Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари
Download 139.95 Kb.
|
Ҳаётнинг давлат томонидан тартибга солиниши. Шарқ цивилизацияси шароитида кишилар ҳаётининг давлат ва дин то- монидан тартибга солиниши оммавий кўринишга эга эди. Давлат солиқлар, тўловлар, анъанавий йиғимлар орқали етиштирилган маҳсулотнинг асосий қисмини олиб қўярди.
Японияда, масалан, солиқ йиғувчилар ўша даврларда мавжуд бўлган бир мақолга амал қиларди, яъни: «Деҳқон ҳўл сочиққа ўхшайди, қанча кучли сиқсанг шунча кўп сув чиқади». Қишлоқ ва шаҳар аҳолиси давлат фойдасига турли тўловлар тўларди, савдогар ва ҳунармандлардан эса солиқ олинарди. Бундай улкан даромаднинг ҳаммасини тақсимлаш ҳарбийлар, хизматчилар ва баъзи бошқа то- ифадаги шахсларга турли манбалардан (масалан, маълум ҳудуддан) тушадиган даромаддан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ва даромад манбаини турли давлат ташкилотларига бириктириб қўйиш йўли билан амалга ошириларди. Барча ҳарбийлар ва давлат хизматчилари амалдаги тартибларга сўзсиз итоат этишлари шарт, акс ҳолда ўлим жазосига ҳукм қилинар эди. Бўйсунмаганлар ва гуноҳкорларни қатл этиш ҳар куни юз бера- диган одатий ҳол бўлиб қолганди. «Агар бир оила айб қилиб қўйса, бошқа тўққиз оила ҳамкорлик учун жазоланади», – XVIII асрда Хитойдаги Сичжоу шаҳрининг деворларидан бирида ана шундай ёзув ўйиб ёзилган. Ҳар бир шаҳарлик махсус дафтарга киритилиб, ўз маҳалла ва кўчасига ёзиб қўйиларди, у ҳар ойда икки марта мах- сус текширувдан ўтиш учун бошқармага боришга мажбур эди. Бар- ча шаҳарга келганлар ёки кетаётганлар ҳисобдан ўтишарди. Монах- ларнинг мажбуриятига ҳунармандлар ҳақида ахборотлар йиғиш ва чақимчилик ҳам кирарди. Ислом дини ҳукмрон бўлган мамлакатларда, айниқса кўплаб халқлар ва турли динларга эътиқод қилувчиларни бир давлатга бирлаштирган Усмонийлар империясида, ислом динига эътиқод қилмайдиганлар учун барча бошқа чеклашлардан ташқари ди- ний чеклашлар ҳам мавжуд эди. Улар алоҳида солиқ – жузъя ҳам тўлашлари шарт эди. Бундай шароитда товар-пул муносабатлари фақат ўрнашиб қолган анъаналар, диний ғоялар ва давлат бошқарув тизими билан курашдагина туғилиши мумкин эди. Download 139.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling