Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
17 Мустақиллик йилларида институт олий маълумотли педагогларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, кимё ва экология, биология ва ҳаётий фаолият муҳофазаси, физика ва астрономия, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, жисмоний тарбия, мусиқий таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлади. Навоий давлат педагогика институтида 2003 йили факультетлар сони 7 тага, кафедралар сони 25 тага етди. Институтда таълим 15 та бакалавриат йўналишлари кундузги ва сиртқи шаклларида ўзбек, қозоқ, ва рус тилларида олиб борилди. Бу даврда институтда 3 та магистрлик мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Институтда 2003 йили талабалар сони 5200, профессор-ўқитувчилар сони 308 нафарни ташкил этди. Шундан 15 нафари фан доктори ва профессор, 58 нафари фан номзоди ва доцент эди [7]. Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш ишида Термиз давлат университети муҳим ўрин эгаллайди. Университетдан 1999 йилда “Устоз” жамғармаси танловида 11 нафар ўқитувчи қатнашди. Уларнинг уч нафари жамғарма грантлари совриндори бўлди. 1995 йил декабрь ойида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон ФА Археология институти олимлари ташаббуси билан Ҳамдўстлик мамлакатлари ва бошқа хорижий олимлар ҳамкорликда “Бақтрия – Тохаристоннинг шаҳар маданияти”, 1997 йилнинг сентябрь ойида “Термиз ва Бақтрия – Тохаристон шаҳарлари” мавзуида халқаро илмий анжуманлар ташкил этилди [8, 347]. Университетда профессор-ўқитувчиларнинг тадқиқот ишларида иқтидорли талабалар ҳам фаол иштирок этди. Илмий ишларда 2002 йили 118 нафар иқтидорли талаба иштирок этди [9, 13]. Ўзбекистонда педагогика йўналишидаги кадрлар тайёрлашда Қарши давлат университети ҳам катта роль ўйнайди. Қарши давлат педагогика институтига 1992 йил 28 февралдан университет мақоми берилди. Университет (ҚарДУ) бутун Қашқадарё вилояти турли соҳаларини олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаб келди. 1995 йил университетда 4574 нафар талаба таҳсил олиб, уларга 485 нафар ўқитувчилар таълим тарбия берди. Университетда 28 та ихтисослик бўйича 48 та кафедра фаолият олиб борди [10, 78]. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизимидаги ислоҳотлар педагогик кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам чамбарчас боғлиқ бўлди. Республика умумтаълим мактабларини педагогик кадрлар билан таъминлаш энг жиддий муаммолардан бири бўлди. Мустақилликнинг дастлабки даврида муаммони бартараф этиш учун ҳукумат томонидан муайян ишлар олиб борилсада, аммо билимли, тажрибали кадрлар танқислиги туфайли кўзланган мақсадга эришилмади. Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлашда Қўқон, Нукус, Навоий каби педагогика институтлари муайян даражада роль уйнади. Бу таълим даргоҳларида талабалар билим олишларида имкон қадар яхши шарт- шароитлар яратиш борасида чора-тадбирлар олиб борилди. Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling