79
таҳрир қилишнинг асосий ёндашувларини ўрганди ва машқни бажариш жараёнида
мавзуни яхши ўзлаштирди.
4: жуфтлик мунозарада фаол иштирок этди. Талабалар мақола
мазмунини
бойитди, аммо ўзгартиришлар етарлича кенг эмас. Шунга қарамай, тайёрлаган
қўшимчалари учун ахборот манбаларига тўғри ҳаволалар берди, улар келтирган
асос қисқа, аммо мазмунли. Ушбу машқни бажариш жараёнида
талабалар
Википедияни яхшилаш бўйича кўп нарса ўрганди.
3: жуфтлик мунозарада иштирок этди. Талабалар танланган мақолага кам
ўзгартириш киритди, аммо уларни асослай олди. Ахборот манбаларига тўғри
ҳаволалар берилди, аммо улар етарлича тўғри эмас. Ушбу машқни бажариш
жараёнида Википедияни яхшилаш бўйича кўп нарса ўрганилди.
2: жуфтлик мунозарада пассив иштирок этди. Талабалар танланган мақолага
етарлича ўзгартиришлар киритмади, мазмунан
бой манбалар топа олмади, аммо
уларга ҳавола беришга ҳаракат қилди. Мақолага киритган қўшимчаларини асослаб
бера олмади. Ушбу машқни бажариш асносида кам нарса ўрганилди.
1: жуфтлик мунозарада иштирок этмади. Мақолани мазмуни бойитилмади.
Талабалар зарур манбаларни топишга уриниб кўрди, аммо топган манбалари
релевант эмас. Қўшимча ва ўзгартиришларни асослаб бера олмади. Улар
Википедиядаги мақолаларни таҳрир қилишни ўргана олмади.
10. Ахборот саводхонлиги кўникмалари амалиётда
Do'stlaringiz bilan baham: