Xi-боб. Нархларни мувофиқлаштириш ва монополияга қарши қонун. 1. Монополияга қарши қонун


Download 378.5 Kb.
bet3/6
Sana22.01.2023
Hajmi378.5 Kb.
#1108233
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
GL 11 05

Нархлар диверсификацияси. Нархлар диверсификацияси (нархларни истеъмолчиларнинг имкониятларига қараб щар хил даражаларда белгилаш) уч хил бўлиши мумкин: истеъмолчи даромадига кўра, истеъмол щажмига ва товарлар турига кўра.
Истеъмолчилар даромадига кўра нархларни белгилашнинг идеал варианти щар бир харидорнинг имкониятидан келиб чиқиб, у сотиб оладиган щар бир товарга максимал нарх белгилашдир. Ушбу максимал нархни харидорнинг резерв нархи деб қаралади. Щар бир харидор учун резерв нарх белгилашга истеъмолчиларнинг даромадига кўра нархларни идеал диверсификациялаш дейилади.
И деал диверсификациялашда фирма даромади қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Биринчи навбатда фирма монопол нарх да қанча фойда олишни аниқлаймиз (3-расм).

3-расм. Нархлар диверсификацияланмагандаги фойдани


ифодаловчи график.

Бунинг учун умумий ишлаб чиқарилган ва сотилган товар щажми нинг щар бир қўшимча ишлаб чиқарилган ва сотилган бирлик мащсулотдан олинадиган қўшимча фойдани қўшиб чиқамиз. Бу қўшимча фойда щар бир бирлик мащсулот учун га тенг. Ушбу чекли даромад биринчи мащсулот учун максимал бўлиб, унинг чекли харажати энг минималдир. Кейинги щар бир қўшимча мащсулот учун чекли даромад камайиб боради, чекли харажат эса ортиб боради. Фирманинг ишлаб чиқариш щажми га тенг бўлганда охирги -мащсулотдан олинадиган фойда бўлади ва . щажмдан кўп ишлаб чиқарилган щар қандай мащсулот щажмидаги чекли харажат унинг чекли даромадидан юқори бўлади ва бу фирма фойдасини камайтиради. Умумий фойда щар бир сотилган мащсулотдан тушадиган фойдаларнинг йи\индисига тенг. Расмда умумий фойда чекли даромад чизи\и билан чекли харажат ўртасидаги (NDF) штирхланган юза билан ифодаланган.


Энди фирма идеал диверсификациядан фойдаланади дейлик. У мащсулот нархини щар бир харидор учун у тўлаши мумкин бўлган максимал даражада қилиб белгилайди ва натижада чекли даромад чизи\и фирма фойдасини максималлаштирадиган ишлаб чиқариш щажми билан бо\лиқ бўлмай қолади. Щар бир бирлик қўшимча мащсулотни сотишдан тушадиган қўшимча фойда товарга тўланадиган нархга бо\лиқ функция бўлиб, чекли даромад чизи\и талаб чизи\и билан устма-уст тушади (3-расм).
Масалан, агар щар бир харидор биттадан мащсулот сотиб олса, биринчи ишлаб чиқарилган товардан олинадиган даромад га, иккита товардан тушадиган умумий даромад га, учта товардан - га тенг. Щар бир товар учун алощида нарх белгилангани учун умумий даромад щар бир сотилган товарлар нархларининг йи\индиси билан аниқланади. Чекли даромадни қуйидагича топамиз:

,
ва щоказо.
Демак, щар бир қўшимча сотилган товарнинг чекли даромади идеал диверсификациялашда ушбу товар учун белгиланган нархга тенг.
Кўриниб турибдики, нарх диверсификацияси фирманинг харажатлари таркибига таъсир қилмайди. Шундай қилиб, щар бир бирлик қўшимча ишлаб чиқарилган ва сотилган мащсулотдан тушадиган қўшимча фойда талабдан чекли харажатни айрилганига тенг. Масалан, агар биз юқоридаги мисолни қарасак, учинчи қўшимча мащсулотни сотишдан оладиган қўшимча фойдани деб белгиласак, кўринишида аниқланади.


4-расм. Идеал диверсификациялашда фойдани ифодаловчи график.


Талаб (MR) чекли харажатдан устун бўлганда фирма ишлаб чиқариш щажмини ошириб ўз фойдасини орттиради. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишлаб чиқариш щажми щажмга етгунча давом эттирилади. щажмда чекли даромад, яъни талаб чекли харажатга тенг бўлади ва ишлаб чиқариш янада оширилса чекли харажат талабдан, яъни MR дан юқори бўлгани учун фирма фойдаси қисқаради.


Умумий фойдага энди чекли харажат чизи\и билан талаб чизи\и ўртасидаги штрихланган FEN юзага тенг бўлади. Щар бир истеъмолчи учун у тўлаши мумкин бўлган нархни ўрнатилиши фирма томонидан истеъмолчи ортиқчалигининг щаммасини эгаллашга имкон беради. Бу ўз навбатида ишлаб чиқарувчи даромадини оширади. 4-расмдан кўриш мумкинки, фирма даромади анча ошган.
Аммо, харидорлар жуда кўп бўлса, фирма уларнинг щар бири учун алощида нарх белгилаши қийин. Бу ерда асосий муаммо, харидорлар сотиб олиши мумкин бўлган нархни аниқлашдир. Фирма харидорлар билан сўров ўтказиши мумкин, лекин харидор ушбу сотиб олиши мумкин бўлган максимал нархни тў\ри айтади деб щеч ким кафолат бера олмайди. Шунга қарамасдан, харидорлар камроқ бўлганда, реал щаётда нарх дифференциациясидан фойдаланувчи фирмалар щам йўқ эмас. Масалан, газга, электроэнергияга ащоли ва корхоналар тўлайдиган нархлар, щайвонот бо\ига, музейга кириш чипталарининг ёш болаларга, катта ёшдагиларга ва гурущларга щар хил нархларда бўлиши. Бундай щолларда нархни дифферециацияловчи фирма истеъмолчи ортиқчалигининг бир қисмини ўзлаштиради.
Яна бир мисол тариқасида пойафзал сотувчи фирмани кўриб чиқайлик. Сотувчи щар бир пойафзал сотилишидан 20 фоиз фойда олади дейлик. Сотувчи баъзи бир харидорларга товарни ўз нархида сотса, бошқа бирига сотганда ўз улушининг бир қисмидан воз кечади, нима учун деганда, фойда олмагандан кўра щар бир пойафзалдан 10 фоиздан (20 фоиз ўрнига) фойда олиш унинг учун афзалроқ.
Агар нархлар дифференциацияси харидорлар сонини ошишига олиб келса, бундан сотувчилар щам, харидорлар щам манфаат кўради. Демак, умумий фаровонлик ошади. +уйидаги 5-расмда ана шу вазият тасвирланган (5-расм).


5-расм. Даромадга бо\лиқ нархлар дифференциацияси.


Расмдан кўриш мумкинки, монопол нарх ва ундан юқори бўлган нархларда товар сотиб олишга қурби етмаган харидорлар дан кичик бўлган ва нархларда товарни сотиб олиши мумкин бўлади ва маълум истеъмолчи ортиқчалигига эга бўладилар.



Download 378.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling