Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet71/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Таҳлил ва натижалар. Тадқиқотлар натижасида Самарқанд вилояти Тайлоқ, Оқдарё, 
Булунғур, Жомбой туманлари хўжаликларидаги картошка ва унинг илдиз атрофи 
тупроқларида иккита кенжа синф, 8 та туркум, 22 та оила, 42 авлодга мансуб 67 тур 
фитонематодалар аниқланди. Аниқланган нематодалардан турлар таркиби бўйича Rhabditida 
(22 тур), Dorylaimida (14) ва Tylenchida (13 тур) туркум вакиллари устунлик қилди. 
Aphelenchida (7 тур) туркуми ўртача, Mononchida (4), Chromadorida (2), Plectida (4) ва Enoplida 
(1) туркумларидан кам тур учраши қайд этилди. 
Тадқиқот давомида фитонематодаларнинг топилган турларини экологик таҳлил 
қилишда А.А. Парамонов (1964) томонидан таклиф қилинган нематодаларнинг ўсимликлар 
ёки бошқа тупроқ организмлари билан трофик муносабатларига асосланган экологик 
таснифидан фойдаландик [5]. Ушбу таснифга кўра фитонематодалар 5 та экологик гуруҳга 
бўлинади: параризобионтлар – эркин яшовчи тупроқ шакллари; эусапробионтлар – чириган 
муҳитнинг ҳақиқий вакиллари; девисапробионтлар – ярим сапробионтлар; патоген таъсирга 
эга бўлмаган фитогельминтлар ёки касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар ва 
патоген таъсирга эга фитогельминтлар ёки ҳақиқий ўсимлик паразитлари. Тадқиқот 
материалларимизда аниқланган нематодалар экологик гуруҳлар бўйича бешта гуруҳга 
ажратилди: параризобионтлар - 19 тур (топилган барча турларнинг 28,3%), эусапробионтлар - 
9 (13,4%), девисапробионтлар - 19 (28,3%), касаллик келтириб чиқармайдиган 
фитогельминтлар - 13 (19,4%), хақиқий паразитлар - 7 тур (10,6%)ни ташкил этди. 
Картошка ва унинг илдизи атрофи тупроқларида аниқланган нематода турларидан 
эудоминантлар – 1 тур (аниқланган барча турларнинг индивидуал фоизи ҳисобига), 
доминантлар - 6 тур, субдоминантлар – 4 тур, рецедентлар – 9 тур, субрецедентлар – 47 турни 
ташкил этди. 
Тадқиқотлар натижасида ўсимлик органлари ва илдиз атрофи тупроғида нематодалар 
турлар таркиби ва индивидлар сони жиҳатидан бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилиши 
кузатилди. Картошка экини поя ва баргларида – 7 тур, илдизда – 21 тур (229 нусха) ва илдиз 
атрофи тупроқларида 67 турга (595 нусха) мансуб нематодалар учраши қайд этилди. Барча 
турлар илдиз атрофи тупроқларида учраши кузатилди. Аниқланган нематодаларнинг 14 тури 
ўсимлик ва унинг илдиз атрофи тупроғи учун умумий ҳисобланди. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling