__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
72
соҳада айниқса ўртоқ Ж.Тиркашев раҳбарлик қилаётган гуруҳ ўқувчиларининг ишлари
мақтовга сазовор эканлиги, группанинг Тўраев, Бобожонов, Келдиёров, Маматов, Ҳасанов
сингари ёшлари бир кунда 95-100 килограммдан пахта тераётганлари келтирилган[18;].
Умуман олганда ХХ асрда 50-80-йилларида, давлатга 6 минг тоннага яқин пахта
топширган ўзбек халқининг пахтачиликка ихтисослашган ижтимоий-маданий ҳаёти марказ
раҳбарларини
қизиқтирмади,
уларга
бўлган
эътибор
«унутилиб»
қолдирилди.
Меҳнаткашларнинг моддий аҳволи тобора оғирлашиб борди. Собиқ Иттифоқнинг асосан
ишлаб чиқаришга қаратилган позицияси ижтимоий муаммоларни кейинги ўринга суриб
қўйган эди.
Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, пахта далаларида мамлакат ижтимоий
қатламини ташкил этган барча соҳа вакиллари, ишчи деҳқонлар, меҳнаткашлар, таълим соҳаси
вакиллари, келажак таянчи бўлган мактаб ўқувчилари ва талаба ёшлар, соғлиқни сақлаш
соҳаси вакиллари, уруш ва меҳнат ветеранлари, яъни қариялар, аёллар ва ҳаттоки ёш болали
аёллар жалб этилган. Ёш болалар шароити йўқ пахта шийпонларида улғайдилар. Аслини
олганда таълим соҳаси деганда биз бутун жамиятни қамраб оламиз, зеро, барча соҳа вакиллари
айнан таълимда етишиб чиқади. Демакки таълим соҳасини издан чиқариб, бутун миллат
келажагини издан чиқариш мумкин. Шўро ҳукумати учун Ўзбекистон ССР фақатгина
ёлланма, қора ишчилар сифатида сақлаб қолиш манфаатли бўлди. Шу жиҳатдан жамият
аъзоларининг дунёқарашини мамлакатнинг истиқлоли, халқнинг келажаги пахта далаларидан
олинган мўл ҳосил “оқ олтин” билан боғлиқ, “ватанпарварлик” бу режани сидқи дилдан
бажариш деган ғояни сингдириш орқали шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлган. Бироқ,
умри далада ўтган меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларию, яшаш шароитини яхшилаш, инсон
сифатида қадрлаш тушунчаси улар учун кераксиз иш бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |