Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
77 тамойил”и бўйича тезкорликда минтақани демократлаштириш ғояларини қайта баҳолаш заруратини ҳам инобатга ола бошлашди. Аммо, бу ғоялардан тўлиқ воз кечилмади. Бу даврда неоконсерваторлар Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбийларни қисқартириш қарорларни танқид қилишди. Минтақанинг “милитаристик ислом” мафкураси хусусиятларидан келиб чиқиб бу икки давлатдаги ҳарбий мавжудликни сақлаш мамлакатларни демократлаштиришнинг самарали стратегиси сифатида қаралиши кўп бора таъкидлаб ўтилди. “Ташқи сиёсий ташаббус” томонидан президентга йўналтирилган хатда ҳам Афғонистондаги ҳарбий мавжудликни қисқартириш, қўшинларни олиб чиқиб кетиш Покистон (Д.Трамп маъмурияти Покистон толибларини террорчилик ташкилотлар рўйҳатига қўшди – 2019 йил сентябрь) каби давлатларнинг толиблар ва бошқа қарши кучлар қўлловининг кучайишини таъминлаши таъкидлаб ўтилган эди. Ироқдаги ҳарбий контингентнинг ҳам қисқариши мамлакатдаги шаклланаётган демократик институтлар самарадорлигига жиддий зарба бўлди. АҚШ томонидан амалга оширилган барча саъй-ҳаракатлар ўз аҳамиятини йўқотиб бориши таъкидланди. Ироқда ИШИДнинг пайдо бўлиши неоконсерваторлар учун башорат қилинганидек, АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши оқибати сифатида кўрилди. Қатор сиёсат арбоблари (Б.Обама, Т.Блэр каби) ҳамда ҳалқаро экспертлар ИШИДнинг пайдо бўлишида АҚШнинг Яқин Шарқ сиёсати ва Ироқдаги уруши оқибатлари сифатида баҳолаган бўлса, бу борада неоконсерваторлар қарашлари бутунлай бошқача эди. Хусусан, улар ИШИДнинг пайдо бўлишини Ироққа ҳарбий босқин, мавжуд ижтимоий-сиёсий фарқлар ҳамда институтларнинг йўқ қилиниши натижаси эмас, аксинча бу давлатда олиб борилган нотўғри сиёсат ва бошиданоқ ҳарбий иштирокнинг етишмаслиги ҳамда қисқариши натижаси сифатида баҳолашди. Агар жавоб чора сифатида янада ҳарбий кучлар сонини ошириш чоралари кўрилганда эди, бу ироқлик суннийларнинг ИШИД сафларига ўтишини чеклаган бўлар эди[4], дея баҳолашади неоконсерваторлар. Умуман, 2008-2015 йиллардаги неоконсерватив ташқи сиёсий қарашлар мазмуни борасида қуйидаги хулосаларни илгари суриш мумкин: Биринчидан, Неоконсерваторлар минтақада радикал мафкуралар ўзгариши ва либерал қадриятларни қабул қилиши борасидаги скептик муносабатларини ўзгартиришмади; Иккинчидан, неоконсерваторлар АҚШнинг етакчилиги ва дунё полициячиси вазифаси зарурати ғоясида қолишди. Эндиликда асосий вазифа АҚШ ва унинг иттифоқчиларини қамраб олган “либерал дунё тартиботи”ни сақлаш эканлиги таъкидланди; Учинчидан, Обама демократлари бошқарувидан кейинги даврдаги – Д.Трамп бошчилигидаги Республикачилар ҳукумати даврида ҳам неоконсерватив ғоялар давлатнинг сиёсати шаклланишига таъсир кўрсатиб келди. Д.Трамп ҳукуматининг халқаро тузилмаларга нисбатан ишончсизлик муносабати ҳамда “Биринчи навбатда, Америка” ғоясига асосланган сиёсати ҳам, неоконсерватив қарашлар мантиғига мувофиқ бўлди. Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling