Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 69
Калит сўзлар: пахтачилик, ижтимоий қатлам, халқ хўжалиги, пахта яккаҳокимлиги,
Совет Иттифоқи, меҳнаткашлар, қашқадарё вилояти, туманлар, мулкчилик, эксплуатация. Аннотация. После окончания Второй мировой войны принятые ЦК КПСС решения по восполнению опустевших резервов страны и реализованные меры были ориентированы на развитие народного хозяйства и его основной отрасли, хлопководство. Для этого использовались все слои населения пригодные для работы, даже труд маленьких детей, стариков и беременных женщин. В статье говорится о влиянии введенной в стране хлопковой монополии на общественную жизнь. Ключевые слова: хлопководство, сословие, народное хозяйство, хлопковая монополия, Советский Союз, рабочие, Кашкадарьинская область, районы, собственность, эксплуатация. Abstract. After the end of World War II, the decisions taken by the Central Committee of the CPSU to replenish the depleted reserves of the country and the measures implemented were focused on the development of the national economy and its main industry, cotton growing. For this, all segments of the population suitable for work were used, even the labor of small children, the elderly and pregnant women. The article talks about the impact of the cotton monopoly introduced in the country on public life. Key words: cotton growing, class, national economy, cotton monopoly, Soviet Union, workers, Kashkadarya region, districts, property, exploitation. К.Маркс мулкнинг иқтисодий муносабатлардаги ролини таъкидлаб, шундай деб ёзган эди: “Халқлар ҳақиқатда бирлашиши учун уларнинг умумий манфаатлари бўлиши керак. XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 69 Уларнинг манфаатлари умумий бўлиши учун мавжуд мулкий муносабатларни бекор қилиш керак, зеро мавжуд мулкий муносабатларнинг мавжудлиги айрим халқларнинг бошқалар томонидан эксплуатация қилинишига сабаб бўлади[1;] ». Карл Маркснинг ушбу мулкчиликка нисбатан билдирилган фикри ўзини исботини топмади ва аслида эксплуатация собиқ иттифоқ таркибидаги республикаларга нисбатан фақатгина марказ томонидан ўрнатилган бўлиб, улар фақат марказ манфаатларига мос тарзда ҳаракат қилишгани айни ҳақиқат эди. Айниқса бу борада Ўзбекистон ССР бошқа республикларга қараганда қишлоқ хўжалиги ва унинг олд тармоғи бўлган пахта етиштириш борасида етакчи ўринда бўлганлиги ва республика бу борада том маънода аҳолининг барча ижтимоий қатлами эксплуатация қилинганлиги ҳақиқат. Иккинчи жаҳон уруши йилларидан сўнг мамлакатнинг бўшаб қолган резервини тўлдириш учун Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Комитети томонидан зўр бериб ҳаракат бошлаб юборди. Бунинг учун эса СССР ХКС 1946 йил 2 февралда қабул қилган «1946-1953 йилларда Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада юксалтириш режаси ва тадбирлари тўғрисида»[2;] ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистонда 1946-1953 йилларда давлатга пахта сотишни икки баравар кўпайтириш белгиланди. Бунинг учун албатта аҳолинг меҳнатга лаёқатли қисмидан кенг фойдаланилди. Маълумки, иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатда ишга яроқли эркаклар сони камайиб кетди. Шу сабабли мамлакатни халқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантириш учун асосан аёллар меҳнатидан кенг фойдаланилди. Халқ хўжалигининг энг оғир соҳаларида ҳам аёллар меҳнатига таянилди. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 14 апрелдаги 854-сонли қарори, Ўзбекистон ССР Енгил саноат ва озиқ- овқат Вазирлигининг 1953 йил 9 июлдаги 270-сонли “Ўзбек хотин-қизларини ишлаб чиқаришга жалб қилишга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи асосида ўзбек аёллари саноат ишлаб чиқариши турларига янада кенг жалб қилинди[3;]: йиллар Саноатда банд хотин-қизлар сони 1960 39% 1965 40% 1970 41,5% 1971 42% 1977 42% 1985 43% 1990 45% йиллар Халқ хўжалигида банд бўлган хотин-қиз, ишчи ва хизматчилар сони 1940 31% 1965 40% 1970 41% 1975 42% 1980 43% 1981 43% 1982 43% 1983 43% Ушбу келтирилган статистик рақамлар кўрсатиб турибдики, халқ хўжалигинг барча соҳаларида хотин-қизлар меҳнатидан кенг фойдаланиш ўзини самарали натижасини кўрсатди. Чунки, эркаклар қатори ишлаш режимига ўтган аёллар бола тўғилишига қадар меҳнат қилган бўлса, боласи туғилгач 40 кун таътил берилар ва ушбу 40 кунлик таътилдан сўнг фарзандини энага ёки яқин қариндошларига ишониб қолдириб яна ишга чиқиб кетишган. Улар эркаклар қаторида турли юк машиналари, пахта тешиш машиналари ҳайдаш ва ҳатто қурилиш ишларида фаол меҳнат қилишди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг камайиб қолган меҳнатга яроқли аҳоли сонини ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Бунинг учун туғруқлар сонини кўпайтирилди, ушбу мақсадни амалга ошириш учун бир қанча мукофотлар белгиланди. Жумладан, СССР Олий Совети Президиумининг Фармони билан 10 ва ундан ортиқ фарзандни дунёга келтирган ва тарбия қилган оналарга “Қаҳрамон она” унвони, “Она шуҳрати” ордени. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling