Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
180
эмоциялар моҳияти, шахснинг умумий ривожланиши, ички позицияси намоён 
этилишида ахлоқий кечинмалар ролини тадқиқ этишган.  
Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-ҳиссий ривожлантириш муҳим 
йўналишлардан
бири
бўлиб,
С.А.Беличева, И.С.Кон, П.О.Лебедев, B.C.Мерлин, 
А.В.Мудрик, В.Я.Ядовлар ижтимоийлашув назариясини ишлаб чиқишга катта ҳисса
қўшишган. 
Рус тадқиқотчиларидан В. С. Мухина ва А.П. Петровскийларни шахс ижтимоийлашуви 
муаммоларини ўрганишда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. В. С. Мухина ижтимоийлашув
механизмлари сифатида шахсни идентификациясини, А.П. Петровский эса шахс 
шаклланишида адаптация, индивидуаллик масалаларини ўрганган.  
Ҳиссиётлар инсоннинг доимий ҳамроҳи бўлиб, унинг барча фикрлари ва ҳаракатларига 
таъсир қилади. Эмоциялар инсонни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган инсонийлик ва сезгирлик 
тамойиллари асосида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Мактабгача ёшда ҳиссиётлар 
боланинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Улар борлиқни англашга ва ташқи таъсирларга 
нисбатан жавоб реакциясини беришга ёрдам беради. Ҳис-туйғуларимиз хулқ-атворда намоён 
бўлиб, улар катталарга бола нимани ёқтириши, нима хурсанд қилиши ёки аксинча, нима 
ранжитиши ҳақида маълумот беради. Боланинг ривожланиши ва ўсиши билан унинг 
эмоционал дунёси ҳам ранг-баранг ва бой бўлади. Етакчи ҳис-туйғулардан (қўрқув, қувонч) у 
энди мураккаб ҳис-туйғуларга ўтади. Ҳис-туйғулари яхши ривожланган боланинг ўқув-билиш 
жараёнларига киришиши ҳамда фаолиятга жалб қилиниши нисбатан осон кечади. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг эмоционал ривожланиши бошқа даврларга қараганда 
энг тез кечадиган жараён ҳисобланади. Кичкина бола ўз ҳис-туйғуларини назорат қилиш 
қобилиятига эга эмас. Унинг ҳис-туйғулари тезда пайдо бўлади ва тезда йўқолади. Мактабгача 
ёшдаги болаларнинг эмоционал ривожланиши бевосита унинг тафаккурига бўйсунади. Аммо 
бу ҳар доим ҳам бўлавермайди фақат бола ахлоқий меъёрларни ўзлаштириб, хатти-
ҳаракатларини ҳам уларга мос равишда бажаргандагина амалга ошади.  
Ҳис-туйғулар ҳақида сўз борар экан эмоционал саводхонлик тушунчасига ҳам алоҳида 
тўхталиб ўтмоқ лозим. Эмоционал саводхонлик — бу болаларнинг ўз ҳис-туйғуларини 
шунингдек, атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини англата олиш қобилиятидир. Бу ижтимоий-
ҳиссий ривожланишнинг муҳим таркибий қисми бўлиб болаларда шахсий ва ўзгаларнинг ҳис-
туйғуларини тушунишга ва қабул қилишга ёрдам беради. Эмоционал саводхонлик болаларга 
муаммоларни ҳал қилишда ва ҳис-туйғуларни бошқаришда ёрдам беради, бу кўникмалар 
мактабгача таълим ташкилотида ва келажакда ҳам муваффақиятга эришиш учун муҳимдир[5]. 
Боланинг ҳис-туйғуларини ривожлантириш ва тарбиялаш бу - уларни намоён 
қилмасликка ўргатиш эмас,балки тўғри йўналтиришга ўргатишдир. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳис-туйғуларини ривожлантириш икки йўналишда 
олиб борилади: 
ҳис-туйғуларни ажратиш ва таққослаш қобилиятини шакллантириш: қизиқарли, 
зерикарли, қайғули, ҳотиржам, қўрқинчли, ва бошқалар; 
ҳис-туйғуларни тўғри ифодалаш ва бошқалар томонидан кечирилган ҳис-туйғуларни 
аниқлаш қобилиятини шакллантириш[6]. 
Мактабгача ёшдаги болаларда ўз ҳиссиётларини ва ўзгаларнинг ҳис-туйғуларини 
ифодалай олиш қобилиятини ривожлантириш турли усуллар ёрдамида амалга оширилиши 
мумкин. Қуйида мазкур масала юзасидан бир неча тавсиялар келтирилади: 
сюжетли- ролли ўйинлар орқали; 
тасаввурни ривожлантирувчи ўйинлар орқали; 
мусиқа тинглаш ва уни муҳокама қилиш орқали; 
эртак ва ҳикояларни ўқиш орқали; 
ҳаракатли-коммуникатив ўйинлар ўйнаш орқали болаларнинг ижтимоий-ҳиссий 
соҳасини ривожлантириш. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling