74
– Интервью берувчи интервьюга қанчалик яхши тайёргарлик кўрган? Нима
сабадан шундай деб ҳисоблайсиз?
– Бошловчи интервью берувчини тинглаяптими? Хулосангиз нимага
асосланган? Бу ҳол интервью сифатига қандай таъсир кўрсатаяпти?
– Бошловчи ҳозиргина эшитган хулосалар асосида ҳам савол бераяптими?
– Студиядаги муҳит қандай?
– Ушбу интервьюда нимани яхшилаш мумкин эди, деб ҳисоблайсиз?
Талабалар ўз жавоблари асосида қисқача таҳлил тайёрлайди.
5. Янгиликлар - турли медиаларда
Машқ мақсади: талабаларни турли медиалардаги янгилик- репортажларнинг
ўзига хос жиҳатларини тушунишга ўргатиш.
Талабаларга “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг
очиқлиги тўғрисида”ги қонун 2014 йил 5 май куни қабул қилинганини эслатинг.
Уни қабул қилишдан олдин лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.
Мазкур қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигининг
кенгайишини,
жумладан, ОАВ билан ўзаро муносабатини таъминлашни назарда
тутган. Ушбу қонун лойиҳаси бўйича Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий
тажриба ўтказилган эди. Тажриба натижаларига кўра ҳар икки ҳудуднинг ёш
журналистлари маҳаллий ҳокимият органлари шаънига танқидий
фикрлар
билдирганлар.
Талабалардан ушбу воқеани янгилик, репортаж кўринишида қандай ёритиш
мақсадга мувофиқлигини тахмин қилиб кўришни сўранг.
Do'stlaringiz bilan baham: