Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материаллар ва усуллар Тажрибада қўлланилган микроорганизмлар.
- ПЭ ни суюқ озиқа мухитига экиш.
53
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 ПЭ биопарчаланишини аниқлаш усулларини излаш ва ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда полимерлар тизимини биопарчалашини аниқлаш ва баҳолашда замонавий физик ва физик физик-кимёвий усуллар ишлаб чиқилгандир. Биопарчаланишга бағишланган кўпгина тадқиқотларда, ПЭ ни деградацияси вазн камайишини ўлчаш ҳисобига, полимернинг структура ўзгаришини микроскопик усуллар ёрдамида кузатиш ҳисобига ва функционал гуруҳлар модификациясини спектроскопия усули ёрдамида аниқлаш ишлари олиб борилгандир [10,11]. Танқид қилинадики, ПЭ ни вазн камайиши ва полимернинг томографик ўзгариши, озиқа мухитига солинадиган қўшимчалар хисобига парчаланиш содир бўлиши билан изохланади. Шунинг учун олиб борилган тадқиқотларнинг кўпчилиги кесмали аниқлаш билан физик-кимёвий, биокимёвий ва молекуляр-биологик технологиялардан фойдаланилмоқда [12,13,14,15, 16]. Мазкур ишнинг мақсади, Rhodococcus авлодига мансуб бактерияларнинг ПЭ биопарчаланишини спектроскопия усулида аниқлашдир. Материаллар ва усуллар Тажрибада қўлланилган микроорганизмлар. Rhodococcus sp. n 1.5.1, Rhodococcus sp. 2.5, Rhodococcus sp. RE, Rhodococcus sp. HN4, Rhodococcus sp. 7 бса, Rhodococcus sp. 8, Rhodococcus sp. 9, Rhodococcus sp. 10 ва Rhodococcus sp. 11 бактерия штаммлари қўлланилди. ПЭ ни суюқ озиқа мухитига экиш. Тажриба учун қуйи зичликли ПЭ тури (LDPE) ишлатилди. ПЭ плёнкаси агарли чашкаларда инкубация қилиш учун оғирлиги ўлчанди. ПЭ 75% этанолда стерилизация қилинди ва кейин ламинар боксдаги ҳаво оқими билан қуритилди. Бактериялар кўпроқ биомасса олиш учун олдин озиқа элементларига бой бўлган суюқ LB Broth (Miller) озиқа мухитида 3 кун давомида ўстирилди. Сўнг пробиркаларга ПЭ парчаси солинган модификацияланган LPEM2(ASTM G22-76, 1996) озиқа мухитида ўстирилди. модификацияланган LPEM2 озиқа мухити қуйидагича тайёрланади: 900 мл дистилланган сувга NH 4 NO 3 -1,0 г; MgSO 4 . 7H20-0,7 г; (NH 4 ) 2 SO 4 -1,0 г; MgSO 4 . 7H20-0,7 г; микроэлемент-1мл; (100 мл микроэлемент тайёрлаш учун NaCl-0,5 г; ZnSO 4 . 7H2O -0,2 г; Fe EDDHA-0,2 г; CuSO4·5H2O-0,2 г; MnSO 4 . H2O -0,1 г.) қўшилади. Фосфат буфери учун 100 мл дистилланган сувга KH 2 PO4 -0,7 г; K 2 HPO4-0,7 г қўшилади; pH-6,5 [17]. Озиқа мухитлари 20 дақиқа 121 ° C да автоклав қилинди. Озиқа мухитлари совигандан сўнг 900 мл LPEM2 га 100 мл фосфат буфери қўшилди. Бактерия штаммлари модификацияланган LPEM2 озиқасига экилиб, 1 ой давомида 30 С ҳароратда тебратгичда ўстирилди. Сўнгра културал суюқлик ПЭ дан ажратилиб спектроскопия қилинди. УБ-спектрлари Specord 210 UV-Vis (Analytik Jena, Германия) спектрофотометрида диаметри 1 см ли кварцли кюветларда қайд этилди. Сканерлаш соҳаси 190-600 нм, тирқиши 1 нм, тезлиги 5 нм/с. Спектроскопиядан олинган маълумотлар компьютерда математик MathCAD дастурида амалга оширилди [18]. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling