2: талабалар муҳокамада суст иштирок этди. Уларнинг таҳлили бир ёқлама ва
юзаки, машқ давомида деярли ҳеч нарса ўрганилмади.
1: талабалар муҳокамада деярли иштирок этмади. Жавоблардан машқни
бажариш давомида ҳеч нарса ўзгармагани кўриниб турибди.
2. Турли медиаларда битта янгилик
Машқ мақсади: талабаларни янгиликнинг турли кўринишлари ва аудиторияга
таъсири усулларини солиштиришга ўргатиш.
Машқдан уй вазифаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Талабалардан кундалик ёки тармоқ газетасида ёритилган воқеани (масалан,
спорт янгиликлари бўлимидаги) солиштиришни сўранг. Хабарларнинг услубида
қандай фарқлар бор? Улар нимадан келиб чиққан?
– Мақолалар ҳажм жиҳатидан бир хилми?
– Сарлавҳаларнинг оҳангида фарқ борми?
– Қандай тасвирлардан фойдаланилган ва уларнинг ҳажми қанақа?
– Хабарнинг оҳанги қандай: бетарафми ёки ҳиссийми?
– Хабардан кимнинг овозини эшитиш мумкин?
– Мақолаларда фойдаланилган манба ҳамда экспертлар фикри бир хилми ёки
фарқланадими?
Талабалардан саволларга жавобни электрон манзилингизга юборишни сўранг.
Ҳар бир талаба алоҳида баҳоланади.
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо)
бўйича тавсиялар:
5: талабалар янгиликларнинг фарқи ва таъсирини турли нуқтаи назардан
таҳлил қилган, барча саволларга жавоб берган.
4: талабалар янгиликнинг фарқи ва таъсирини турли нуқтаи назардан таҳлил
қилган, уларнинг таъсир кўрсатиш воситаларини нисбатан яхши ўзлаштирган, аммо
жавоблари тўлиқ эмас.
3: талабалар барча саволларга жавоб берган, аммо уларнинг таҳлилида
юзакилик ва бир ёқламалик кузатилади. Жавоблардан янгилик узатадиган медиалар
ўртасидаги фарқ ҳусусидаги ахборотни тўлиқ ўзлаштирмагани кўриниб турибди.
2: талабалар барча саволларга қисқа жавоб берган, материални жуда юзаки ва
бир ёқлама таҳлил қилган, ушбу машқдан кам билим ўзлаштирган.
1: талабаларнинг жавоби жуда қисқа, ушбу машқдан ҳеч нарса ўзлаштирмаган.
73
Do'stlaringiz bilan baham: |