Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rhodococcus авлодига мансуб бактериялар штаммлари таъсирида культурал суюқлигининг УБ спектри
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Ҳозирги кунда Rhodococcus авлодига
мансуб бактерияларни ПЭ ни биопарчалаши бўйича кўпгина маълумотлар мавжуддир [19, 20]. A. Sivan ва бошқалар томонидан маълумотга қараганда, Rhodococcus ruber C208 бактерия штамми ҳар ҳафтатада 0,86% гача ПЭ парчалаганини қайд қилишган [21]. Nanda S. ва бошқалар микроорганизмларни бир неча авлодларига мансуб бактерияларни ПЭ парчаланишини текшириб Pseudomonas лар 40.5% гача, Brevibacillus лар 37.5% гача ва Rhodococcus авлодига мансуб бактериялар эса 33% гача парчалашини исботлашган [22]. Rhodococcus бактериялар турли экстримал шароитларда ўсиши туфайли мазкур тадқиқот ишида ушбу бактериялардан фойдаланилди. Rhodococcus бактериялари қўшиб 1 ой давомида ўстирилган ПЭ ни УБ спектроскопия тадқиқотларини шуни кўрсатдики, ультрабинафшанинг 270-300 нм атрофида ютилиш соҳаси ошганлиги, шу вақтнинг ўзида културал суюқлик қўринадиган ёруғликда тиниқлигича қолганлиги кузатилди (расм.1.). Бу эса шуни билдирадики, фотокимёвий ўзгарувчанлик 54 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 4 3,5 3 2,5 2 1,5 1 0,5 0 190 240 290 340 390 440 490 540 590 k Rhodococcus sp. n 1.5.1 Rhodococcus sp. 2.5 Rhodococcus sp. RE Rhodococcus sp. HN4 Rhodococcus sp. 7 бса Rhodococcus sp. 8 Rhodococcus sp. 9 Rhodococcus sp. 10 карбонил гуруҳларга асосланган хромофораларни киритилиши билан боғлиқ бўлиб, қайсики ИҚ (инфрақизил) анализ ҳам шуни кўрсатади. Расм.1. Rhodococcus авлодига мансуб бактериялар штаммлари таъсирида культурал суюқлигининг УБ спектри Адабиёт маълумотларидан маълумки, тузилишига қараб, органик бирикмаларнинг молекуласи қуйидаги 5 типдаги молекуляр орбиталарни ўз ичига олиши мумкин: σ, σ*, π, π* ва n. σ ва π орбиталлари боғловчи бўлиб, қайсики σ-электронларида бир боғли (C–C, C–H, C– O, C–N, C–S, C–Hlg ва б.) ҳамда π- электронларида эса бир неча боғларда (С=С, С=N, C=O, C≡C, C≡N ва б.) намоён бўлади. Боғловчи орбиталларга мос равишда боғланмайдиган (боғланишга қарши) σ* ва π* орбиталлари ҳисобланади. Бўлинмаган электрон жуфтли гетероатомлардан ташкил топган молекулалари ҳам (O: , N: , S: , Hlg: ва б.), шундай боғланмаган ва бўлинмаган n-орбиталга эга бўлиб, кимёвий боғларни ҳосил бўлишида иштирок этмайди.Тажриба натижаларидан кўриниб турибдики, Rhodococcus sp. 9 бактерия штамми таъсирида 260-380 нм тўлқин узунлиги соҳасида ютилиш чизиғини юқорилиги кузатилиб, қайсики электронларнинг π- π* ва n- π* бир-бирига ўтиши билан боғлиқдир. Ютилиш чизиғининг деконволюцияси шуни кўрсатдики, бу ҳосил бўлган пикларни йиғиндиси бўлиб унинг максимум ютилиши 196 нм, 210 нм, 262 нм, 270 нм ва 350 нм тўлқин узунликларда жойланиши аниқланди. Бу эса Rhodococcus sp. 9 бактерия штамми намунасида электронларнинг π- π* ва n- π* бир-бирига ўтиши полимер тизимида бирикган боғларни ҳосил бўлиши бактерия културалари таъсири билан боғлиқдир. 196 нм тўлқин узунлигидаги ютилиш чизиқларини бўлиши тизимда С=О карбонил гурухнинг пайдо бўлганлигидан далолат беради ва бу ПЭ ни бактериялар томонидан биопарчаланиш махсулоти эканлигини билдиради [19]. 210 нм тўлқин узунлигидаги ютилиш чизиқларини пайдо бўлиши бактерия таъсирида С=C боғларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса биопарчаланиш жараёнини бошланиши учун мухим рол ўйнайди. 262 нм ва 270 нм тўлқин узунликларида n- π* электронларнинг бир-бирига ўтиши альдегид гурухлар ҳосилиши билдирса, 350 нм тўлқин узунлигидаги ютилиш чизиғининг паст интенсивлиги эса битта макромолекуладаги бириккан боғлар сони билан боғлиқ бўлиши ҳамда азотбирикмалари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бактерия култураси намуналарининг УБ спектрлари 260-380 нм тўлқин узунлиги ютилиш чизиғида намоён бўлиб, чизиқлар деконволюцияси натижасида кўплаб пиклар ҳосил бўлиб, уларнинг максимум ютилиши альдегид ва кетон форма кўринишида карбонил гурухлар ютилиш чизиғлари сохасида ётади (1-жадвал). Мос келувчи гуруҳларнинг ютилиш чизиқларини киритиш орқали деградация натижасида ҳосил бўлган гуруҳлар сон жихатдан баҳоланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling