Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
175
l’emporter sur – устун келмоқ, мағлубиятга учратмоқ; clé des champs – озодлик, эркинлик; une 
circonscription électorale – сайлов округи; projectile – ирғитиладиган, сачрайдиган нарса, ҳарб. 
снаряд, бомба; ajuster – созламоқ, тартибга келтирмоқ, ҳарб. мўлжалга олмоқ; une rafale – 
шиддатли шамол, ҳарб. қаторасига узилган ўқ, la région militaire – ҳарбий минтақа эмас, 
ҳарбий округ, la troupe – гуруҳ, тўда, ҳарб. аскарлар бўлинмаси; les forces du territoire – 
ҳудудий кучлар эмас, ҳудудий мудофаавий қўшин; génie – сўзининг асл маъноси истеъдод 
бўлса, ҳарбий тилда мухандислик қўшини; les transmissions – ўтказиш; cabot – ҳарбий унвон 
(капрал); fraise des bois – ўрмон ер тути, ҳарб. парашутист; semelle à clous – ҳарбий хавфсизлик 
ҳодими; tour de consigne – ҳарбийлар учун жазо сифатида тунгги қоровуллик; "faire de la biffe" 
 пиёда аскарлар сафида машқ қилмоқ; сlairon – найча, ҳарб. ҳужум қуролларидан бири; la 
Blanche – Францияда департамент жандармерияси; arme blanche – оқ рангли қурол эмас балки 
совуқ қурол; museau – тумшуқ (ҳайвонларда), ҳарб. Францияда ҳаво кучлари назоратчиси
affreux – қўрқинчли, даҳшатли, ҳарб. француз ҳарбий лицейларида 3-босқич курсанти ва 
хоказо.
Оригинал, таржима тилидаги иборалар маъно ва стилистик функцияларни чуқур таҳлил 
қилмасдан туриб, уларни бир-бирлари орқали таржима қилиш кўп ҳолларда, оригиналда 
мужассамлашган маъно ва стилистик функциянинг таржимада яралмай қолишига олиб 
келиши мумкин. Француз матбуотидаги иборалар ўзбек тилига таржима қилинишида албатта, 
эквивалентлар, муқобил вариантлар, калка ва тасвирий йўллари билан таржима қилиш 
самарали йўллар ҳисобланади. Булардан ташқари эса, яна бир усул, яъни ибораларни ибора 
орқали эмас, балки унинг маъноси эркин маънодаги сўз ёки сўз бирикмалар ёрдамида 
тушунтириш орқали ҳам таржима қилинади, лекин бунда оригиналдаги иборада акс этган 
образлилик ва бадиийликнинг сусайишига олиб келади. Масалан: “Mettre qch sur le tapis” // 
учрашув давомида бирор бир масалани кўтармоқ (сўзма-сўз таржимада эса “бирон нарсани 
гиламнинг устига қўймоқ” маъносини беради). Мисол учун: “être le premier quotidien” ибораси 
ўзбек тилига “биринчи кундалик газетаси бўлмоқ” каби эмас, балки контекстдаги мазмунига 
қараб, яъни “тиражи бўйича биринчи кундалик газетаси бўлмоқ”, “le groupe Le Monde” 
ибораси “Монд группаси” эмас аксинча, “Монд газетасини ва унинг иловаларини нашр 
этадиган акционерлик гуруҳи”, “la capitale américaine” – АҚШ, “la capitale russe” – Россия, “La 
Maison Blanche” - АҚШ президенти, “L’Élysée” - Франция президенти ва унинг маъмурияти, 
“l’éxecutif” – ҳукумат, “le législatif” – парламент деб таржима қилинади.
Матбуот матнларини нафақат таржима қилиш, балки таълим тизимининг инновацион 
педагогик методларидан фойдаланган ҳолда уларни айнан француз тилида таҳлил қилиш, 
мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча ва маълумотларни тизимга келтириш, матнда 
ёритилган воқеалар бўйича ўз фикрларини эркин билдириш ҳамда матн мазмунини қисқа 
шаклда айтиб бериш каби кўникмаларга эга бўладилар. Бундай методларни қўллаш муайян 
тартибда амалга оширилади. 
Матбуот тилидаги ибораларни ўқитишда эса интерфаол «Хулосалаш» ва “Тушунчалар 
таҳлили” каби таълим методларидан фойдаланилса ҳам талабаларда яхши натижаларга 
эришиш мумкин: 
1. «Хулосалаш» яъни, резюме методи - муаммоли характердаги мавзуларни ўрганишга 
қаратилган лекин шу билан бирга, талабаларнинг мустақил ғоялари, фикрларини ёзма ва
оғзаки шаклда тизимли баён этиш, ҳимоя қилишга имконият яратади. Мақолада ёритилган 
муаммонинг ижобий ва салбий томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва 
зарарлари ўрганилади.
Бу методни мана бундай амалга ошириш мумкин:
- талабаларни 2 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратилади; 
- мақола тарқатилгач, мақоланинг мавзуси, мазмуни ва ундаги мавжуд янги лексик сўз 
бирликлари билан талабаларни таништирилади; 
- гуруҳларга мақола мазмунини таҳлил қилиниши зарур бўлган қисмлари туширилган 
тарқатма материал берилади; 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling