Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
176
- ҳар бир гуруҳ ўзига берилган мақоланинг мазмунини атрофлича таҳлил қилиб, ўз 
фикрларини тавсия этилаётган схема бўйича ёзма баён қилади; 
- барча гуруҳлар навбатма-навбат ёзган таҳлил натижаларини француз тилида оғзаки 
баён этадилар. Шундан сўнг, ўқитувчи томонидан таҳлиллар умумлаштирилади ва оғзаки баён 
жараёнида томонидан томонидан француз тилидаги лексик ибораларнинг талаффузи 
тўғриланилади.
Тарқатма схеманинг кўриниши: 
Thème: 
Nouveau expression 
Le problème 
Influence du problème 
Conclusion: 
2. “Тушунчалар таҳлили” методи – мазкур метод билан талабаларнинг мақолани 
француз тилида ўзлаштириш даражалари, янги лексик ибораларни мустақил равишда 
ўрганиши текширилади. 
Бу методнинг амалга оширилиш тартиби: 
- ўқитувчи талабаларга мақола ҳамда ундаги мавзуга тегишли бўлган сўзлар, иборалар 
ёзилган тарқатма берилади (индивидуал тартибда); 
- талабалар мақоланинг мазмуни билан тўлиқ танишиб чиқадилар ва луғатлар ёрдамида 
тарқатмадаги тушунчаларнинг қандай маъно англатиши, ибораларнинг қачон, қандай 
ҳолатларда қўлланиши ҳақида жадвалга ёзадилар; 
- барча талабалар ўз фикрларини билдиргач, ўқитувчи умумий хулосани беради. 
Тарқатма жадвал кўриниши: 
Les notions et les expressions 
Définition et signification 
Кадрларни тайёрлаш миллий дастурида ҳар бир фан соҳасида юқори малакали 
мутахассисларни тайёрлаш зарурлиги ҳақида қайд этилган. Шу боис, бугунги кунда малакали 
мутахассислар соҳалардаги энг сўнгги ютуқ ва ўзгаришлардан етарли даражада хабардор 
бўлишлари мақсадида ҳамда меҳнат бозорида доимо ўз мавқеиларига эга бўлишлари учун 
билим ва кўникмаларини доимий равишда ривожлантириб боришлари талаб этилади ҳамда 
муҳим омил ҳисобланади. Бунда эса жаҳонда чоп этиладиган касбга оид адабиётларнинг ўрни 
каттадир. Аксарият касбга оид адабиётлар эса чет тилларида чоп этилади. Шу боис, ҳар бир 
мутахассис чет тилларидан биттасини бўлса ҳам билишлари лозим.
Мутахассислиги бўйича матнлар устида ишлаш бир нечта босқичларда амалга 
оширилади: матн олди ишлари (янги лексикани, махсус атамаларни киритиш, тўғри талаффуз 
қилиш ва тушуниш учун кўникмаларни шакллантириш), матн устида ишлар (ўқиш ва 
тинглаш), асосий ахборотни ўзида қамраб олган абзацлардаги белгиланган гапни сарлавҳа 
бўйича ўқиш; матнда ўрганилаётган янги лексикаларни ва қўшма сўзларни топиш; матннинг 
режаси, қисқача мазмуни ва конспектни тузиш ҳамда матнни айтиб бериш. Бу каби босқичлар 
эса, матнлардаги асосий маънони топишга ҳамда янги ахборотни тушуниб олишга ёрдам 
беради.
Бунинг учун уларнинг ихтисослигига мос келадиган сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ёки 
ҳарбий матнларни танлаб, шу матнлар билан турли усуллар ёрдамида ишлашга ўргатилади.
Матн билан ишлаш, талабаларнинг нутқий кўникмаларини оширишда самарали кечади. 
Матн асосида нотаниш сўзлар ва сўз бирикмалар луғатини ишлаб чиқадилар ҳамда уларни 
таржима қилишда луғатлардан фойдаланадилар, ундан ташқари сўзларнинг луғавий 
маъносини изоҳли луғатлардан топишга ҳаракат қиладилар. Бу жараён талабаларнинг луғат 
билан ишлаш малакасини ошириш имконини ҳам беради. 
Хулоса қилиб айтганда, ихтисосликка оид матнлар билан ишлаш жараёнида хилма-хил 
топшириқлар бериш яъни коммуникатив характердаги машқларни грамматик машқлар билан 
алмаштириш каби иш турлари талабаларда амалий нутқ кўникмаларини ҳосил қилиш, ҳамда 
фикрни боғлиқлиги матн тарзида баён этиш малакасини шакллантиришга хизмат қилади.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling