Xi-боб. Нархларни мувофиқлаштириш ва монополияга қарши қонун. 1. Монополияга қарши қонун


Монопол щокимият шароитида нархларни белгилаш


Download 378.5 Kb.
bet2/6
Sana22.01.2023
Hajmi378.5 Kb.
#1108233
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
GL 11 05

11.2. Монопол щокимият шароитида нархларни белгилаш

Монопол ёки бозор щокимиятига эга бўлган фирмалар ращбарлари олдида турадиган асосий масалалардан бири - бу қандай қилиб бозор щокимиятидан самарали фойдаланишдир. Улар олдида нархларни қандай белгилаш, қанча ишлаб чиқариш омиллари олиш керак, узоқ ва қисқа муддатли оралиқларда ишлаб чиқариш щажмини қанча қилиб белгилаш каби масалаларни ечиш туради.


Рақобатлашган бозордаги фирмаларни бошқаришга қараганда бозор щокимиятига эга бўлган фирмаларни бошқариш қийинроқ. Рақобатлашган бозорда нарх берилгани учун фирма ращбарлари ўз эътиборларини кўпроқ харажатларни камайтиришга ва сотиш билан бо\лиқ масалаларни ечишга қаратади. Ишлаб чиқариш щажмини эса нархни чекли харажатларга тенглаштирадиган щажмда белгилайди. Монопол щокимиятга эга фирмалар ишлаб чиқариш щажмини ва мащсулот нархини аниқлаши учун щеч бўлмаганда талаб эластиклигининг тақрибий қийматини билишлари керак бўлади.
Монопол щокимиятга эга бўлган фирмаларнинг нархни белгилаш стратегиясининг асосини истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш орқали қўшимча фойда олиш усуллари ташкил қилади.
Истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш. Фараз қилайлик, фирма барча ишлаб чиқарган мащсулотларини бир нархда сотсин (2-расм).

2-расм. Истеъмолчи ортиқчалигининг нарх ва


ишлаб чиқариш щажмига бо\лиқлиги.
У фойдасини максималлаштириш учун нарх ни унга мос келувчи ишлаб чиқариш щажми ни чекли харажат чизи\и билан чекли даромад чизи\и кесишган нуқтага кўра белгилайди. Фирма ишлаб чиқариш щажмида максимал фойда билан ишлайди, лекин фирма ращбарлари фойдани янада ошириш тў\рисида ўйлайди. Истеъмолчи ортиқчалиги сощасида кўриш мумкинки (NM оралиқда) баъзи бир истеъмолчилар товарни нархдан юқори нархда щам сотиб олиши мумкин. Лекин, нарх дан юқори қилиб қўйилса, сотиш щажми камаяди, бир қатор истеъмолчилар йўқотилади ва олинадиган фойда камаяди. Нарх монопол бўлганда щам истеъмолчиларнинг бир қисми товарни сотиб олаолмайди, лекин улар нарх дан кичик (аммо чекли харажатдан юқори бўлган) бўлган щолда товарни сотиб оладилар. Бундай харидорлар ME сощага қарашли бўлиб, уларнинг ортиқчалиги DME соща юзасига тенг. Фирма нархни туширса, у ME оралиққа қарашли харидорларга щам товарни сотиши мумкин. Бироқ, бу щолда унинг даромади ва шу билан бирга фойдаси щам камайиб кетади.
Фирма NM оралиққа қарашли истеъмолчилар ортиқчалигини (PmMN юзага тенг ортиқчаликни) ва ME оралиқдаги истеъмолчилар ортиқчалигини (DME юзага тенг ортиқчаликни) қўлга киритиш учун щар хил гурущдаги истеъмолчиларнинг талаб чизи\ида жойлашувига қараб щар хил нарх белгилаши мумкин. Юқорида кўрдикки, бу ортиқчаликларни бир хил нарх белгилаш орқали эгаллаш мумкин эмас.
Масалан, фирма NM оралиқдаги истеъмолчилар учун нарх, ME оралиқдагилар учун ва иккала гурущ орасидагилар учун нархни белгилаши мумкин. Нархларни бундай қўйилишига, яъни щар хил гурущдаги истеъмолчилар учун щар хил даражадаги нархларнинг қўйилишига нарх диверсификацияси (дифференциацияси ёки дискриминацияси) дейилади. Масаланинг мущим томони шундаки, харидорларни топиб, уларни щар хил нархларда харидорлар гурущига бўлиб чиқиш, яъни бозорни сегментлаштириш керак бўлади.

Download 378.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling