Xo‘jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalteriya hisobining umumiy tavsifi


«Балансданбалансигача» хисобциклихисобцикли


Download 0.78 Mb.
bet15/75
Sana21.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1107127
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75
Bog'liq
UMUMIY KITOB (4)

«Балансданбалансигача» хисобциклихисобцикли - бухгалтерияхисоботинитузишгаолибкеладиганизчилкадамлартуркумидир. Ушбуциклхарбирхисоботдавридатакрорланади.

Хисобциклиникуйидагикадамларгабўлишмумкин:

  1. кодам. Хўжаликоперациясисодирбўлганлигинибелгилаш, бирламчихужжатларнийигишвауларгаишловбериш.

  2. кадам. Хўжаликоперациялариннхисобрегистрларидаруйхатданўтказишваулардабухгалтерия ўтказмаларинитузиш.

  3. кадам. Бухгалтерия хисоби хисобваракларини очиш.

  4. кадам. Хўжалик операцияларинн Бош дафтар хисобвараклари буйича жойлаштириш.

  5. кадам. Хисобвараклар буйича айланмаларни хисоблаш ва хисобот даври охирига колдикпарни чикариш

  6. кадам. Молиявий хисоботларни тайёрлаш.

«Балансдан балансгача» хисоб циклини тасвирлайдиган шартли мисол келтирамиз. Тушунтиришлар кулай бўлиши учун корхонада бухгалтерия хисоби мемориал-ордер шаклида юритилади деб фараз киламиз.
Корхонада 01.01.2011 йил холатига мол-мулк ва унинг манбаларининг куйидаги турлари мавжуд: ускуналар бошлангич киймат буйича - 300 минг сум; уларнинг эскириши - 90 минг сум; материаллар - 60 минг сум; тайёр махсулот колдиклари - 84 минг сум; юклаб жуиатилган махсулот учун харидорлар карзи - 70 минг сум; олинган материаллар учун етказиб берувчиларга карзлар — 102 минг сум.
Корхонанинг хисоб-китоб счётида 246 минг сум бор; иш хаки буйича карзлар - 120 минг сум; ижтимоий сугурта идорапаридан карзлар - 36 минг сум; тугалланмаган ишлаб чикариш колдиклари - 36 минг сум. Корхонанинг устав капитали 290 минг сум микдорида шакллантирилган. Банкдан киска муддатли ссуда буйича карз мавжуд — 72 минг сум. Корхонанинг фойдаси 86 минг су мни ташкил этган.
Ана шу маълумотлар асосида дастлабки балансни (кискартирилган) тузамиз.

Хисобварак

Актив

Сумма

Хисобварак

Пассив

Сумма

0130

Машина ва асбоб-ускуналар

300 000

8330

Пай ва улушлар

290 000




0230

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши

90 000

6810

Киска муддатли банк кредитлари

72 000







Асосий воситаларнинг колдик киймати

210 000

6010

Молетказибберувчилар пудратчиларгатуланадиганхисобвараклар

102000




1010

Хом ашб ва материаллар

60 000




2010

Асосий ишлаб чикариш

36 000

6710

Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар

120 000




2810

Омбордаги тайер махсулот

84 000

6520

Максадлидавлатжамғармаларига
туловлар

36000




5110

Хисоб-китоб счети

246 000




4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган хисобвараклар

70 000

8710

Таксимланмаганфойда

86 000







Баланс

706 000




Баланс

706 000

2011 йилнинг январида корхонада куйидаги хўжалик операциялари амалга оширилади.
1-кадам. Хўжалик операциялари содир бўлганлигини белгилаш.

  1. Мол етказиб берувчилардан 30 минг сумлик материаллар олинди. Хали хисоб-китоб бўйича тўлов амалга оширилмаган.

  2. Хисоб-китоб счётидан иш хаки бериш учун кассага пул олинди - 120 минг сум.

  3. Кассадан иш хаки берилди- 120 минг сум.

  4. Махсулот ишлаб чикариш учун омбордан материаллар берилди - 24 минг сум.

  5. Ишлаб чикариш ходимларига иш хаки хисобланди - 150 минг сум.

  6. Ижтимоий сугурта идораларига иш хакидан ажратмалар хисобланди - 60 минг сум.

  7. Иш хакидан даромад солиги ушланди - 37,5 минг сум.

  8. Хисоб-китоб счётидан махсулот етказиб берувчиларга карзни тулаш учун пул утказилди -42 минг сум.

  9. Хисоб-китоб счётига харидорлардан утган ойда юклаб жунатилган махсулот учун пул келиб тушди - 37 минг сум.

  10. Ишлаб чикариш дан тайёр махсулот омборга кабул килинди - 95 минг сум.

  11. Хисоб-китоб счётидан банкнинг киска муддатли ссудаси кайтарилди - 50 минг сум.

  1. Биринчи операция натижасида омбордаги материаллар киймати 30 минг сумга купайди, лекин корхонанинг махсулот етказиб берувчилардан карзи ана шу суммага ошди, чунки хали улар билан хисоб-китоб килинмаган. Бунда 1010-«Хом ашё ва материаллар» актив хисобвараги иштирок этади, у омборда материаллар мавжудлигини акс эттиради. Омборда моддий бойликлар кўпайганлиги муносабати билан 30 минг сум 1010-«Хом ашё ва материаллар» хисобварағининг дебети буйича акс эттирилади. Айни вактда ушбу операция да 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган хисобвараклар» хисобвараги иштирок этади. У корхонанинг етказиб берувчилардан карзини акс эттириши сабабли ушбу хисобварак пассивдир. Пассив хисобваракларнинг кўпайиши кредит буйича акс эттирилади, шунинг учун 30 минг сум 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган хисобвараклар» хисобвараги кредитида акс эттирилади.

  2. Иккинчи операция кассада пулнинг купайишига ва унинг хисоб-китоб счётида камайишига олиб келди. Иккала хисобварак активдир. Шунинг учун 120 минг сумни 5010-«Миллий валютадаги пул маблағ» хисобвараги дебетида ва 5110-«Х,исоб-китоб счёти» хисобвараги кредитида акс эттириш зарур.

  3. Иш хаки берилиши кассада пулнинг камайишига ва корхонанинг иш хаки буйича карзини камайишига олиб келади. Ушбу карз 6710-«Мехдат хаки бўйича ходим билан хисоблашишлар» пассив хисобварағида акс эттирилади. Шунинг учун 6710-«Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» хисобвараги 120 минг сумга дебетланади, 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» хисобвараги эса ушбу суммага кредитланади.

  4. Ушбу операция натижасида омбордаги мавжуд материаллар камаяди, асосий ишлаб чикариш харажатлари эса купаяди. Бунда 2010-«Асосий ишлаб чикариш» ва 1010-«Хом ашё ва материаллар» хнсобвараклари иштирок этади. Иккала хисобварак хам активдир, шунинг учун 2010-«Асосий ишлаб чикариш» хисобвараги, дебетланади, 1010-«Хом ашё ва материаллар» хисобвараги эса кредитланади.

  5. Ушбу операцияда 2010-«Асосий ишлаб чикариш» ва 6710-«Мехнат хаки бўйича ходим билан хисоблашишлар» хисобвараклари иштирок этади. Иш хакини хисоблашда асосий ишлаб чикариш харажатлари кўпаяди, лекин айни вактда корхонанинг ходимлардан мехнатга хак тулаш буйича карзи кўпаяди. Шунинг учун 150 минг сўмни 2010-«Асосий ишлаб чикариш» хисобвараги дебетига ва 6710-«Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» хисобвараги кредитига ёзиш зарур.

  6. Хар бир корхона иш хакидан давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмаларни амалга ошириши керак. Ушбу ажратмалар харажатларга киритилади. Бунда махсулот ишлаб чикариш харажатларини хисобга оладиган 2010-«Асосий ишлаб чикариш» актив хисобвараги ва корхонанинг ижтимоий сугурта идораларидан карзни хисобга оладиган 6520-«Максадли давлат жамгармаларига туловлар» пассив хисобвараги иштирок этади. Ушбу операция натижасида харажатлар хам, ижтимоий сугурта идораларига карзлар хам купаяди, шунинг учун 60 минг сум 2010-«АсосиЙ ишлаб чикариш» хисобвараги дебети ва 6520-«Максадли давлат жамгармаларига туловлар» хисобвараги кредити буйича акс эттирилади.

  7. Даромад солиги бюджетга утказилиши керак, лекин солик хозирча факат ушланганлиги, аммо бюджетга утказилмаганлигини эсда тутиш зарур. Бунда иккита пассив хисобварак иштирок этади - 6710-«Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар», унда корхонанинг иш хаки буйича ходимлардан карзи камаяди, чунки солик иш хакидан ушланган, ва 6410-« Бюджетга туловлар буйича карз», унда корхонанинг бюджетдан карзи кўпайган. Шунинг учун 6710-хисобварак 37,5 минг сумга дебетланади ва 6410-хисобварак шу суммага кредитланади.

  8. Ушбу операция хисоб-китоб счётида пулнинг камайишига ва корхонанинг етказиб берувчилардан карзининг хам камайишига олиб келади (биринчи операция да ушбу карз кўпайди, пул ўтказилиши билан эса камайди. Шунинг учун 42 минг сумни 6010-хисобварак дебети ва 5110-хисобварак кредити буйича ёзамиз.

  9. Ушбу операция хисоб-китоб счётида пулнинг купайишига ва харидорларнинг корхонамиздан карзи камайишига олиб келади. Утган ойда махсулот юкпаб жунатилганда харидорнинг корхонадан карзи юзага келганди, чунки харидор хали унинг учун хисоб-китоб килгаии йук эди. 4010-хисобварак харидорларнинг корхонадан дебиторлик карзини акс эттиради, шунинг учун у активдир. 37 минг сумни 5110-хисобварак дебети ва 4010-хисобварак кредити буйича ёзамиз.

  10. Ушбу операция натижасида омбордаги тайёр махсулот киймати купаяди, асосий ишлаб чикариш харажатлари эса камаяди, чунки улар энди тайёр махсулотга утказилган. Бунда 2810-«0мбордаги тайёр махсулот» ва 2010-«Асосий ишлаб чикариш» хисобвараклари иштирок этади. Иккала хисобварак хам активдир, шунинг учун 95 минг сум 2810-хисобварак дебети ва 2010-хисобварак кредити буйича акс эттирилади.

  11. Ушбу операцияда 5110-«Хисоб-китоб счёти» актив хисобвараги ва 6810-«Киска муддатли банк кредитлари» пассив хисобвараги иштирок этади. У хисоб-китоб счётида пулнинг камайишига ва илгари олинган киска муддатли ссуда учун корхонанинг банкдан карзи камайишига олиб келади. Шунинг учун 50 минг сумни 6810-хлсобварак дебетига хамда 5110-хисобварак кредитига ёзамиз.

Шу тарика хисобот даврида 11 хужалик операцияси юз берган, уларга доир бирламчи хужжатлар йиғилган ва ишлов берилган. Бирламчи хужжатлар асосида ушбу хужалик операцияларининг мохияти англанган ва улар буйича бухгалтерия утказмалари тузилган. Сунгра иккинчи кадамни кўямиз, яъни рўйхатга олиш журнали хисобланмиш хисоб регистрида ушбу хўжалик операцияларини руйхатга оламиз. Бухгалтерия ўтказмалари хам шу ерда акс эттирилади.
2-кадам. Хужалик операиияларини руйхатга олиш журнали.



Хужалик опер цияларининг мазмуни

Сумма

Дт

Кт

1

Мол етказиб берувчилардаи материаллар олииди

30 000

1010

6010




2

Хисоб-китоб счётидан кассага иш хакини тулаш учун пул олинди

120000

5010

5110




3

Кассадан иш хаки тўланди

120000

6710

5010




4

Махсулот ишлаб чикариш учун омбордан материаллар берилди

24 000

2010

1010




5

Асосий ишлаб чикариш ишчиларига иш хаки хисобланди

150 000

2010

6710




6

Пенсия фондига тулов ажратилди

60000

2010

6520




7

Иш хакидан даромад солиги ушлаб колинди

37500

6710

6410




8

Хисоб-китоб сч&гидан мол етказиб берувчиларга пул туланди

42000

6010

5110




9

Хисоб-китоб счётига харндорлардан пул олинди

37000

5110

4010




10

Ишлаб чикаришдан омборга тайёр махсулот олинди

95000

2810

2010




11

Хисоб-китоб счётидан банкдан олинган кредит кайтарилди

50000

6810

5110




  1. кадам. Дастлабкибалансасосидахисобваракларниочишхисобишинингкейингибоскичидир. Балансактивидажойлашган, хисобваракларбуйичабошпангичколдикларушбухисобвараклардебетибуйичатузилади, баланс -пассивидажойлашганхисобваракларбўйичаколдиклархисобваракларкредитидааксэттирилади.




Хисобварак

Актив

Сумма

Хисобварак

Пассив

Сумма

0130

Машина ва асбоб-ускуналар

300 000

8330

Пай ва улушлар

290 000

0230

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши

90 000

6810

Киска муддатли банк кредитлари

72 000




Асосий воситаларнинг колдик киймати

210 000

6010

Молетказибберувчилар пудратчиларгатуланадиганхисобвараклар

102000

1010

Хом ашб ва материаллар

60 000

2010

Асосий ишлаб чикариш

36 000

6710

Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар

120 000

2810

Омбордаги тайер махсулот

84 000

6520

Максадлидавлатжамғармаларига
туловлар

36000

5110

Хисоб-китоб счети

246 000

4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган хисобвараклар

70 000

8710

Таксимланмаган фойда

86 000





Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling