Yakuniy nazоrat savоllari
Yulduzlar оsmоni va uning aylanishi
Download 338.44 Kb.
|
1-30 (2)
2. Yulduzlar оsmоni va uning aylanishi.
Yulduzlarning o'zaro joylashishi juda sekinlik bilan o'zgarib, maxsus o'lchashlarsiz, oddiy kuzatishlar asosida bunday o'zgarishlarni bir necha oy, hatto yillardan keyin ham sezib boMmaydi. Bunday hoi yer siilida yulduzlarga qarab mo‘ljal olish, ya’ni gorizont tomonlarini aniqlash uchun juda qo‘l keladi. Shu tufayli sayyohlar juda qadim zamonlardanoq yulduz — kompaslardan keng foydalanganlar. Qadim sharqda kishilar yoritgichlarga qarab moljal olish uchun osmonning yorug' yulduzlarini alohida to'dalarga ajratib, ularga yulduz turkumlari deb nom berganlar. Yulduz turkumlarini hayvonlar yoki jonivor (Katta Ayiq, Oqqush, Arslon, Ajdarho, Kit), yunon afsonalarining qahramonlari (Kassiopiya, Andromeda, Pegas va boshqalar) va ba’zan yorug' yulduzlari birgalikda eslatadigan geometrik shakl yoki buyumlarning nomlari (Uchburchak, Tarozi, Cho‘mich) bilan ataganlar. XVII asrda, har bir yulduz turkumiga kiruvchi bir necha yorug' yulduzlar grek alfavitining harflari (alfa, beta, gamma, delta va hokazo) bilan belgilanadigan bo'ldi. Shuningdek, 130 ga yaqin yorug‘ yulduzlarga xususiy nom berildi Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон бир марта айланади. Лекин биз буни сезмаган ҳолда худди бизга осмон гумбази ой, Қуёш ва юлдузлар билан бирга шарқдан ғарбга томон бир суткада бир марта айлангандек туюлади. Мана шу кўринма ҳаракатни юлдузлар осмонининг суткали айланиши дейилади. Бу юлдузлар осмонининг суткали айланиши Ер ўқига параллел ҳолда, кузатувчи бор жойдан ўтказилган ва олам ўқи деб номланган ўқ атрофида бўлади. Бу ўқ осмон гумбазининг икки нуқтасида олам қутбларида кесишади. Бу қутбларнинг осмондаги вазиятини кузатишлардан аниқлаш осон: агар қутбда бирон юлдуз бўлганда, осмон гумбазининг айланма ҳаракати натижасида у жойидан силжимаган бўлар эди. Қутбларда бундай юлдуз йўқ, аммо улардан бири-шимолий қутб яқинида Кичик айиқ юлдуз туркумидаги энг ёруғ юлдуз жойлашган. Телескопсиз қаралганда у ёруғ юлдуз доимо бир жойда тургандек кўринади. Қутб юлдузи деб аталадиган бу юлдуз тахминан олам шимолий қутбининг ўрнини кўрсатади. Шимолий қутбга қарама-қарши жойлашган жанубий қутбда, қутб ўрнини кўрсатиш учун Жанубий Бут юлдуз туркумининг ёруғ юлдузидан фойдаланилади. У юлдуз шимолий ярим шардаги кузатувчига кўринмайди. Юлдузлар ўзларининг суткалик айланма ҳаракатларида турли катталиклардаги айланалар чизади: юлдуз қанчалик қутбга яқин бўлса, унинг чизган айланаси шунча кичик бўлади. Ҳамма ёритгичларнинг суткали айланалари ўзаро параллелдир: улар суткали параллеллар дейилади. Download 338.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling