар мустақил давлатлар бошлиқлари сифатида музокара олиб борар эдилар. Йирик сеньорлар ўзларини мустақил деб билар эдилар ва шу сифатда хорижий ва ўзларини қироллари билан алоқалар ўрната бошладилар. Феодал анархиясидан (тартибсизлик) жафо чекаѐтган черков маълум бир тартиб ўрнатишга уринди. Айрим мамлакатларда қироллик хокимиятлари томонидан хусусий урушларга чек қўйиш ҳаракатлари бўлса – да, улар бутун ўрта асрлар жараѐнида давом этиб турди. Феодал Европада шахарларни тарихий майдонга чиқиши айрим холларда хокимият тарқоқлигини яна мураккаблаштирар эди. Сиѐсий мустақилликни қўлга киритаѐтган шаҳарлар, барча атрибутларидан то хусусий уруш ҳуқуқигача жамоа сеньорларига айланар эдилар. Феодал тарқоқлик жараѐнига франк монархиясини барбод бўлишини тўхтатмоқчи бўлган черков ҳам кириб қолди. IX асрнинг ўрталарида бошланган ғарбий ва шарқий черковлар ўртасидаги айрилиш 1054 йилда черковларнинг бўлинишига олиб келид: католик ва праваславиега. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling