Яқин қариндошлар ўртасида оила қуриш оқибатлари
Download 0.8 Mb.
|
Репродуктив саломатлик2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соғлом она - соғлом бола
- Репродуктив саломатликнинг асосий йўналишлари
- РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИК ВА БЕХАТАР ОНАЛИК
- Репродукция
- Репродуктив ёш
- Репродуктив саломатлик билан боғлиқ асосий ҳуқуқлар
- Репродуктивлик саломатлик нима дегани
- Репродуктив саломатлик билан боғлиқ асосий тушунчалар
- Репродуктив саломатлик нинг асосий тамойиллари
Яқин қариндошлар ўртасида оила қуриш оқибатлари носоғлом бола туғилиши наслдан-наслга ўтувчи (ирсий) касалликларнинг кўпайиши эр-хотинлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда муаммолар ажримлар ва ҳ. Соғлом она - соғлом бола Соғлом оналарнинг соғлом бола туғиш имконияти катта бўлади. Аёл саломатлигининг ёмонлиги нафақат ўзининг имкониятлари ва репродуктив потенциалига, балки унинг фарзандига ҳам таъсир қилади. Аёл саломатлиги – бу, чегара билмайдиган, сиёсий ва маданий фарқларни билмайдиган муаммодир. Бу, келажак авлод саломатлигининг яхши бўлишига сарф қилинадиган энг яхши инвестициядир. Репродуктив саломатликнинг асосий йўналишлари: репродуктив саломатликни болалик ва ўсмирлик даврларида сақлаш; ҳар қандай хавф-хатардан холи бўлган жинсий алоқа қилиш; туғилишни бошқариш бўйича самарали усулларининг имкониятлари ва мақбуллиги, ҳомиладорликнинг соғлом кечиши ва соғлом бола туғилиши, репродуктив тизим касалликлари профилактикаси ва даволаш ҳамда климактерик ҳолатларнинг меъёрида кечиши. Хулоса қилиб айтганда, репродуктив саломатлик умумий соғлиқнинг муҳим қисми бўлиб, ҳаётнинг шахсий жиҳатларига тегишли энг муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИК ВА БЕХАТАР ОНАЛИК «Оналик ва болалик давлат томонидан мухофаза этилади» Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 65-моддаси Репродукция яратиш, кўпайиш, туғиш маъноларини билдиради. Репродуктив функция деганда инсоннинг туғиш, яъни наслни давом эттириш функцияси тушунилади. Репродуктив ёш - кишилар ўзидан насл қолдириши мумкин бўлган ёш даври бўлиб ҳисобланади. Репродуктив саломатлик тор маънода туғиш учун соғломликни англатади. Кенг маънода эса репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлиқ барча масалалар борасида фақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий муваффақиятлар ҳолати ҳамдир. Бунда эркак ва аёлларнинг ишончли ахборот олиш ҳуқуқлари ва оилани ўз хоҳишлари бўйича режалаштиришда хавфсиз, самарали, қулай ва мақбул усуллардан фойдаланиши, шунингдек, аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш даврини хавфсиз ўтказишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги тегишли хизматларга бўлган ҳуқуқлари назарда тутилади. Репродуктив ҳуқуқлар – бу барча эр-хотин жуфтликлар ва алоҳида шахсларнинг болалар сони, улар орасидаги оралиқ ва уларнинг туғилиш вақти ҳақида эркин ҳамда тўлиқ масъулият ҳисси билан қарор қабул қилиши ва бунинг учун зарур маълумот ва воситаларга эга бўлиши борасидаги асосий ҳуқуқлар. Репродуктив саломатлик билан боғлиқ асосий ҳуқуқлар: Яшаш ҳуқуқи Сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи Ишончли маълумотга эга бўлиш ва таълим олиш ҳуқуқи Шахс эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи Шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ва ўзгалар аралашувидан холи бўлиш ҳуқуқи Ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик ва таҳқирланишдан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи Никоҳга киришаётганда танлаш, оила қуриш, оилани режалаштириш ҳуқуқи Фарзанд кўриш, қачон ва қанча фарзанд кўришни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи Репродуктивлик саломатлик нима дегани? Соғлом она Жисмоний тарбия Тиббий маданият Соғлом насл қолдириш Кўникма Билим Атроф-муҳит Маънавий тарбия Спорт Тозалик Мустаҳкам оила Репродуктив саломатлик билан боғлиқ асосий тушунчалар: Соғлом жинсий ҳаёт Репродуктив имкониятлар Репродуктив эркинлик Ҳомиладорлик ва туғишнинг бехатар ўтиши Соғлом авлод Репродуктив саломатликнинг асосий тамойиллари: Хавфсиз ҳомиладорлик; Бехатар туғруқлар; Чилла давридаги малакали ёрдам; Исталмаган ҳомиладорлик ва унинг олдини олиш; Туғруқлар оралиғини 3 йил ва ундан ортиқ муддатда сақлаш; Замонавий контрацептив воситалардан самарали фойдаланиш; Жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш (ОИТС/ОИВнинг олдини олиш) Бепуштликнинг олдини олиш Онкологик касалликларнинг олдини олиш Она сути билан боқиш Оналик ва болалик мухофазаси Ўсмирлар репродуктив саломатлиги ва жинсий тарбияси Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling