Xi-боб. Нархларни мувофиқлаштириш ва монополияга қарши қонун. 1. Монополияга қарши қонун
Товарлар категориясига кўра нарх дифференциацияси
Download 378.5 Kb.
|
GL 11 05
Товарлар категориясига кўра нарх дифференциацияси. Ушбу турдаги нарх дифференциацияси харидорларни уларнинг талаб чизи\ига кўра икки ёки ундан ортиқ гурущларга бўлади, демак, щар бир гурущнинг ўз талаб чизи\и бўлиб, бу талаб чизи\и бошқа гурущларникига қараганда ётиқлиги билан фарқ қилади. Бунга мисол тариқасида самолётга, пароходга сотиладиган чипталарнинг классларга бўлиниб, щар хил йўловчиларга турли нархларда сотилишини, бир хил спиртли ичимликларнинг щам щар хил сортлари турли хил нархларда сотилишини, музқаймоқлар (болалар учун, катталар учун), талабалар, нафақадагилар ва ногиронлар учун қилинадиган имтиёзларни келтириш мумкин.
Истеъмолчиларни категорияларга бўлиш турли хил мезонларга асосланади. Буларнинг ичида асосий мезон харидорларнинг даромадларидир. Масалан, шащар транспортига сотиладиган карточкалар нархи оддий фуқаролар учун бир хил, талабалар учун нархи пастроқ, ўқувчилар учун эса янада пастроқ. Худди шундай щайвонот бо\ига кирувчилар щам: болаларга сотиладиган чипта нархи катталарга сотиладиган чипта нархидан анча паст. Ёки спиртли ичимликларни олсак, уларнинг этикеткаларининг ўзи харидорларни категорияга бўлади (бир хил турдаги ичимликни щар хил этикеткали шишаларга қуйилиши ва уларга щар хил нархларни ўрнатилиши: "Ўзбекистон" аро\и, "Экстра" аро\и, "Кристалл" ароқлари). Энди биз товарлар категориясига қараб уларга нарх белгилашни кўриб чиқамиз. Бунинг учун қуйидаги иккита шарт бажарилиши зарурдир. Биринчи шартга кўра ишлаб чиқариш щажмидан қатъий назар, умумий щажмдаги товарни харидорлар гурущларига шундай тақсимлаш керакки, щар бир бирлик товарни сотишдан олинадиган чекли даромад нинг қиймати бир хил бўлсин. Масалан, икки хил сортдаги мащсулотни сотиш керак бўлсин. Биринчи гурущга сотиладиган щар бир мащсулотнинг чекли даромадини ва иккинчи гурущникини дейлик. Агар бўлса, фирма биринчи сортдаги мащсулотни ишлаб чиқаришни оширади ва иккинчи сортдаги мащсулотни камайтиради. Нима учун деганда, биринчи сорт мащсулотни бир бирлигидан тушадиган фойда иккинчи сортдаги мащсулотникидан катта. Бундай щолда ( бўлганда) фирма умумий фойдани ошириш учун биринчи сорт мащсулот нархини тушириб, иккинчи сорт мащсулотникини кўтаради. Чекли даромадлар бир-бирига тенг бўлмаганда фирма ўз фойдасини максималлаштира олмайди. Шунинг учун фирма мащсулот категорияларига нархларни шундай танлаш керакки щар хил категориядаги мащсулотларни сотишдан тушадиган чекли даромадлар тенг бўлсин. Иккинчи шарт - щар бир сорт бўйича ишлаб чиқариладиган мащсулот щажми фойдани максималлаштирадиган щажмга тенг бўлсин. Биз биламизки, ишлаб чиқариш щажми фойдани максималлаштиради, қачонки у чекли даромадни чекли харажатга тенглаштирса. Демак, щар бир сорт бўйича сотиладиган мащсулотнинг чекли даромади уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажатга тенг бўлса. Икки хил сортдаги мащсулот учун иккинчи шарт қуйидагича ёзилади: ва . Агар бу тенглик бажарилмаса фирма ўз фойдасини максималлаштириш учун умумий ишлаб чиқариш щажмини кўтаради ёки пасайтиради (мащсулотлар нархини ошириш ёки камайтириш). Энди математик жищатдан бу қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик биринчи сорт мащсулот нархи ва иккинчи сортники - бўлсин. - бу щажмдаги мащсулотни ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари. У щолда умумий фойда қуйидагига тенг: Фойдани максималлаштириш учун щар бир сорт бўйича қўшимча бир бирлик мащсулотни сотишдан тушадиган қўшимча фойдаларни нолга тенглаштирамиз. Нима учун деганда, фирма иккала сортдаги мащсулотларнинг охиргисини сотишдан тушадиган қўшимча фойда нолга тенг бўлгунча биринчи сорт мащсулот щажмини щам, иккинчи сорт мащсулот щажмини щам ошириб боради. Демак, Кўриниб турибдики бу ерда ва ва . Бу ерда - қўшимча бир бирлик мащсулотни ишлаб чиқаришдаги қўшимча умумий харажатлар. Иккинчи шартга кўра қуйидагини ёзамиз: ва . (3) Иккаласини бирлаштириб, ишлаб чиқариш щажми қуйидаги тенгликни бажарилишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш щажмига тенг бўлиши кераклигини аниқлаймиз. Энди фирма ращбарлари нархларни ўрнатишда талаб эластиклигидан фойдалансин дейлик. Эсласак, чекли даромадни қуйидагича ёзиш мумкин эди: Бу щолда щар бир мащсулот сорти учун ва бу ерда ва лар биринчи ва иккинчи сорт мащсулотларнинг нарх бўйича талаб эластиклари. Энди биринчи шартга кўра қуйидагини ёзамиз: ёки , юқоридаги тенгликдан нархлар ўртасида бажарилиши зарур бўлган муносабатни оламиз: (4)-дан кўриниб турибдики, фирма талаб эластиклиги кам бўлган мащсулот сортига юқори нарх белгилаши керак. Масалан, биринчи сорт мащсулот эластиклиги -3 ва иккинчи сорт мащсулот эластиклиги -6 бўлсин. У щолда биринчи сорт мащсулот нархи (4)-га кўра қуйидагига тенг: , биринчи сорт мащсулот нархи иккинчи сорт мащсулот нархидан 1,25 марта ортиқ қилиб белгиланиши керак. бўлгани учун, яъни биринчи сорт мащсулот талаб эластиклиги иккинчи сорт мащсулот эластиклигидан кичик бўлгани учун, иккинчи сорт мащсулотнинг талаб чизи\и биринчи сорт мащсулотнинг талаб чизи\ига кўра ётиқроқ бўлади. Мисол. Щайвонот бо\ига кириш чиптасига бўлган нарх катталар ва болалар учун щар хил бўлсин. Катталарнинг чиптага бўлган талаб чизи\и қуйидагича: бу ерда - катталар учун чипта нархи; - катталарнинг чиптага талаби. Болаларнинг талаби: бу ерда - болалар учун чипта нархи; - болаларнинг чиптага талаби. Щайвонот бо\ига 56000 киши бир вақтда кириши мумкин. Щайвонот бо\и ращбарияти 5600 та чиптани сотиш учун нарх дифференциациясидан фойдаланмоқчи. Ращбарият катталар ва болалар учун қандай нарх белгилайди? Ечиш. Катталардан ва болалардан тушадиган даромадларни ёзамиз: ва ва ларни юқоридаги формулаларга қўямиз ва натижада қуйидагиларни оламиз: (2) Энди катталарга ва болаларга сотиладиган чипталар учун чекли даромадларни аниқлаймиз: (3) Чекли даромадларни биринчи шартга кўра тенглаштирамиз дан (4) муносабатни олиб, уни ихчамлаштирсак, катталарнинг талабини болалар талабига бо\илиқлигини аниқлаймиз: . (5) Масаланинг шартига кўра чипта сотилиши керак, бундан болалар талабини аниқлаймиз: болалар талабини (5)-муносабатга қуйиб катталарни чиптага бўлган талабини аниқлаймиз ва у га тенг. Энди болаларнинг талабини аниқлаймиз: Демак, болаларнинг талаби 20000 та чипта тенг экан. Ращбарият ушбу талабларга кўра катталар ва болалар учун чипталарнинг нархларини қуйидагича аниқлайди: сўм, сўм. Ращбарият чипта нархини катталар учун 4,5 сўм ва болалар учун 2,5 сўм қилиб белгилайди ва умумий даромад сўмни ташкил қилади. Борди-ю, ращбарият щамма учун чипта нархини 5,5 сўм қилиб белгиласа, болаларнинг кўпчилиги чиптани сотиб олаолмай қоларди ва бу ўз навбатида умумий фойдани камайишига олиб келарди. Download 378.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling