Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Мавзуга 
оид 
адабиётларнинг 
таҳлили. 
Ўзбекистонда 
картошка 
экини 
фитонематодалари, паразит турлари ва уларнинг зарари, тур таркиби, паразитларга қарши 
кураш чоралари тўғрисидаги маълумотлар А.Т. Тўлаганов [10], С.М. Ризаева [6], Д.Т. Сидиқов 
[9] тадқиқотларида келтирилган. Бироқ, Ўзбекистонда, хусусан Самарқанда вилояти 
шароитида картошка экинида учровчи фитонематодалар фаунасининг популяцияси, 
экологияси ва таксономиясини комплекс ўрганишга доир кенг кўламли тадқиқотлар амалга 
оширилмаган, юқорида қайд этилган ишларда картошканинг бир ёки бир неча паразит 
турларини ўрганишга қаратилган, шунингдек, картошка фитонематодаларини тадқиқ қилиш 
борасидаги мавжуд маълумотлар картошка экинида учровчи паразит турларининг ҳозирги 
кундаги ҳолатини батафсил ёритиб бера олмайди. Шу сабабли, фитонематодалар фаунасининг 
тур таркиби ва таксономик структурасини аниқлаш ҳамда паразит турларига қарши кураш 
усулларини ишлаб чиқиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Тадқиқот мақсади Самарқанд вилояти картошка фитонематодалари фаунаси таркибини 
аниқлаш, фитонематодаларнинг ўсимлик илдиз ва илдиз атрофи тупроқларида тарқалиш 
хусусиятларини очиб бериш ҳамда паразит турларини аниқлашдан иборат. 


59
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
Тадқиқот методологияси. Тадқиқот материаллари Самарқанд вилояти Тайлоқ, 
Булунғур, Жомбой ва Оқдарё туманларининг фермер xўжаликлари ва шахсий томорқаларидан 
йиғилди. Ҳудуд тупроғи бўз тупроқлар. Намуналар маршрут усулда [2] картошка (Solanum 
tuberosum L.)нинг “Аризона” ва “Санте” навларини поя ва барглари, илдиз ҳамда илдиз 
атрофи тупроқларидан олинди. Ҳар бир тумандан 75 та намуна (25 та поя ва барг, 25 та илдиз, 
25 та тупроқ), жами 300 та намуна йиғилди. Намуналардан Берман воронкали услубда [2] 
нематодалар ажратиб олинди ва ТАФ (триэтаноламин: формалин: 2 нисбатда сув) эритмасида 
фиксация қилинди. А.А. Парамонов [5], Е.С. Кирьянова ва Э.Л. Кралль [2] услублари бўйича 
доимий ва вақтинчалик микропрепаратлар тайёрланди. Нематодаларнинг тур таркиби BX53, 
“OLYMPUS”, SC-180 (Япония, 2018) ёруғлик манбали микроскоп ёрдамида ўрганилди. 
Картошка илдизи ва илдиз олди тупроқларида мавжуд фитонематодаларнинг 
доминантлик даражаси К. Kasprzak, W. Niedbala (1981) усули бўйича аниқланди, бунда 
аниқланган умумий турлардаги индивидлар сонининг 10,0 % дан ортиқроғини ташкил 
этадиган турлар - эудоминантлар, 5,1-10,0 % – доминантлар, 2,1-5,0 % - субдоминантлар, 1,1- 
2,0 % рецедентлар, 1,0 % дан кам – субрецедентлардир [15]. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling