Я. Маматова, С. Сулайманова


: талаба мунозарада иштирок этди, аммо нуқтаи назарини асослашда  ишончга эга эмас, материалида аниқлик ва далил кам.  2


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

3: талаба мунозарада иштирок этди, аммо нуқтаи назарини асослашда 
ишончга эга эмас, материалида аниқлик ва далил кам. 
2: талабанинг мунозарадаги иштироки суст, фикрини асослай олмаган, 
материалида ҳам релевант асослаш учрамайди. 
1: талаба мунозарада деярли иштирок этмади, материали юзаки ва зерикарли. 
8. Интернетдан ахборот олиш 
 
Машқ мақсади: талабаларни Интернетдаги турли ахборот манбаларини ва 
улар тақдим этаётган ахборотнинг қимматини баҳолашга ўргатиш. 
Талабалардан Интернетдан Ўзбекистонда иқлим ўзгариши мавзусида ахборот 
топишни сўранг. Улар имкон қадар кўпроқ манба топиб, улардаги ахборотни 
солиштиришга ҳаракат қилиши зарур: 
– Миллий кутубхона веб-сайти
– Халқаро экологик Форум веб-сайти
– Ўзбекистон Экологик ҳаракати веб-сайти; 
– ЎзГидромет хизмати веб-сайти; 
– «Соғлом авдол учун» жамғармаси веб-сайти; 
– “Ўзбекистон экологик хабарномаси (Экологический вестник Узбекистана)” 
журналининг тармоқ версияси
– ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси веб-сайти; 
– Ҳудуддаги таниқли журналист-экологнинг шахсий блоги ёки веб сайти; 
– Холис тиббий мазмундаги ахборотни тақдим этишга интилаётган тижорат 
компанияси веб-сайти; 
– Мунозара форуми. 
Талабалар муаммоли мақола ёзиши, унда глобал иқлим ўзгариши шароитида 
ҳудуднинг асосий муаммолари, жумладан, ушбу ҳодисанинг Марказий Осиё ва 
Ўзбекистондаги ўзига хослиги акс этиши зарур. Материалда юқорида қайд этилган 
Интернет ресурслардаги ахборотни таҳлилий баҳолаш зарур. Бунинг учун талабалар 
қуйидаги саволларга жавоб бериши керак: 
– Глобал иқлим ўзгариши, унинг намоён бўлиши, омиллари, шакллари, олдини 
олиш ва муҳофаза қилиш чоралари хусусидаги қандай ахборот топишга муваффақ 
бўлдингиз? 
– Қайси ахборотга ишонасиз? 
– Қандай ахборот сизни таажжубга солди? 
– Қайд этилган веб-сайтлар ушбу муаммони баён этиш ва таҳлил қилишга 
ёрдам бера оладими? 
– Интернетдан олинган ахборот қанчалик ишончли ва тўғри? 
Талабалар алоҳида баҳоланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling