Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
70 Бу орден 3 хил даражада бўлиб, биринчи даражадагиси 9 та, иккинчи даражадагиси 8 та, учинчи даражадагиси 7 та фарзандни дунёга келтирган ва тарбия қилган оналар тақдирланган. “Оналик медали”, бу медал 2 хил даражада бўлиб, биринчи даражадагиси 6 та фарзанд, 2 даражадагиси 5 та фарзандни дунёга келтириб, тарбиялаган оналарга таъсис этилди. Бу каби унвонларга эга оналарга 90 рубдан ортиқ[4;] моддий ва маънавий рағбатлар билан мукофотланди. СССР Олий Совети Президиумининг 1974 йил 30 январдаги фармонига кўра “Қаҳрамон она” фахрий унвони Ўзбекистонда яшовчи 392 нафар кўп болали оналарга берилган[5;]. Шундан 1950-1980 йилларга келиб, 10-12 тадан фанзанди бор оилалар кўпайди. Масалан, 1978 йилда Қашқадарё области Нишон тумани, “К.Маркс” номли совхоз территориясида 323 нафар кўп болали оналарга давлат нафақаси берилгани ва ўндан ошиқ болани тарбиялаб, вояга етказаётган кўп болали оналардан 12 нафари “Қаҳрамон она” унвонига сазовор бўлганлиги келтирилган. Буларнинг барчаси узоқни кўзлаб, аҳоли сонини, аниқроқ қилиб айтганда арзон ишчи кучини оширига қаратилган тадбирлар эди. Зеро, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқдир. Ўзбекистонда 1950 йилларга келиб аҳоли сонининг тикланиши кузатилди, бу даврга келиб 6,3 млн.ни, 1965 йилларда 10 млн.ни, 1988 йилларда қарийиб 15 млн.ни ташкил этган[6;]. Айниқса қишлоқларда яшайдиган ишга яроқли аҳоли сони ҳам бошқа республикаларга қараганда Ўзбекистонда ортиб борди. Масалан, 1959 йилда республикада 5 млн 390 минг, 1970 йилда 7 млн 478 минг, 1974 йилга келиб 8 млн. 259 минг кишига етди[7;]. 1970-1979 йилларда СССР аҳолисининг сони 9% га ортган бўлса, Ўзбекистон ССР да 30% га ошди. Аҳоли сонининг ошиб бориш фоизининг юқорилиги асосан қишлоқ ҳудудларига тўғри келди. 1980 йилларга келиб Ўзбекистон ССР аҳолисининг 60,5% аҳолиси қишлоқларда истиқомат қилган ва шуни 50%ни аёллар ташкил этган[8;]. Қишлоқларда аҳоли сонининг ортиб бориши меҳнат ресурсларининг кўпайиши, бу эса қишлоқ ҳўжалигининг тараққиётига етаклайдиган омил сифатида қаралди. Собиқ иттифоқни меҳрибон, ғамҳўр тусда кўрсатган бу каби узоқни кўзланган айёрона режаларини албатта оддий халқ ҳаёлига ҳам келтиролмасди. Қишлоқ хўжалигининг асосий даромат келтирадиган тармоғини ташкил этган пахта ҳосилдорлигини ошириш юзасидан марказ томонидан амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон ССР да яшайдиган аҳоли ижтимоий қатламининг барча жабҳаларига ўз таъсирини акс эттирган. “Қашқадарё ҳақиқати” газетаси муҳбири Т.Шойқуловнинг “Энди мактаблар ёпилмайди, ўқувчилар теримга чиқмайдилар, ишни қандай ташкил этмоқ керак” номли мақоласида: “Бухоро областида шу қадар пасткашликка бориб етилган эканки, у ерда ҳатто болалар боғчаларининг тарбияланувчиларига бир дўппидан пахта териш топшириғи берилган экан. Нақадар виждонсизлик бу?!” деб келтириб ўтилган[9;]. Бундай ҳолатлар юртимиздан кўплаб ҳудудларида кузатилганлиги сир эмас ва бугун тадқиқотлар давомида ўз исботини топмоқда. Яъни болалар пахта далаларида, эгатларда туғилди, эгатлар орасида ўсиб-улғайдилар. Ўқитувчининг асосий раҳбари бригада бошлиғи бўлиб қолди. Қашқадарё ҳақиқати газетаси яна бир сонида “Ўқувчиларнинг ёрдами” номи остида мақола чоп этилган. Ушбу мақолада Қамаши район Қорабоғ қишлоғидаги 3-сон “Қизил Ўзбекистон” номли ўрта мактаб ўқувчиларини Фрунзе номли колхоз пахтакорларига йиғим- терим пайтида ёрдам бериб келаётганликлари, 16 сентябрга қадар ўқувчилар 160 тонна оқ олтин терганликлари ва йиғим-терим кампанияси оҳирига қадар яна 50 тонна қўшимча пахта териш мажбурияти олганликлари ҳақида келтириб ўтилган. Улар Д.Умрзоқова, Ж.Эшқувватова, Қ.Рўзиев каби ўқувчилар бир кунда 100-120 кг пахта тераётганликлари келтилган[10;]. Яккабоғ тумани 6 сон боғдорчилик совхозидаги Мичурин номидаги етти йиллик мактаб ўқувчиларининг пахта тераётганликлари, оҳирги ўн кунликда 11,5 тонна пахта терганликлари ҳақида келтирилган. Ўқувчилардан энг илғорлари деб, Баҳри Исмоилова, Ҳурсанд Норбоева, Майрам Равшановалар келтирилган[11;]. Шунингдек, Нишон совхози ҳузуридаги 18-сон етти йиллик мактаб ўқувчилари Дашт қишлоқ советидаги Сталин номли колхоз аъзоларига катта ёрдам кўрсатмоқдалар. Ўқувчиларнинг кучи билан октябр ойида 59 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling