Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 
 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
177
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 
1. Anokhina, J. Lingvo Universal English-Russian Dictionary: Making a Printed Dictionary from an Electronic 
One. Proceedings of the 14 Euralex International Congress. 2010. 
2. Dictionary, C. Cam unibridge dictionaries online. Cambridge University Press, Cambridge, UK. 2015. 
3. Kunin, A. V. English Phraseology. Theoretical Course Science.-1981.
4. Kunin, A. V. English-Russian phrasebook. Living Language. 2005. 
УЎК 316:17:008:001.8 
БИОЭТИКАДА АХЛОҚИЙ МЕЪЁР ВА ТАМОЙИЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ 
ИНЪИКОСИ 
Г.Мамажонова, ўқитувчи, Наманган муҳандислик қурилиш институти, Наманган 
Аннотация. Ушбу мақолада биоэтика доирасида ахлоқий меъёр ва тамойилларнинг 
ижтимоий инъикоси таҳлил қилинган. Биоэтика ва ахлоқ диалектикаси очиб берилган.
Калит сўзлар: Биоэтика, ахлоқ, биотехнологиялар, меъёр, ахлоқий идеал. 
Аннотация. В данной статье анализируется общественное восприятие нравственных 
норм и принципов в рамках биоэтики. Раскрывается диалектика биоэтики и морали. 
Ключевые слова: Биоэтика, мораль, биотехнологии, норма, нравственный идеал. 
Abstract. This article analyzes the public perception of moral norms and principles within the 
framework of bioethics. The dialectic of bioethics and morality is revealed. 
Key words: Bioethics, morality, biotechnologies, norm, moral ideal. 
Янги биотехнологияларнинг вужудга келиши ўз ортидан янги тадқиқотчилик 
йўналишлари, янги таълим стандартлари, буларни тарқатиш учун янги техник воситалар, янги 
хатти-ҳаракат қоидаларининг расмийлашган (сиёсат, ҳуқуқ) ёки расмийлашмаган (ахлоқ) янги 
муносабатларнинг пайдо бўлишини келтириб чиқарди. Биоэтикада индивидларнинг ахлоқий 
сифатларини шакллантириш шарт-шароитлари сифатида ахлоқий ҳис-туйғулар, амалий идрок 
ва эркин ирода алоҳида қайд этилади. Биоэтикада ахлоқий идеаллар маданий гуруҳлар 
тасаввурларида шаклланган, индивидларни баркамоллик сари етаклайдиган олижаноб хулқ-
атвор намуналари сифатида намоён бўлади. Ахлоқий меъёрлар эса, узоқ вақт амал қиладиган, 
маданий гуруҳларда кенг тарқалган ва қабул қилинган, бошқа маданий гуруҳларга хос 
намуналар билан биргаликда мавжуд бўлган хулқ-атвор намуналари сифатида талқин 
қилинади.
Ҳар бир инсонда ахлоқий қадриятларнинг уч ўзаро боғлиқ тизими: инсон яшаётган 
жамият, у мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ қадриятлари ҳамда унинг шахсий ҳаётий тажрибаси 
ва тақдири билан боғлиқ қадриятлар тизими мавжуддир. Ушбу уч тизимнинг барчаси инсон 
онги ва хатти-ҳаракатига мос бўлгандагина инсон ўзини барқарор ҳис қилади. Тарихда эса, 
ушбу тизимларнинг мослиги ижтимоий тизимларнинг барқарор ривожланиши учун зарурдир. 
Чунки Абдулла Шер айтганидек, “Ахлоқ – жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, 
инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний 
камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса”дир.[1] 
Биоэтикада ахлоқ мазмунан гуруҳ ёки жамият ахлоқий талабларига тўғри келади. Лекин, 
улардан муайян ахлоқий қадриятларни устувор қўйиши ва уларга йўналганлиги билан 
фарқланади. Масалан, ахлоқнинг “олтин қоидаси” га кўра: “кишилар сенга қандай 
муносабатда бўлишини истасанг, сен ҳам бошқаларга худди шундай муносабатда бўл”. Бу 
жумлани бошқа мулоҳазалар билан ҳам ифодалаш мумкин. Ушбу “қоида”ни ҳар бир инсон 
ўзича талқин қилади. Бири уни фақат оилавий муносабатларга, бошқаси – норасмий 
шахслараро муносабатларга, учинчиси эса – хизмат юзасидан муносабатларга нисбатан 
қўллайди. Шунга қарамай, мазкур қоида-меъёр биоэтикада ҳеч қачон ўз мазмуни ва 
аҳамиятини йўқотмайди, ҳамма учун тушунарли ва зарур талаблилигича қолади.
Биоэтика доирасида шаклланган ахлоқий маданиятнинг гуруҳларга оид даражасида ҳар 
бир маданий гуруҳ универсал маданиятини ўз индивидларининг фаолият юритиш усули ва 
уларнинг маънавий ҳамда интеллектуал ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда талқин 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling