Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
178
қилади. Биоэтикадаги бундай маданий гуруҳ универсал маънавий-ахлоқий қадриятлари 
эзгулик ва ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, бурч, масъулият, виждон, камтарлик, ор-номус, ғурур 
ва бошқа тушунчалар орқали намоён бўлади. Биоэтикада ҳар бир инсонга яхшилик қилиш ҳеч 
бўлмаганда ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик ахлоқий қонун сифатида талқин қилинади. 
Кантнинг фикрича, ахлоқий қонун эркинлик туфайли сабабий (каузал) қонун ҳисобланади ва 
шак-шубҳасиз, эмпирик мақсадлар билан қатъиян ҳисоблашмаган ҳолда тасдиқланади. Бутун 
дунё қонунчилиги олдида бир хилда ифодаланган муҳим мақсад туради: ўз устида мунтазам 
ишлашга, мустақил ўқиб билим орттиришга ва узлуксиз ўз-ўзини ривожлантиришга 
йўналтирилган юксак ахлоқий маданиятли фуқарони тарбиялашдир. Тарбия маданияти
айниқса, таълим муассасалари ишида алоҳида долзарб масала ҳисобланади. Машҳур юнон 
донишманди Арасту айтганидай, “Кимки билимда илгарилаб, ахлоқда оқсайдиган бўлса, 
билингки у олдинга эмас катта тезлик билан тубанлик сари кетипти”.[2] Биоэтика 
тамойилларини фаолиятнинг муайян соҳасига қўллаш ушбу фаолиятнинг ўзинигина йўлга 
солмайди балки унинг инсон ҳаётининг бошқа соҳалари учун оқибатларини ҳам тасаввур 
қилишга имкон беради.
Хуллас, биоэтика соҳасида олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўладики, бу 
соҳанинг машҳур бўлишида “принципиализм” жумладан, шахс мустақиллигини ҳурмат 
қилиш, унга зарар етказмаслик, унинг фойдасидан келиб чиққан ҳолда иш тутиш, адолат каби 
тамойиллар устувор аҳамият касб этади ва биоэтика дилеммаларини ҳал этишда муҳим 
аҳамият касб этади. Биоэтикада эзгулик ва ёвузликнинг ўзаро енгилмаслиги улар ўртасидаги 
кураш маъносиз ва кераксиз эканини англатмайди. Бу кураш маъноси шундаки, унда биоэтика 
ва ахлоқ соҳасида шаклланган барча усул ва воситалар дунёда ёвузлик “сифатини” 
камайтириш ва эзгулик “сонини” кўпайтиришга хизмат қилади. Бунда асосий масала қандай 
йўл ва услублар билан бу мақсадга эришиш билан белгиланади. Ёвузликка қарши куч билан 
кураш тарафдорлари билан зўравонликдан холи этиканинг тарафдорлари ўртасидаги асосий 
баҳс-мунозара ёвузликка зўравонлик билан қаршилик кўрсатмаслик ғоясига асосланади. Бу 
ерда зўравонликдан холиликни ёвузликка қаршилик кўрсатишнинг тўғри ва амалий воситаси, 
адолатга элтувчи ягона аниқ йўл сифатида кўриш мумкин. Бошқа барча йўллар самарасиздир.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, биоэтика ва ахлоқ диалектикаси тушунча, меъёр ва 
тамойилларнинг ўзаро уйғун эканлигида кўринади. Бироқ, ахлоқ кўпроқ назарий характерга 
эга бўлса, биоэтика ҳам назарий ҳам амалий фан сифатида майдонга келди. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling