Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Машғулотнинг мақсади: талабаларни ахборотга бўлган эҳтиёж ва ахборотни 
ташкил қилиш кўникмаларига ўргатиш. 
Давомийлиги: тахминан 45 дақиқа. 
Мавзу бўйича материаллар: Интернетга уланган компьютерлар. 
Аудиторияни 
жуфтликларга 
ажратинг. 
Талабаларга 
Угам- 
Чотқол 
қўриқхонаси(ёки танлов асосида бошқа жой)га боришни режалаштириш 
топшириғини беринг. 
Сафарнинг тўлиқ режаси ўз ичига медиа-турни муваффақиятли ўтиши учун 
зарур бўлган барча маълумотни олиши шарт. Талабаларга ушбу машқни тез 
бажаришга ҳаракат қилиш шарт эмаслигини, асосийси, турли манбалардан 
фойдаланган ҳолда батафсил режа ишлаб чиқиш эканини тушунтиринг. 
Талабаларга сафар режасини ишлаб чиқишда бир нечта ахборот манбалари: 
видео, фотосуратлар, графика, форумлар, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
сайёҳлик агентликлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, экология масалалари билан 
шуғулланувчи ННТларнинг веб-сайти, ОАВ материаллари ва бошқалардан 
фойдаланиш зарурлигини тушунтиринг. 
Талабалар қуйидаги саволларга жавоб топиши лозим: 
– Сафарни режалаштириш учун қандай ахборот зарур? 
– Ахборотга бўлган эҳтиёж қандай аниқланади? 
– Улар топган манбалар ахборотга бўлган эҳтиёжни қондирадими? 
– Улар ахборотни қаердан топади? Улар ахборотнинг ишончли ва фойдали 
эканини қандай аниқлайди? 
– Ахборот етарли эканини улар қандай билади? 
– Улар ахборотни қандай ташкил қилади? 


80 
– Ахборотни қандай қилиб тушунарли ва оммабоп шаклда тақдим этиш 
мумкин? 
Талабалар барча мавжуд ахборотлардан фойдаланган ҳолда медиа-турнинг 
батафсил режасини ишлаб чиқиши, унда қуйидагилар акс этиши зарур: бориш 
манзиллари, тунаш учун меҳмонхоналар, томоша қилиш назарда тутилаётган 
диққатга сазовор жойлар, экологик муҳитнинг, жумладан, флора ва фаунанинг ўзига 
хослиги, маҳаллий экология ташкилотларининг табиий қўриқхонада биологик ранг-
барангликни сақлаш борасида олиб бораётган фаолияти ва бошқ. Режада ахборот 
олинган сайтларга ҳаволалар берилиши лозим. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling