Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Download 139.95 Kb.
bet3/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Ерга эгалик шакли. Осиё мамлакатларида ерга эгалик қилишнинг шакллари мураккаб тизимга эга бўлиб, узоқ йиллар давомида шак- лланган урф-одат, диний дунёқараш ва табиий шарт-шароитга асос- ланган. Шарқда давлат барча ерларнинг олий мулкдори ҳисобланади ва бу ҳолат Шарқ цивилизациясининг асосий белгиларидан бири- дир. Шарқ динлари ҳам чексиз олий ҳукмдорлик принципини ва олий ҳукмдорнинг барча ерларга мулкдорлигини улуғлайди.
Шарқ жамиятининг тараққий этиши билан хусусий мулк ҳам ри- вожланиб борди. Масалан, Ҳиндистонда ишлов бериладиган ерлар- нинг саккиздан бир қисми бевосита давлат ҳукмдори – подшоҳнинг ихтиёрида бўлиб, қолганлари феодал аъёнларга бўлиб бериларди. Хитойда императорнинг қариндошлари, йирик феодаллар, обрўли амалдорлар ерларни, у давлатники ёки хусусийлигидан қатъи на- зар «сотиб юборардилар». Ислом мамлакатларида ҳам ерларнинг асосий қисми (65% дан 85% гачаси) ҳукмдорга тегишли бўлиб, бу ерлар маълум тўлов эвазига феодалларга бўлиб бериларди. Тааж- жубланарлиси шундаки, мулк эгалари бир томондан, уни давлат томонидан қўриқланишига ҳаётий эҳтиёж сезиб, муҳтож бўлсалар, бошқа томондан, шу давлат ҳокимиятининг мулкка нисбатан чега- расизлигидан, назоратсизлигидан азият чекарди ва зулмга қарши чиқарди.
Натижада, амалда Осиёнинг барча мамлакатларида ўз олий ҳукмронлигини мустаҳкамлашга интилаётган давлат билан эскирган тартиблар ривожланишига тўсиқ бўлаётган хусусий мулк ўртасида қарама-қаршилик мавжуд бўлган. Ҳаддан зиёд бойиб кетган мулк- дорлар ҳар доим ҳукмдорнинг қаршилигига дуч келар ва ҳаётини хавф-хатарга қўярди. Масалан, Японияда Осакалик Едойлар хона- дони ана шундай бойлиги билан машҳур эди. Дон сақлайдиган би- нолар, омборлар, юз минглаб олтин қуймалари, қимматбаҳо тошлар ва амалий санъат асарлари бу хонадонга қарашли эди. Бундай кат- та бойлик ва обрў ҳукмдорнинг ғашига тегар, ғазабини келтирар- ди. Оқибатда хонадон давлатга бўйсунмаганликда айбланиб, барча мол-мулклари мусодара қилинди. Кўплаб ҳолларда ҳукмдорлар ўзларининг шахсий ҳокимиятларини мустаҳкамлаш йўлида худди юқоридаги мисолдагидек иш тутишган.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling