Yakuniy nazоrat savоllari
Ҳақиқий ва ўртача қуёш вақти
Download 338.44 Kb.
|
1-30 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вақт тенгламаси
- 12. Mahalliy va Dunyo vaqtlari.
Ҳақиқий ва ўртача қуёш вақти
Қуёш ўзининг кўринма ҳаракатида эклиптика айланаси бўйлаб ҳаракатланади. Бу Қуёшни биз ҳақиқий Қуёш деймиз. Ҳақиқий Қуёшни кетма-кет кузатувчи меридианидан икки марта ўтиши учун кетган вақт ҳақиқий Қуёш суткаси дейилади. Ҳақиқий Қуёшнинг соат бурчаги ҳақиқий Қуёш вақти дейилади. Ҳақиқий Қуёшнинг олам экваторига проекцияси ўртача Қуёш дейилади. Ўртача Қуёшнинг кетма-кет кузатувчи меридианидан икки марта ўтиши учун кетган вақт ўртача Қуёш суткаси дейилади. Ўртача Қуёшнинг соат бурчаги ўртача Қуёш вақти дейилади. Вақт тенгламаси Ҳақиқий Қуёш ва ўртача Қуёшлар осмон сферасида эклиптика ва олам экватори бўйлаб бир хилда ҳаракатланмайди. Ер Қуёш атрофида нотекис ҳаракатланганлигидан, ҳақиқий Қуёш ҳам нотекис ҳаракатда бўлади. Ўртача Қуёш эса тушунча бўлиб, у ҳисоблаш натижасида топилади. Ҳақиқий ва ўртача Қуёш баҳорги ва кузги тенг кунликлар нуқтасида баҳор ва куз ойларида учрашади. Бошқа вақтларда улардан олинган вақтлар бир биридан фарқ қилади. Агар ҳақиқий қуёш вақти соат бурчагини to ва ўртача қуёш вақти соат бурчагини tm билан белгиласак вақт тенгламаси η = tm- to формула билан топилади. Бу фарқ иккита синусоида шаклида олинган графикдан келиб чиқади. У йил давомида +15 минутдан -17 минутгача фарқланади (11-расмда натижавий вақт тенгламаси графиги берилган). Вертикал қуёш соатларида бу графикдан фойдаланиб қуёш соатлари кўрсатадиган вақтга қўшиб ёки айириб аниқ вақтни билиш мумкин. 12. Mahalliy va Dunyo vaqtlari. Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон бир суткада бир мартадан айланганлиги учун, бизга қуёш ҳар соатда 150 дан шарқдан ғарбга томон айлангандик туюлади. Демак ер сиртидаги давлатларга бирин-кетин нур соча бошлайди. К узатувчи меридианига қуёш келган пайтда ўша жой учун қуёш вақти туш вақтини билдириб, соат 12 бўлганлигини билдиради. Англия давлатидаги Гринвич расадхонасининг маҳаллий вақти дунё вақти дейилади. Бутун дунёда денгиз ва океанларда шу вақтдан фойдаланилади. Ҳар бир давлат дунё вақтидан ғарб ва шарқда жойлашганлигига қараб, географик узоқлигига боғлиқ ҳолда маҳаллий вақтлари фарқланади. Ўзбекистон Республикасида Тошкент астрономия инситутининг жойлашган жойини маҳаллий вақти Республика маҳаллий вақти дейилади. Download 338.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling