Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

64
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
Ichthyopthirius multifiliis тури учун циклли кўпайиш хос бўлиб, кўпайиш жараёнида 
унинг морфологияси хам ўзгаради. Балиқларда вояга етган паразит даврида-трофонта 
паразитлик қилади. Торфонтанинг танаси деярли юмалоқ ёки тухумсимон, олд тарафида унча 
катта бўлмаган оғиз бўшлиғи ва ҳалқуми бор. Бутун тана юзаси меридионал жойлашган 
киприкчалар билан қопланган, улар оғиз тешигида бирлашади. Танасининг ўртасида йўғон 
ярим ойсимон макронуклеос жойлашган, унинг ўйилган қисмида эса кўзга унча 
ташланмайдиган микронуклеос жойлашган. (1-расм) цитоплазмада битта қисқарувчи 
вакуоласи бор. Хўжайиннинг териси остида паразитлик қилиш даври, кўпайиш цистаси даври 
(тупроқдаги циста, ўсимликлардаги ёки сузиб юрувчи буюмлардаги циста) ва сувда эркин суза 
оладиган дайди-инфузория даври. Хўжайин терисининг дерматоид бўртиқда (пустула) вояга 
етган паразитлар тушиб қолади, сувнинг тубига чўкади, ўсимликларга ёки бошқа нарсаларга 
ёпишиб олади, шилимшиқ суюқликка ўралади, қуюқ циста ҳосил қилади. Цистанинг ичида 
кўп мартта бўлинади, натижада 1- 2 мингга яқин инфузориялар (томитлар) чиқади, катталиги 
40-70 х 18-24 мкм. Ҳароратга кўра, ёзда 6 - 8 соатдан 6 кунгача 5-30 °C да бўлинади. Оптимал 
ҳарорат 25-26 °C дир. Вояга етмаганлар паразит балиқдан ташқарида 16-22 °C ҳароратда 
инфекция юқтириш қобилиятини йўқотмасдан 3-4 кун яшайди [3]. 
Балиқ чавоқларда инвазиянинг интенсивлиги паст 23/1 (23 тадан биттасида) бир йиллик 
балиқларда эса бошқача ҳолат кузатилди (1-расм). Ўрганилган балиқларнинг 28 фоизида 
интенсивлик юқори бўлди (2-жадвал) Кучли инфекцияси 2022-йил 16 апрел куни 25 °C сув 
ҳароратида қайд этилди. 
2-жадвал 
Тошкент вилояти суъний сув хавзаларидаги балиқ чавоқларининг ихтиофтироз билан зарарланиши 
 
Балиқ чавоқлари турлари 
Сув 
хавзалари 
Тек. балиқ-
лар сони 
И
Э 
ИИ, 
нусха. 
зар. 
сони 

Зоғора балиқ Cyprinus carpio 
92 

4,

1-4 
Оқ дўнгпешона Hypophthalmichthys molitrix 
112 
31 
2
7,

1-30 
Оқ амур Ctenopharyngodo nidella 
51 

3,

1-2 
Жа
ми 
255 
37 
3
5,

3-36 
ИЭ – Инвазия экстенсивлиги 
ИИ – Инвазия интенсивлиги 
Ихтиофтириоз тери ва жабраларга кириб эпителий қопламини парчалайди, 
яллиғланишга олиб келади, баъзи ҳолларда бактерия микрофлорасининг бузилишига сабаб 
бўлади. Кейин трофонтлар тўқима қаватигача боради ва ундан озуқа моддаларни шимиб 
олади, ҳаёт учун муҳим бўлган маҳсулотлар билан бирлашиб салбий таъсир кўрсатади. 
Охирги босқичда жабра ва терининг оғир касалланишига олиб келади, газлар алмашинуви 
бузилиши натижасида кислород етмайди ва балиқлар асфиксиядан ҳалок бўлади [5]. 



Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling