Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Ключевые слова: фитонематоды, фауна, картофель - Solanum tuberosum L., почва, 
распространение, эколого-трофические группы, доминант, паразит. 
Abstract. The article provides information on potato phytonematoids of Samarkand region. In 
the soils around the roots of potato crops, nematodes are more common than roots, stems and leaves. 
In the fauna of potato phytonematoids grown in different districts, groups of species belonging to a 
particular area and groups of species common to all of the studied areas were identified. Among the 
plant parasitic nematodes - Bitylenchus dubius, Rotylenchus goodeyi, Helicotylenchus erythrinae, H. 
multicinctus, Pratylenchus pratensis, P. macrophallus ва Ditylenchus dipsaci species were found. 
Key words: phytonematoda, fauna, potato - Solanum tuberosum L., soil, distribution
ecological-trophic groups, dominant, parasite. 
 
Кириш. Глобал иқлим ўзгаришлари, тупроқ деградацияси, антропоген омилларнинг 
табиатга салбий таъсири, айниқса, қишлоқ хўжалиги экинларида зараркунанда ва 
паразитларнинг тури ортиб, ҳосилдорликка таъсири кучайиб бораётганлиги дунё 
ҳамжамиятини 
ташвишга 
солмоқда. 
Ўсимликларнинг 
паразитларидан 
бири 
фитонематодалардир. Ўсимлик паразит нематодалари таъсири натижасида қишлоқ хўжалиги 
соҳасида маданий ўсимликларнинг ҳосилдорлиги сезиларли даражада пасайиши 
кузатилмоқда. Жаҳон иқтисодиётига ўсимлик паразит нематодаларининг ҳар йили 
келтирадиган зарари 77 млрд. долларни ташкил этиши аниқланган [16]. 
Жаҳонда ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича картошка буғдой, 
маккажўхори ва шоли экинлари билан бир қаторда асосий ўринни эгаллайди. Жаҳон бўйича 
картошка 2 миллион гектар майдонни, умумий ҳосилдорлик 280-290 млн. тоннани, ўртача 
ҳосил 14 – 15 т/га ни ташкил этади [19]. Бугунги кунда аҳолининг эҳтиёжи ва бозор 
талабларидан келиб чиқиб, картошка ва сабзавот етишириш йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу 
борада, Ўзбекистонда картошка ва сабзавот экинлари майдонлари кенгайди ҳамда ушбу соҳага 
ихтисослашган юзлаб янги фермер хўжаликлари ташкил этилди. Республикамизда 2021 йилда 
86,5 минг гектар майдонга картошка экилган, 3,2 млн тонна ҳосил олинган. Шундан 1,5 млн 
фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан, 1,7 млн тонна ҳосил аҳоли 
томорқа майдонларидан олинган [20]. Шунинг учун республиканинг картошка ва сабзавот 
маҳсулотлари етиштирувчи ҳудудларида, жумладан Самарқанда вилояти картошка экини 
майдонларида фитонематодаларнинг тур таркибини аниқлаш, паразит турларнинг тарқалиши 
ва экологик хусусиятларини очиб бериш, бугунги куннинг долзарб вазифаларидан 
ҳисобланади. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling