Xursanov faridjon


Download 59.49 Kb.
bet6/6
Sana18.01.2023
Hajmi59.49 Kb.
#1098293
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-Topshiriiq

Мақсадлар ва идеаллар. Ижтимоийлашувнинг масъулият ҳиссига боғлиқ йўналишларидан яна бири шахсда шаклланадиган мақсадлар ва идеаллардир. Улар шахсни келажакни башорат қилиш, эртанги кунини тасаввур қилиш, узоқ ва яқинга мулжалланган режаларни амалга оширишга тайёрлигини таъминлайди. Мақсад ва режасиз инсон - маънавиятсиз пессимистдир. Бу мақсадлар доимо ўзининг англанганлиги ва шахс реал имкониятларига боғлиқлиги билан характерланади. Уларнинг шаклланиши ва онгда ўрнашишида маълум маънода идеаллар ҳам рол ўйнайди. Идеаллар - шахснинг ҳозирги реал имкониятлари чегарасидан ташқаридаги орзу-умидлари, улар онгда бор, лекин ҳар доим ҳам амалга ошмайди. Чунки уларнинг пайдо бўлишига сабаб бевосита ташқи муҳит бўлиб, ўша идеаллар объекти билан шахс имкониятлари ўртасида тафовут бўлиши мумкин. Масалан, ўсмирнинг идеали отаси, у отасидай машхур ва эл суйган ёзувчи бўлмоқчи. Бу орзуга яқин келажакда эришиб бўлмайди, лекин айнан ана шундай идеаллар одамга мақсадлар қўйиб, унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишга иродани сафарбар қилишга ёрдам беради.

Қизиқишлар ва дунёқараш. Қизиқишлар ҳам англанган мотивлардан бўлиб, улар шахсни атрофида рўй бераётган барча ҳодисалар, оламлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, янгиликлар борасида фактлар тўплаш, уларни ўрганишга имкон берувчи омилдир. Қизиқишлар мазмунан кенг ёки тор, мақсад жиҳатидан профессионал, бевосита ёки билвосита бўлиши, вақт томондан барқарор, доимий ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. Қизикишларнинг энг муҳим томони шундаки, улар шахс дунёқараши ва эътиқодини шакллантиришга асос бўлади. Чунки эътиқод шахснинг шундай онгли йўналишики, унга ўз қарашлари, принциплари ва дунёқарашига мос тарзда яшашга имкон беради. Ҳалк доимо эътиқодли инсонларни ҳурмат қилади. Эътиқоднинг предмети турлича бўлиши мумкин - Ватанга эътиқод, динга, фанга, касбга, ахлоқий нормаларга, оилага, гўзалликка ва шунга ўхшаш.

Эътиқод ва қизиқишлар ҳар биримиздаги дунёқарашни шакллантиради. Дунёқараш - тартибга солинган, яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввурлар ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни маълум бир қолипда, ўз шахсий қиёфасига эга тарзда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди. Мустақиллик даврида шаклланаётган янгича дунёқараш ёшларда Ватанга садоқатни, миллий қадриятлар, анъаналарни эъзозлашни, ўз яқинларига меҳрибон ва танлаган йўлига - касби, маслаги ва эътиқодига содиқликни назарда тутади. Янгича фикрлаш ва янгича тафаккур айнан мустақиллик мафкураси руҳида тарбия топиб, сайқал топган миллий онг, дунёқараш ва эътиқоддир.
Download 59.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling