Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
71
тонна пахта терилди[12;]. Қарши тумани Обидида қишлоқ советидаги Калинин номли 16- сон 
етти йиллик, 13-сон ўрта, Каманди қишлоқ советидаги 22-сон еттийиллик мактаб ўқувчилари 
ҳам пахтакорларга ёрдам бермоқдалар. Косон тумани Пушкин номли ўрта мактаб ўқувчилари 
Косон қишлоқ советидаги Сталин номли колхоздан 70 тонна пахта териб бериш 
мажбуриятини олган[13;]. Бундай ном ва рақамларни жуда кўп келтириш мумкин. Ундан 
ташқари, еттийиллик мактаб ўқувчилари дейилганда фақат еттинчи синфида ўқийдиган 
ўқувчилар назарда тутилмаган. Зеро, пахта йиғим терими жараёнида бутун республика 
ҳудудидаги қишлоқ мактаблари бутунлай ёпиб қўйилган.
Йиғим-терим жараёнида талабалар ҳамда ўқувчилар пахта далаларида ноябрнинг, 
декабрнинг қор-қировли, изғирин кунларида чаноқларда қолиб кетган бир чигит пахтани 
доналаб териб олишди. Бу ойларда далалар лой бўлиб қолганлиги туфайли, оёқ кийимлар 
лойга ботиб, нам ўтказган. Бундай аянчли ҳолатлар болаларнинг соғлигига, саводига зиён 
етказди. Болалар пахта майдонларида туғилдилар, пахта майдонларида ўсиб улғайдилар. 
Ўқитувчининг асосий раҳбари бригада бошлиғи бўлиб қолди. Болалар боғчалари 
шийпонларга яқин жойларда қурилди. Аёллар шийпонлардан узоққа кетмадилар.
Шу билан бирга пахта далаларига уруш ва меҳнат ветеранлари ҳам жалб этилган бўлиб, 
Қашқадарё вилояти Қарши райони С.Раҳимов совхозидан 50 нафар уруш ва меҳнат 
ветеранлари далага пахта териш учун чиқарилганлиги келтириб ўтилган[14;].
Урушдан кейин 1950 йилларгача халқ издан чиққан қишлоқ хўжалигини тиклаш билан 
банд бўлдим деб ўз хотираларини меҳнат ветерани Элмирза Келдиёров шундай сўзлаб беради: 
“тикланиш йилларида пахтачилик бригадасининг бошлиғи бўлиб ишладим. Қолган-қутган 
эркаклар билан ариқ қазирдик, балоғатга етмаган ўсмирлар, аёллар пахта даласида. Иш 
режими жуда қаттиқ эди. Одамлар кун чиқмай далада бўларди. Қоронғу тушиб, одам одамни 
танимай қолгач уйга қайтарди уйда ҳам иш кутиб турарди. Кечаси билан аёллар нон ёп, кир 
юв, овқат ос каби ишлар билан машғул бўлса, эркаклар ҳам томорқа дегандек ҳуллас иш 
топиларди. Ва яна тонг отмай ҳамма ишда бўларди. Агар бирор киши, кун чиқарга қолса, 
колхозчиларнинг умумий мажлисида тикка қилиниб жазога тортиларди, танбеҳ берилар ва 
албатта меҳнат куни қирқиб ташланарди[15;]”. Моддий ва маънавий жиҳатдан қишлоқ 
хўжалиги ишчилари албаттаки уй рузғор, бола-чақа ҳамда шунга ўхшаш шахсий 
муаммоларидан кўра кўпроқ вақтларини давлатга бағишлар эди. Фарзандлар ҳам ота-онасига 
қўшилиб озгина куч олгач, пахта даласида яшарди. Туғриқдаги оналар туғриқ куни етгунига 
қадар пахта даласида бўлса, туғриқдан 40 кун ўтиб яна пахта даласида хизмат қилган”.
ХХ асрнинг 50-80 йилларига келиб мамлакатда тиббиёт ходимларининг сони деярли 2 
баробар ўсди. Бироқ республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш қониқарсиз аҳволда эди. 
1980 йилларнинг охирларида касалхона муассасаси қишлоқларнинг 20 %ида мавжуд бўлган. 
Бироқ улар асосан мослаштирилмаган биноларга жойлаштирилган бўлиб, тиббиёт ходимлари 
ва зарур асбоб ускуналар билан етарли таъмин этилмади[16;]. 
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, даволаш профлактика муасссалари ва медицина 
ходимларини кўпайтириш бўйича ҳам ишлар олиб борилди. 1986 йилда 895 даволаш 
профлактика муассаларидан 35 мингдан ортиқ медицина ходимлари меҳнаткашларга тиббий 
хизмат кўрсата бошладилар. 1989 йилда шифокорларнинг сони 68.5 мингга етиб 
жумҳуриятимизнинг ҳар 10 минг аҳолисига 33.8 шифокор ва 101.7 тиббиёт ҳамшираси тўғри 
келди. Шунга қарамай мамлакат рак, ошқозон-ичак, сариқ каби юқумли касалликлар бўйича 
иттифоқда етакчи ўринларни эгаллар эди. Туғилаётган ҳар 5 боладан биттаси гўдаклигидаёқ 
ҳаётдан кўз юмар эди[17;]. Албатта эришилган ютуқлар йўқ эмас, бироқ вилоятларда 
ҳамшираларни тайёрлаш техникумларида аҳвол мамлакатнинг барча таълим масканлари 
сингари қишлоқ хўжалиги ишларининг баҳорги ва кузги мавсумий иш жараёнига сафарбар 
этиларди. Яъни пахта даларини баҳорда чиқанкалаш (ортиқча ўтлардан тозалаш), кузда 
ҳосилни йиғиб олиш. Ушбу ҳолат гўёки талабаларга завқ бағишлаётгандек газета ва ОАВ 
орқали намойиш этилган. Мисол тариқасида, Қашқадарё ҳақиқати газетасининг 1966 йил 5 
октябр сонида “Ҳашарчилар ҳиссаси” рукнида мақола чоп этилган. Унда Қарши медицина 
билим юртининг ўқувчилари Косон районидаги Ленин номли совхозга ёрдамга келишгани, бу 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling