Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Ключевые слова: Высшее образование, преподаватель, педагогические кадры, 
институт, университет, знание, проблема, дефицит, решение, научные исследования, 
международное сотрудничество, достижения 
Abstract. This article describes the system of training higher educated pedagogical personnel 
in Uzbekistan during the years of independence, the fact that pedagogical personnel is an important 
link in the socio-economic and cultural development of Uzbekistan, and the reforms in the education 
system in the following years had a positive effect on the training of pedagogical personnel. 
Keywords: higher education, teacher, pedagogical personnel, institute, university, knowledge, 
problem, deficiency, solution, scientific research, international cooperation, achievements 
Ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётида педагогик кадрлар 
муҳим бўғин ҳисобланади. Жамиятда ўқитувчиларга эътибор муайян давлатда маданий 
тараққиётини қай аҳволда эканлигини аниқлашга ёрдам беради. “Бугунги кунда шиддат билан 
ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал 
қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг 
дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан 
боғлиқ эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз”, дея таъкидлайди Ш.М.Мирзиёев [2, 448]. 
Ўзбекистон олий таълим тизими мустақилликнинг илк даврида қатор қийинчилик ва 
муаммоларга дуч келди. Жумладан, Республикада 14 та педагогика ёки тиллар педагогика 
институти фаолият кўрсатиб, бу соҳада ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. 1992 йили 
вилоятлардаги педагогика институтларини университетларга айлантирилиши муносабати 
билан мактаблар ва таълим муассасалари учун ўқитувчи, тарбиячилар тайёрлашда айрим 
муаммолар пайдо бўлди[3, 88]. Минтақавий университетларда талабаларнинг педагогик 
касбий тайёргарлик даражасининг пасайиши жараёни вужудга келди.
Олий таълим тизимидаги энг катта муаммолардан бири бу – илмий-педагогик кадрлар 
орасида ёш олимларнинг танқислигида эди. “Республика олий ўқув юртларида 40 ёшга 
тўлмаган фан докторлари жами фан докторларининг 0,9 фоизини, 50 ва ундан катта 
ёшдагилари эса 79 фоизни ташкил этарди. Фан докторлари илмий даражасига тасдиқланганлар 
ўртача 50, фан номзодлари эса 36 ёшда эди”[4]. 
Тошкент давлат педагогика университети Низомий номидаги педагогика 
институтининг базасида 1998 йили ташкил этилган бўлиб, ҳар йили Республика таълим 
муассасаларига минглаб кадрларни тайёрлаб берди. Масалан, биргина 2006 йили 
университетда 13753 нафар талаба таҳсил олди[5, 382].
Педагогика йўналишидаги университетлар асосан педагогика институтлари базасида 
ташкил этилди. Масалан, Андижон, Фарғона, Наманган, Урганч, Бухоро, Қарши, Термиз 
давлат университетлари шулар жумласидандир. Уларга асосан 1992 йили университет мақоми 
берилди[6, 16].
Навоий Давлат педагогика институтида Қизилқум минтақаси учун ўзига хос бўлган 
ўзбек, қозоқ, рус ва инглиз тилларида дарс берадиган муаллимлар тайёрланишига эътибор 
берилди. Шу боис институт жамоасининг қўшни давлатлардаги педагогика олий таълим 
муассасалари билан алоқалари йўлга қўйилди. Минтақада миллий тилда дарс берадиган 
педагог кадрлар тайёрлаш муаммоси ҳар доим кун тартибининг долзарб муаммоси бўлиб 
келди[7]. 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling