Xursanov faridjon


Таълим, тарбия ва шахс камолоти жараёнларининг ўзаро муносабати


Download 59.49 Kb.
bet2/6
Sana18.01.2023
Hajmi59.49 Kb.
#1098293
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-Topshiriiq

2. Таълим, тарбия ва шахс камолоти жараёнларининг ўзаро муносабати.


Тарбия назариясининг моҳиятиТарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Тарбия назарияси Шарқ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, социология, этика, эстетика, физиология, психология каби ларнинг маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси ҳамда халқ таълими тизимини бошқариш билан узвий боғлиқ.

Тарбия жараёнининг мазмуни. Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёнидир.
Шунингдек, тарбия мазмунини Қуръони Карим оятлари, Муҳаммад пайғамбаримиз (а.с.) Ҳадислари, миллий ва маданий қадриятлар, халқ педагогикаси, мутафаккир ва олимларнинг тарбияга оид асарлари кабилар ташкил этади.
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган. Тарбия ғояси турлича ифодаланган бўлсада, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объектига кўра якдилликни ифода этади.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги Абдулла Авлоний шундай дейди: «Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур»1. Ушбу фикрлардан англаниладики, шахс тарбияси хуссий иш эмас, балки ижтимоий, миллий ишдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни қўлга киритгач, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ислоҳотларнинг асосий ғояси республиканинг риожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш учун хизмат қилади. Демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш вазифаси ўсиб келаётган ёш авлод зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўқрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқлари, чунончи, «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган.
Тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради.


Тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади.
Тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида ўқувчи ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хоҳишларини ифодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири ўқувчининг уларга муносабатига боғлиқлигини кўрсатади. Ўқувчи фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан турли кечинмаларни қандай англаши, баҳолаши, ҳис қилиши, улардан ўзи учун нималарни олаётганлигини билиши зарур. Зеро, тарбия ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашиб бориши асосида кечади.
Тарбия жараёнида ўқувчининг онгигина эмас, балки ҳис-туйғуларини ҳам ўстириб бориш, унда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва одатларини ҳосил қилиш лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг онги, ҳиссиёти ва иродасига таъсир этиб борилади. Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади. У ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларнинг ижтимоий жараёнда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратади.
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчиларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Фаолият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида уюштирилса, бу жараёнда ўқувчининг тенгдошлари ва ўзини ўзи англаш жараёни юзага келади. Ўқувчи ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида жавобгарликни сезишга эришгач, ижрочи эмас, балки умумий ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирувчи кучи, тарбия жараёнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга олиш муҳимдир. Бу тарбия жараёнидаги ички ва ташқи қарама-қаршиликлардан иборат.
Тарбияда ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Бу жиҳат унутилса, муайян қарама-қаршиликлар вужудга келади.
Фаолият жараёнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъёрларига риоя қилишни енгиллаштиради.
Демак, тарбиячи ўқувчи шахсининг тез ривожланадиган даври – ўқувчилик йилларида унинг онгига турли фаолият (ўқиш, меҳнат, ижтимоий ишлар, ўйин, спорт, бадиий ҳаваскорлик) ёрдами билан махсус таъсир этиш муҳимдир. Акс ҳолда хулқ меъёрлари, ахлоқ талабларини яхши тушунмай қолиши натижасида шахс ижтимоий муносабатларда беқарор, тасодифий таъсирга берилувчан бўлиб қолиши мумкин.
Тарбия яхлит жараёнда амалга оширилиб, унинг таркибий қисмлари айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида намоён бўлади.

Умумий педагогика жараёнида тарбия муҳим ўрин тутади. Шахсни шакллантириш, бошқариш, назорат характерига эга бўлиб, бу борада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки олдинда белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида ҳал этиб борилади. Тарбия жараёнида унинг мақсади, шакл ва методлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбиялаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий тузум буюртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Ушбу ғоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади:


Ҳар қандай ижтимоий жамиятда ёш авлод тарбияси муайян мақсад асосида ташкил этилади. Тарбия мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, унинг ривожланиш йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган тарбиянинг асосий мақсади комил шахсни тарбиялаб вояга етказишдан иборат.

Download 59.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling