Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Булунғур туманида
- Жомбой туманида
Оқдарё туманида картошкада 49 тур 303 нусха нематодалар учраши аниқланди.
Картошкадан олдинги экин карам бўлган. Ҳудуд учун харатерли нематодалар 24 тур (Monhystera filiformis, M.similis, Anaplectus granulosus, Proteroplectus parvus, Clarcus papillatus, Mononchus truncates, Anatonchus tridentatus, Prismatolaimus dolichurus, Paradorylaimus filiformis, Dorylaimoides elegans, Mesodorylaimus bastiani, Eudorylaimus acuticauda, E.centrocercus, Tylencholaimellus striatus, Eucephalobus oxyuorides, Acrobeles ciliates, Pelodera strogyloides, Filenchus leptosome, Bitylenchus dubius, Rotylenchus goodeyi, Helicotylenchus erythrinae, H.multicinctus, Hexatylus viviparous, Ditylenchus intermedius). Бу ҳудуддаги нематодалар фаунасида турлар хилма-хиллиги бошқа ҳудудларга нисбатан юқори даражада кузатилди. Турларнинг хилма-хиллигига сабаб картошкадан олдин экилган экин турига боғлиқ, олдинги экин карам бўлган. Параризобионтлар - 14 тур, эусапробионтлар – 6 тур, девисапробионтлар - 15, касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар - 9, хақиқий паразитлар - 5 турни ташкил этди. Булунғур туманида 26 тур 110 нусха нематодалар учраши аниқланди. Туманда картошка экинидан олдин далада пиёз экилган. Ҳудуд учун харатерли нематодалар – 6 турни (Labronema eudorylaimoides, Aporcelaimellus obscurus, Aphelenchus cylindricaudatus, Aphelenchoides tumulicaudatus, Tylenchus davainei ва Filenchus filiformis) ташкил этди. Бу ҳудудда нематодалар миқдор жиҳатдан нисбатан кам учраши кузатилди. Параризобионтлар - 5 тур, эусапробионтлар – 3 тур, девисапробионтлар - 9, касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар – 9 турни ташкил этди, хақиқий паразитлар эса учрамади. Жомбой туманида 17 тур 117 нусха нематодалар учраши аниқланди. Туманда картошка экинидан олдин далада аччиқ қалампир экилган. Энг кам турлар мазкур ҳудудда қайд этилди. Параризобионтлар - 5 тур, эусапробионтлар – 4 тур, девисапробионтлар - 6, касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар – 2 турни ташкил этди, хақиқий паразитлар учрамади. Ҳудуд учун характерли нематода Diphtherophora communis тури эканлиги аниқланди. Барча туманлар учун 14 тур нематода умумий ҳисобланади, қолган турлар эса 2 ёки 3 та туманларда учраши кузатилди. Фитонематодларнинг миқдорий ва сифат таркиби экинларни етиштириш табиати, нематодалар турининг ўзига хослиги, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши ва атроф- муҳитнинг ўзгаришига боғлиқ [3, 7, 8, 11, 12, 13, 14, 18]. Бизнинг натижаларимизга кўра, ҳар бир ҳудуддаги картошка нематодалари фаунаси маълум бир гуруҳи билан ажралиб туриши аниқланди. Турларнинг максимал сони картошка экинидан кейин экилган картошкада қайд этилган бўлса, энг кам турлар аччиқ қалампирдан кейин экилган қуруқ тупроқлардаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling