Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 
УДК: 930.85(575.172) 
“ҚОРАҚАЛПОҚФИЛЬМ” СТУДИЯСИ: ТАРИХ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 
У.Е.Хужаниязов, ўқитувчи, Нукус давлат педагогика институти, Нукус 
 
Аннотация.Ушбу мақолада Қорақалпоғистонда “Қорақалпоқфильм” ҳужжатли 
фильмлар студиясининг ташкил қилиниши ва унинг тараққиёт йўли, шунингдек мустақиллик 
йиллари Қорақалпоғистон республикасида кино санъатининг ривожланиши тарихи таҳлил 
қилинган. 
Калит сўзлар: маданият, киножурнал, ҳужжатли фильм, мустақиллик, тарихий, 
бадиий,мультипликацион. 
Аннотация. В данной статье анализируется создания студии документальных 
фильмов "Каракалпакфильм" в Каракалпакстане и путь ее развития, а также история 
развития киноискусства в Республике Каракалпакстан за годы независимости. 
Ключевые слова: культура, киножурнал, документалный фильм, независимость, 
исторический, художественный, мультипликационный. 
Abstract. This article analyzes the creation of the documentary film studio "Karakalpakfilm" in 
Karakalpakstan and the path of its development, as well as the history of the development of 
cinematography in the Republic of Karakalpakstan over the years of independence. 
Keywords: culture, newsreel, documentary film, independence, historical, artistic, animated. 
Таъкидлаш керакки кейинги йилларда мамлакатимизда ҳамма соҳалар каби маданият ва 
санъат соҳасида ҳам янгиланиш ва модернинизация ишлари жадал олиб борилмоқда. Айниқса 
юртимиздаги кино ва театр санъатидаги камчилик ва муаммоларга катта эътибор 
қаратилмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
97
август ойидаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувидаги нутқида ҳам 
кўришимиз мумкин. Унда “Ҳозирги вақтда биз кино соҳасига давлат бюджетидан ҳар йили 
миллиардлаб сўм маблағ ажратяпмиз” [1, 197] деб айтганидек, давлатимиз томонидан бу 
соҳага жуда катта эьтибор берилмоқда. Чунки “Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум 
этмоқчи эканмиз, бу ишни биринчи навбатда кино санъати орқали амалга оширамиз”.[1, 192] 
Буни доим ўз ижодларида ҳис қилиб турган “Қорақалпоқфильм” ижодий жамоаси қўлни қўлга 
бериб ўзларининг Ватан олдидаги муқаддас бурчларини сидқидилдан адо этиб келмоқдалар 
ва халқимизни, ёш авлодни Ватанга, халқига садоқатли қилиб тарбиялашга, уларни 
давлатимиз ва Президентимиз олиб бораётган, демократик давлат, адолатли жамият барпо 
қила оладиган комил инсонлар қилиб етиштиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 
Маълумки, Қорақалпоғистонда кино санъатининг ташкил қилиниши ўтган асрнинг 70-
йилларига тўғри келади. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 
Киномотография давлат комитетининг 1970 йил 19 февралдаги 45-сонли қарори асосида 
Нукусда Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар киностудиясининг 
Қорақалпоғистон филиали очилди. У 1970 йилнинг 1 апрелидан иш бошлаб, унга директор 
қилиб ёзувчи Ж. Аймурзаев тайинланади.
Аввалига студияда йилига 2 та фильмни қорақалпоқ тилига таржима қилиш, 
“Қарақалпақстан” киножурналининг 4та сонин ва 2 та ҳужжатли фильмни тасвирга олиш режа 
қилиб белгиланади. [2, 6] Лекин 1971 йилда студия 12 та фильм таржима қилиш, 
киножурналнинг 12 та сонини, шунинг 2 та ҳужжатли фильм тасвирга олиш 
режалаштирилади. 
Бу йиллари студия кўпгина ютуқларни қўлга киритди, ўлка аҳолисига кўп сонли 
ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар, киножурналлар тақдим этди, республикада ва 
халқаро миқёсда ўз маҳсулотларини намойиш қилиб, юксак эътиборга, совринларга сазовор 
бўлди.
Айниқса 1975 йили Нукус шаҳрида ҳужжатли фильмларнинг республика 
кинофорумининг ўтказилиши катта воқеа бўлди. Мазкур форумда студия “Абудуллаев 
баландлиги” ҳужжатли фильми билан қатнашиб “Энг яхши ҳужжатли фильм” дипломини 
олишга муяссар бўлади. Кейинчалик студия Башқуртистонда (1977), Татаристонда (1981), 
Дағистонда (1984) ўтказилган Қорақалпоғистон маданият кунларида ўз ҳужжатли фильмлари 
билан қатнашиб мазкур республикаларнинг “Ҳурмат” ёрлиқлари билан тақдирланди. 
1981 йили киностудия ўзининг янги иморатига эга бўлди ва унинг моддий-техник базаси 
мустаҳкамланади. Бу эса қорақалпоқ ҳужжатли кино санъатининг ривожланиши учун янги 
имкониятлар яратди. Бу йиллар студия жамоаси “Йўқолганлар изидан”, “Қорақалпоқ 
мусиқаси”, “Қўрғондаги мусобақа”, “Битта бригада сабоғи”, “Дўстлик қуёши остида”, “Яхши 
мерос”, “Орол денгизи атрофида”, “Тарих бу – умр”, “Аралқум” каби ҳужжатли фильмларни 
тасвирга олишган. 
1990 йили Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммабоп филъмлари Қорақалпоғистон 
филиали базасида “Қорақалпоқфильм” киностудияси ташкил этилди. [3, 99]Бу 
Қорақалпоғистон киноси тараққиётида катта воқеа бўлди.
“Қорақалпоқфильм” тарихига назар ташлаш шуни қайд қилишга имкон берадики, у 
филиал бўлиб ташкил қилинган дастлабки йилларда кадрларга бўлган эҳтиёж, унинг моддий-
техник жиҳатдан тўла таъминланмаганлиги, студиянинг ташқи ёрдамсиз тўла қонли фаолият 
кўрсатишига бирмунча монелик қилди. Шу сабабли “Ўзбеккино” студиясидан кўпгина 
кадрлар таклиф қилишга тўғри келди. Жумладан, Тошкент ҳужжатли фильмлар ижодкорлари 
Т. Рузиев, Қ. Ҳасанов, Ғ. Нурбоев, Б. Музаффаров, Ш. Маҳмудовлар ўз вақтида 
“Қорақалпоқфильм” да бирмунча фаолият кўрсатдилар.[4, 1] 90-йилларга келиб маҳаллий 
ижодкорлар ўзларини кинодраматургия соҳасида синаб кўра бошладилар ва кейинчалик, ўша 
соҳанинг истеъдодли муаллифлари сифатида танилдилар. Булардан О. Абдураҳмонов, М. 
Низанов, А. Султонов, М. Таумуратов, П. Қаипов, А. Халмуратов, Т. Абдреймов, Т. 
Қалимбетов, Б. Нурабуллаев, А. Ақназаров, О. Байлепесов, С. Ибрагимов, А. Абдиев, В. 
Аллаяров, М. Тўйчиев, К. Каримов, Б. Боймурзаевлар ҳар хил фильмларга сценарийлар ёзиб 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling